1-Жадвал. Тўйинган буғ босимининг температурага боғлиқлиги:
Ўлчаш тартиби
|
Манометр кўрсатгичлари
|
Барометрик босим Рбар., мм с.у.
|
р=Ратм.-h.
|
lgp
|
toC
|
T, K
|
1/T103
|
буғл,
ж/моль
|
|
h1
|
h2
|
h
|
|
|
|
|
|
|
|
1
2
3
4
5
.
.
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
р=f (T) ва lgp=f (1/Т) графиклари тузилади, турли температура интерваллари учун суюқликнинг моляр буғланиш иссиқлиги буғл ҳисобланади, суюқликнинг атмосфера босимидаги қайнаш температураси аниқланади, энг кичик квадратлар усулида lgp=А-В/Т тенглама тузилади ва ундан суюқликнинг буғланиш иссиқлиги ҳисобланади.
Лаборатория иши № 10
СУЮҚЛИКЛАРНИНГ СИРТ ТАРАНГЛИГИНИ ЎРГАНИШ ВА ТЕРМОДИНАМИК ПАРАМЕТРЛАРИНИ ҲИСОБЛАШ
1 - расм. Молекулалараро тортишув схемаси.
Суюқликнинг тушаётган томчиси энг кам сиртга эга бўлган шаклни (шар) олади. Суюқлик сирти қобиқ каби бўлиб, у суюқликни сиқишга ҳаракат қилади. Суюқлик сиртида бундай қобиқнинг (парда) ҳосил бўлиши қуйидагича тушунтирилади. Айтайлик суюқлик ичида молекула А бор (1 - расм). Унинг атрофида сфера чизамиз. Унинг радиуси молекулани атрофидаги бошқа молекулалар билан ўзаро тортишиш кучи сезиларли бўлган масофага тенг. Бу ўзаро тенг бўлган кучлар барча йўналишларда симметрик таъсир қилганликлари учун, уларни кучи нолга тенг бўлади. Бошқа ҳолатда Б молекула бор бўлсин. Суюқлик молекулалари томонидан таъсир қилаётган тортиш кучи заррачага суюқликдан ташқарида таъсир қиладиган кучларга тенг эмас, натижада бу молекулани тортиш кучи суюқлик томонга йўналади, Б –молекула суюқлик ичига киришга ҳаракат қилади. Суюқликнинг сирт қатламидаги барча молекулалар шу ҳолатда бўлади, натижада суюқликда унинг сирт қатламига нормал йўналган ички босим ҳосил бўлади.
Суюқлик сиртида молекулалараро кучлар билан мувозанатланмаган молекулаларни бўлиши сирт қатламда камайишга интилаётган эркин сирт энергияни ҳосил қилади. Суюқлик сиртида сирт тарангликка эга парда ҳосил бўлади. Суюқлик сиртини ошириш учун, яъни унинг сирт таранглигини енгиш учун, маълум миқдорда иш сарфлаш керак. Суюқлик сиртини 1 см2 га ошириш учун талаб қилинадиган иш, сирт энергияси ўлчови ҳисобланади ва у сирт таранглик коэффициенти ёки сирт таранглиги дейилади.
Сирт тарангликни нафақат сирт бирлигига тўғри келувчи иш деб, балки сиртни чегараловчи чизиқнинг узунлик бирлигига тўғри келувчи куч деб ҳам қараш мумкин.
Қайси таърифдан фойдаланишга боғлиқ ҳолда сирт тарангликни 1 м2 га тўғри келадиган Жоулларда ёки 1 м га тўғри келадиган Ньютонларда ифодалаш мумкин. Уларни сон қийматлари мос келади.
Агар суюқлик капилляр деворларини намлаб кўтарилса, бу кўтарилиш сирт таранглик натижасида содир бўлади. Бунда суюқлик деворларни намлаб сирт таранглигини оширади, у эса сиртни камайтиришга интилади. Сирти камайиши суюқликни кўтарилиши эвазига содир бўлади.
Эриган моддалар суюқликларни сирт таранглигини ўзгартиради. Баъзи моддалар камайтиради ва улар сирт –актив ёки капилляр–актив, баъзилари эса оширади ва улар сирт –ноактив моддалар дейилади.
Сирт–актив ва сирт–ноактив моддаларнинг эритма сиртидаги ва ичидаги концентрациялари турлича бўлади. Сирт актив моддалар концентрацияси сирт қатламда баланд бўлади, сирт ноактивлар эса эритма ичида кўп бўлади.
Эритмани сирт қатлами билан ички қисмида моддалар концентрациясини турлича бўлиш жараёни адсорбция дейилади. Сувни сирт таранглигини сезиларли даражада камайтирувчи сирт актив моддаларга кўпгина ораник бирикмалар киради: спиртлар,
альдегидлар, кетонлар, карбон кислоталар.
Ёғ кислоталарнинг гомологик қаторида углерод занжири узунлиги ошиши билан мос равишда сирт активлиги ҳам ошиб боради, аниқроқ айтганда занжир бир СН2 га ошганда сирт активлик 3,2 марта ошади.
Do'stlaringiz bilan baham: |