Лаборатория методи ёрдамида шахс диққатининг сифатлари, сезгиси, идроки, хотираси ва тафаккурининг хусусиятлари, эмоционал ҳамда иродавий ва ақлий зўриқиш сингари мураккаб психик ҳолатлар текширилади.Асбобларнинг кўрсатилиши бўйича ўзгаришлар, ривожланиш динамикаси, жисмоний ва ақ-лий толиқиш, ҳис-туйғу шижоати, асабий зўриқиш, жиддийлик,танглик қандай содир бўлаётганини ифодаловчи маълумотлар олинади.
Эксперимент методи аниқловчи, таркиб топтирувчи (тарбияловчи) ва назорат қисмларга бўлинади.Экспериментнинг аниқловчи қисмида психик хусусият, жараён ва ҳолат ўйин, меҳнат, ўқиш, спорт каби фаолиятларда тадбиқ қилинади.Бунда тадқиқот объектининг айнан шу пайтдаги ҳолати, имконияти аниқланади ,,.лекин текширувчи синалувчига субъктив , яъни ўз таъсирини ўтказмайди . Шу даврда синаливчига ҳатто йўлловчи саволлар билан ҳам ёрдам бермаслик тажрибанинг бош тамойили ҳисобланади .
Биография (таржимаи хол) методи.Инсон психикасини тадқиқ қилиш учун унинг ҳаёти, фаолияти, ижодиёти тўғрисидаги оғзаки ва ёзма маълумотлар одамларининг таржимаи ҳоли, кундалиги, хатлари, эсдаликлари муҳим аҳамиятига эга.
Шу билан бирга ўзгалар томонидан тўпланган таржимаи ҳолга алоқадор материаллар: эсдаликлар, хатлар, расмлар, тавсифлар, магнитофон овозлари., фотолавҳалар, ҳужжатли фильмлар, видеокамера тасвири, тақризлар танбеҳлар ҳам ўрганилаётган шахсни тўлароқ тасаввур этишга хизмат қилади.Хатто шифокорнинг касаллик тарихи хужжати ҳам боланинг туғилганидан ҳам то бошланғич маълумот олгунича давр оралиғида саломатлик даражаси қандай бўлганлиги тўғрисидаги фактлар билан танишиш имконини берадиган материал хисобланади.
Таржимаи хол методи инсон психикасининг сухбат ва тажриба методлари воситасида ўрганиб бўлмайдиган жиҳатларини очишда ёрдам беради .Мазкур метод орқали, масалан, ижодий хаёл билан боғлиқ жараёнлар: шерият, мусиқа, нафосат, тасвирий санъат, техник ижодиётнинг нозик турлари ва шахснинг маънавият, қадрият, қобилият, иҳтидор, истедод, салохият каби фазилатлари кузатилади.Инсон онгининг намоён билиши ривожланаши, ўзига хос индивидуал ва иждтимоий хусусиятлари атоқли шахслар билдирилган мулохазаларида асарларида ўз ифодасини топади.Аъломалар тўғрисидаги маълумотлар замондошлари, издошлари, сафдошларининг таърифу тавсифлари орқали авлоддан- авлодга ўтади.Худди шу ижтимоий узлуксизлик натижасида аждодлар билан авлодлар ўртасида ворислик ходисаси ижтимоий психологик воқейлик вужудга келади ва ижтимоий-тарихий тараққиётининг уйғунлигини таминлайди.
Биографик маълумотлар одамларнинг ўзини ўзи тарбиялаши, назорат қилиши, ўзининг шахсий услубини яратиши, камолат чўққисига эришиши жараёнинида ибрат –намуна , аниқ мезон харкатлантирувчи турт вазифасини ўтайди.Худди шу боисдан мазкур маълумотлар инсоннинг ички регулиатцияси функциясини бажаради идеал танлаш учун имкон яратади, аввал тақлид, сўнг унга тенглашиш учун интилиш (идентификакация) омилини барпо қилинади.
Анкета методи.
Умумий психологиядда кенг қўлланиладиган методлардан бири бўлиб, унда одамларнинг психологик хусусмиятлари нарса ва ходисаларга нисбатан муносабатлари ўрганилади.
Анкета одатда 3 хил бўлиб биринчи хилида англашилган мотивларни аниқлашга мўлжалланган саволлардан иборат бўлади; иккинчи хилида эса фақат биттагина жавоб танлаш шарти билан хар бир саволга бир нечтадан тайёр жавоблар ҳам берилади; Учинчи хил анкетада синалувчига ҳавола қилинган камида тўрт-беш банддан тўғри жавоблари баллар ёрдамида баҳоланади.Анкета методидан одамларнинг лаёқатларини, муайян соҳага қизиқишлари, қобилиятларини, ўзига тенгдошларига , катта ва кичикларига муносабатларини аниқлаш мақсадида фойдаланилади.Анкета орқали шахсларнинг характер-хислатлари, хулқ-атворларини текшириш, сиртдан туриб баҳолаш мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |