“Fizikaning hozirgi zamon ta’limidagi o’rni”. Samarqand 2019-yil 13-14 dekabr.
298
2. Кувандиков О.К., Шакаров Х.О., Шодиев З.М., Хасанов Х.Б. Изучение парамагнитных
свойств горных пород содержащих минералы при высоких температурах. Научно-технический
и производственный журнал «Горный вестник Узбекистана», 4, №67, 2016. с.84-87.
ТУЗЛИ ЭРИТМАЛИ ҚУЁШ ҲАВЗАСИНИНГ ИССИҚЛИҚ МАРОМЛАРИНИ
ЎРГАНИШ
Э.У.Арзиқулов, С.Қ.Ахроров, А.Б.Норқулов
Самарқанд давлат университети
Қуёш ҳавзалари қуёш энергиясини иссиқлик энергиясига самарали айлантириш ва
кейинчалик бу энергиядан иссиқлик таъминоти, сувни чучуклантириш, туз олиш, баъзи
ҳолларда эса электр энергиясини ишлаб чиқариш имкониятларини таъминлай оладиган қуёш
қурилмаларининг ўзига хос турларидан бири ҳисобланади. Бунинг сабаби шундаки, уларнинг
тузилиши нисбатан содда, кўп материал талаб қилмайди ва бу тузилмадан қуёш нурланиши
энергиясини иссиқлик энергиясига айлантириш ҳамда иссиқликни узоқ вақт давомида
сақловчи аккумулятор сифатида ҳам фойдаланиш мумкин. Аслида сув ажойиб иссиқлик
хусусиятларига эга, катта иссиқлик сиғими, мўътадил иссиқлик ўтказувчанлик, қисқа тўлқин
узунлигидаги қуёш нурланиши учун шаффоф ва инфрақизил тўлқин узунлигидаги қуёш
нурланиши учун шаффоф эмаслиги шулар жумласидандир. Сувнинг айнан мана шундай
хоссалари уни қуёш энергиясини бевосита ютиш, айлантириш ва аккумуляция қилишда
фойдаланиш учун асос бўлади. Қуёш ҳавзаларида чуқурлик бўйича температуранинг градиенти
яққол намоён бўлади, бундай ҳолатга эришиш ҳавза ҳажмида конвекцияни у ёки бу усул билан
йўқотиш орқали амалга оширилади. Масалан, ҳавза чуқурлиги бўйича туз концентрацияси ва
мос равишда эритманинг зичлиги ортиб борадиган туз концентрацияси градиентига эга қуёш
ҳавзалари маълум. Улар ичидан эрувчанлиги температурага кучли боғлиқ бўлган тузлардан
фойдаланиладиган ҳавзаларни кўрсатиш мумкин. Қуёш нури сув ҳавзасига тушганда, сувнинг
термик кенгайиши эвазига унинг зичлиги пасаяди ва пастки сатҳда қизиган сув юқори сатҳга
қалқиб чиқиб иссиқликни ҳавога узатади. Юқорига қалқиб чиққан илиқ сувнинг ўрнини совуқ
сув эгаллайди, яъни табиий конвекция юз беради. Аммо, сув ҳавзасининг тубидаги сув ўта шўр
бўлса ва тузнинг эрувчанлиги температурага кучли боғлиқ бўлса, жараён бутунлай бошқача
кечади. Бундай шароитда конвекция юз бермайди, чунки қизиш давомида тузнинг эрувчанлиги
ортиши сабабли ҳавза тубидаги катта зичликли ўта шўр тузли эритманинг зичлиги камайиш
ўрнига ортади ва бу ҳодиса суюқликнинг илиқликдан кенгайиш таъсиридан устун келади.
Демак, сув ҳавзаси тубига яқин қатламлар қизиганда туз кристаллари тезда эритмага ўтиб,
унинг зичлигини оширади, бу эса иссиқликнинг ҳавза тубида жамланишига олиб келади.
Шундай қилиб, ҳавза сувидаги эрувчанлиги температурага кучли боғланган тузнинг маълум
миқдордаги эритмаси, ҳавзада табиий равишда сувнинг учта қатламининг юзага келишига
сабабчи бўлади: тўйинган тузли ўта шўр пастки қатлам, тузланганлик градиентига эга бўлган
камрок шўрли ўрта қатлам ва шўрланганлик даражаси кичик бўлган юқориги қатлам. Қуёш
нури радиациясининг ярмидан кўпроғи юқориги қатламларда ютилади, бироқ нурнинг учдан
биридан кўпроғи конвектив бўлмаган ўрта зонадан ўтиб пастки конвектив зонага киради ва бу
ерда жамланади. Ўрта зона иссиқлик изоляцияси каби таъсир қилади ва пастки қатламда
жамланган иссиқликнинг юқорига тарқалишини секинлаштиради .
Маҳаллий шароитда тузли эритмали қуёш ҳавзасида кечадиган иссиқлик маромларини
ўрганиш мақсадида, ўлчамлари 1000×1000×500 мм
3
бўлган темир қутидан фойдаланиб, қуёш
ҳавзасининг кичик макети яратилди. Қути деворлари орқали иссиқлик йўқолишларини
камайтириш мақсадида, унинг ички қисми қалинлиги 35 мм бўлган пенопласт билан қопланди.
Керакли даражадаги тузланганлик даражасини оддий ош тузи эритмасини қўшиш орқали
таминланди. Сув қатламларидаги температуралар тақсимотини узлуксиз назорат қилиш учун,
Do'stlaringiz bilan baham: |