Тест методи.Тест тушунчаси инглизча синаш, текшириш, демакдир.Шахснинг ақлий ўсишини, қобилиятини текширишда қўлланиладиган қисқа стандарт масала, топшириқ, мисол, жумбоқлар тест деб аталади.Тест айниқса инсоннинг қандай касбни эгаллаши мумкинлигини касбга яроқлиги (мойиллиги) ёки яроқсизлигини, истеъдодлилар ёки ақли заифларни аниқлашда, одамларни муайян ўлчовларга биноан саралашда кенг қўлланилади.Ушбу методнинг қиймати тажрибанинг илмийлик даражасига, текширилувчининг маҳоратига ва қизиқишига, йиғилган психологик маълумотларнинг холислиги ва уларни илмий таҳлил қила билишга боғлиқдир.
Психологияда тест методи 1905 йилдан бошлаб француз психологлари Бинэ ва Симон инсоннинг ақлий ўсиш ва исътедод даражаларини ўлчаш имконияти борлиги ғоясини олға сурганидан кейин қўллана бошланди.Кўпчилик жаҳон психологлари тестларни шахснинг истеъдод даражасини аниқлаш воситаси деб билдиради. Бироқ улар текширилаётган ҳодисаларнинг психологик мезони ҳисобланмайди. Маълумки, бир муаммонинг ечимини излаш турли психологик воситалар билан амалга оширилади. АҚШ,Ангиля, Франция, Швецария тестологлар тадқиқот объектларини ўзгартириб турадилар ва қобилят, тафаккур, билим, кўникма ҳамда малакаларни аралаш ҳолда ўрганишга интиладилар. Синаш жараёнида қатнашчиларнинг эмоционал ҳолати ва саломатлигига боғлиқ руҳий кечинмаларни инобатга олмайдилар. Лекин рус психологлари К.М.Гуревич, В.А.Крутецкий ва бошқалар қўллайдиган тестлар тубдан бошқача тамойил асосида тузилган. Улар тестларнинг тафаккури кўрсаткичи (индикатори) бўлиши учун ҳаракат қиладилар ва бу борада муайян ютуқларга эришганлар. Шунингдек, тафаккур жараёниниг сифат хусусиятларини билмай туриб, инсон қобилятининг моҳиятини ёритиб бўлмайди, деган қоидага, анъанага амал қилган ҳолда тестлардан фойдаланилмоқда.
Эксперимент методи. Бу методда турли ёшдаги инсон, одамлар психологиянинг нозик ички боғланишлари, қонуниятлари, хоссалари, мураккаб механизимлари: сунъий тушунчаларнинг шаклланиши, нутқининг ўсиши, тафаккурининг ривожланиши, фавқулотдаги ҳолатидан чиқиш, муаммоли вазиятини ҳал қилиш жараёнлари, шахснинг ҳис-туйғулари, характери ва типологик хусусиятлари ўрганилади.
Бунинг учун эксперимент материалини синчковлик билан танлаш, объектив тарзда ҳар хил ҳолат ва вазиятлар яратиш,синалувчининг ёши, ақл-идроки, характер хусусияти ҳис-туйғуси,қизиқиш ва савиясига, турмуш тажрибасига, кўникма ва малакаларига алоҳида эътибор қаратиш шарт.эксперимент методи табиий ва лаборатория методларидан иборат бўлиб, психологик-педагогик масалаларни ҳал қилишда табиий экспиримент методи қўлланилади.Рус психологи А.Ф.Лазурский томонидан 1910 йилда илмий асосланган мазкур метод одамларнинг психологик ўзгаришлари, ўзаро муносабатлари, қобилиятлари, исътедодлари, диққати, хотирасининг маҳсулдорлиги, иродавий сифатлари каби муаммолар ҳал қилинади.Табиий эксперимент шароитида синалувчилар текширилаётганлигидан бехабар бўлишлари, таълим-тарбия жараёнида берилаётган билимлар, шакллантирилаётган фазилатлар тадқиқот мақсадига мувофиқлаштирилиши лозим.Одатда синалувчилар учун қийинлаштирилган вазиятлар, мураккаброқ муаммоларни қўйиш орқали уларнинг ички имкониятлари, тарбияланганлик даражалари олдинроқ рўёбга чиқишини таъминлаш тадқиқотнинг асосий вазифасидир.
Do'stlaringiz bilan baham: |