Fizikaning hozirgi zamon ta’limidagi o’rni



Download 11,09 Mb.
Pdf ko'rish
bet209/436
Sana22.02.2022
Hajmi11,09 Mb.
#80408
1   ...   205   206   207   208   209   210   211   212   ...   436
Bog'liq
Конференция - физика-PDFга

МАСАЛАЛАРИ 
 
Доцентлар: Ибрагим Турдибеков, Нортожи Холдоров ва катта ўқитувчи Фазлитдин Джамолов 
Самарқанд давлат архитектура-қурилиш институти 
“Юқори малакали кадрлар –
келажагимиз пойдевори”
Шавкат Мирзиёев 
 
Ўзбекистон Республикасининг “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури” ва “Таълим 
тўғрисида”ги қонунларини ҳаётга тадбиқ этиш Республикамиз халқ хўжалиги учун юқори 
малакали кадрлар тайёрлашни тақазо этади. Бугунги кунда малакали мутахассис тайёрлаш 
жараёнини мустақил ишларсиз тасаввур қилиб бўлмайди, яъни мустақил иш талаба бажариши 
лозим бўлган ўқув ишларининг ажралмас қисмига айланган бўлиши керак. 
Олий таълим муассасасига қабул қилинган талабаларнинг қобилияти, фанларни 
ўзлаштириш даражаси ҳар хил. Ушбу ҳолатни эътиборга олган ҳолда талабаларни уч тоифага 
ажратиш мумкин: Иқтидорлиларга, ўрта билимлиларга ва суст билимлиларга. Талабаларга 
мустақил иш учун топшириқлар берилганда ана шу ҳолатни албатта эътиборга олиш мақсадга 
мувофиқ бўлади. Ўрта билимли ва айниқса, суст билимли талабаларга эътиборни 
сусайтирмаган ҳолда, Олий таълим муассасаларида иқтидорли талабалар билан ишлашга 
жиддий эътибор қаратилмоқда. Чунки иқтидорли талабалар ўқув жараёнида ҳаракатлантирувчи 
куч эканлигини инобатга оламиз ва ёшлар ҳақида биринчи Президентимиз И.Каримовнинг 
қуйидаги сўзларига амал қиламиз: “Ёшларнинг иқтидорини қадрлаш, имкониятларини тўлиқ 
юзага чиқариш, Ватаннинг мард, фидойи фарзандлари этиб тарбиялаш учун шарт-шароит 
яратиб бериш, эзгу ва улуғ мақсадларга йўналтириш ҳар биримизнинг шарафли бурчимиздир”. 


“Fizikaning hozirgi zamon ta’limidagi o’rni”. Samarqand 2019-yil 13-14 dekabr.
 
202 
Мустақил иш шакллари турлича бўлиб, амалда физика соҳасида кўпроқ 
фойдаланиладиганлари қуйидагилардан иборат: 
1. Берилган мавзу бўйича реферат тайёрлаш; 
2. Лаборатория ишларини бажаришга тайёргарлик кўриб келиш; 
3. Амалий машғулотларга тайёргарлик кўриб келиш; 
4. Макет, модель, кўргазмали қуроллар тайёрлаш; 
5. Илмий мақола, анжуманларга маърузалар тайёрлаш; 
6. Олимпиадаларга тайёргарлик кўриш. 
Кафедрада физика фани бўйича мустақил ишни бажаришнинг ташкилий шакллари, 
топшириқлар вариантлари ишлаб чиқилади. Мустақил ишнинг ҳажми ажратилган вақт 
бюджетига мос бўлиши керак. Физика фани бўйича олий техника ўқув юртларининг 
архитектура ва қурилиш таълим йўналишларида умумий ўқув юклама асосан 236 соат бўлиб, 
ундан 126 соати аудитория дарсларини ташкил этади ва 100 соати мустақил ишга ажратилган. 
Фан икки семестр, яъни 36 ҳафта давомида ўқитилади. Демак, ҳар ҳафтада физика фани бўйича 
мустақил иш учун салкам 3 соат вақт ажратиш керак. Агар талабага ҳафтага мўлжаллаб 
мустақил иш учун топшириқ бериладиган бўлса, унинг кўлами ана шу ажратилган 3 соатда 
бажара оладиган қилиб белгиланиши лозим. 
Талабаларнинг мустақил ишлар режасида масалалар ечишга алоҳида эътибор берилади. 
Чунки талабанинг физика фани асослаларини тушунишида ва фанга қизиқиш уйғотишда 
масалалар ечиш асосий роль ўйнайди. Шунинг учун талабаларга бериладиган уй 
топшириқларида ҳисоблаш масалалари билан бир қаторда кузатиш ва тажриба билан боғлиқ 
масалалар ҳам бериб борилади. Бундай масалалар талабаларни фикрлашга, мустақил хулосалар 
чиқаришга ҳамда назарий ва амалий билимларни амалиётда қўллашга ўргатади, яъни фанни 
онгли ўзлаштиришларига ёрдам беради. 
Адабиётлар 
1. Мирзиёев Ш.М. Буюк келажагимизни мард ва олижаноб халқимиз билан бирга қурамиз. Т. 
“Ўзбекистон”, 2016 й. 
2. Болтабоев С.А. Замонавий таълим /Современное образование/, 2019,7 (80). 

Download 11,09 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   205   206   207   208   209   210   211   212   ...   436




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish