Керакли асбоб ва реактивлар: Вакуум ҳосил қилиш учун аспиратор, ён трубкали ва тиқинли кенг пробирка. Спиртли монометр, 800-1000 мл. ли стакан, 400-500 мл.ли стакан, ҳар бир 1 шк. 0,5оС га тенг бўлган термометр (10-100 ҳароратгача), кенг ҳалқали штатив, асбест тўр, аспираторни маҳкамлаш учун ҳалкали штатив.
Ребиндер усулида сирт тарангликни аниқлаш учун мўлжалланган қурилмани тузилиши. Асбоб ён трубкаси (4) бўлган шиша идиш (1) ёки кенг пробиркадан иборат. Монометр (5)га уланган идиш(1)нинг оғзи учи капилляр қилиб чўзилган шиша трубка (2) ўтказилган пробка (3) билан маҳкамланади. Трубка (4) нинг қайрилган учи аспиратор (6) ни зич қилиб бекитиб турадиган пробкадан ўтказилади. Идиш (1) даги суюқликни керакли ҳароратгача қиздириш учун уни сув солинган каттароқ стаканга туширилади ва сувнинг toси доимий қилиб ушлаб турилади.
Ишнинг бажарилиши: Аспираторга расмда кўрсатилгандек қилиб сув тўлдирилади ва тагига чашка қўйилади. Тажриба бошида манометрнинг иккала устунида ҳам суюқлик бир хил баландликда туриши керак. Идиш (1) 1/4 қисмигача дисстилланган сув солинади. Сўнгра уни оғзи трубка (2) ўтказилган пробка (3) билан беркитилади. Бунда трубканинг капилляр учи идиш (1)даги сувга озгина тушиб туриши керак.
Сўнгра идиш (1) расмда кўрсатилгандек қилиб иситилган сув солинган стаканга ярмигача тушириб қўйилади. Керакли ҳароратга эришилгач аспираторнинг жўмраги (7) очилади. Бунда капилляр (2) учидан чиқаётган ҳаво пуфакчалари шундай тезликда ажралиб чиқиши керакки, уни санаб туриш мумкин бўлсин. Пуфакчаларнинг муайян частотасига эришилгач, манометр устунларидаги суюқлик сатҳи фарқи камида 3 марта белгилаб олинади. Олинган натижаларнинг ўртача арифметик қиймати ҳисоблаб топилади. Сўнгра жумрак (7) бекитилади ва стакандаги сувнинг ҳарорати ўлчанади. Дарсликдаги жадвал орқали тажриба ўтказилаётган пайтдаги ҳарорат учун сувнинг сирт таранглиги қиймати топилади. Сўнгра формула (2)дан фойдаланиб асбобнинг капилляр трубкаси доимийси ҳисоблаб топилади.
Идиш (1) даги сув тўкилади, уни ва трубка (2) қуритилади, кейин эса идишга сувнинг ўрнига сирт таранглиги аниқланиши керак бўлган суюқлик солинади. Бироқ бундан олдин идиш (1) ва трубка (2)ни шу суюқлик билан чайилган бўлиши керак. Стакандаги сув 30оС гача қиздирилади. Кейин стаканни идиш (1) тагига қўйилади ва идиш (1) даги суюқлик ҳарорати стакандаги сувнинг ҳароратга тенг бўлгунича 10 минут давомида ушлаб турилади. Аспиратор ишга туширилгач худди дистилланган сув учун кўрсатилгандек қилиб манометр устунидаги сатҳлар фарқи h аниқланади ва (1) формула орқали текширилаётган суюқликнинг сирт таранглик қиймати 30оС учун ҳисоблаб топилади. Иш худди шу тартибда 40оС, 60оС, 80оС лар учун ҳам бажарилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |