“Fizikaning hozirgi zamon ta’limidagi o’rni”. Samarqand 2019-yil 13-14 dekabr.
90
МАКТАБЛАРДА ШАХСГА ЙЎНАЛТИРИЛГАН ПЕДАГОГИК ТЕХНОЛОГИЯ
АСОСИДА ФИЗИКА ФАНИНИНИ ЎҚИТИШ АСОСЛАРИ
1
Г.З.Эшназарова,
1
М.Т.Убайдуллаев,
2
З.Ражабова.
1
Самарқанд шаҳридаги 54-умумий ўрта мактаб.
2
Самарқанд шаҳридаги 7-умумий ўрта мактаб.
Мамлакатимизда таълим тизими тубдан ислоҳ қилинаётган ҳозирги даврда мактабларда
таълим бераётган ўқитувчилар ҳар хил даражадаги билим, кўникма ва малакага эга бўлган
ўқувчилар билан ишлашга тўғри келади. Шу боис барча фанлардаги сингари физика фанини
ўқитишда ҳам ўқувчининг индивидуал хусусиятлари, имкониятларини ҳисобга олиш, физика
таълими самарадорлигини таъминлашда турли педагогик технологиялардан фойдаланиш
дарсларни ДТС талабларига мувофиқ ташкил этишнинг мақбул йўлларидан бири ҳисобланади.
Таълимни технологиялаштириш асосида таълим самарадорлигини ошириш белгиланган вақт
ичида ва берилган шароитларда лойиҳаланган ўқув натижаларига эришишни кафолатлаш учун
таълимни тўлиқ бошқариш ғояси ётади. Таълимга технологик ёндашиш моҳияти таълим
жараёнини муайян педагогик тамойиллар бўйича ўзига хос бўлак ва элементларга ажратиш
ҳамда уни муайян изчиллик ва кетма-кетлик асосида ана шу таркибий қисмларни
шакллантиришдан иборат. Ҳозирги кунда шахсга йўналтирилган педагогик технологиялар
деярли барча ривожланган мамлакатларда ўрганилмокда, ўзлаштирилмокда ва ўзига хос
даражада қўлланилмокда. Шахсга йўналтирилган таълим технологияси Фан маданият ва
маърифат масалалари бўйича БМТ таркибидаги нуфузли бўлим ЮНЕСКО томонидан ҳам тан
олинган ва шундай таъриф берилган; таълим технологияси таълим моделларини
оптималлаштириш мақсадида инсон ва техника ресурслари ҳамда уларнинг ўзаро таъсирини
ҳисобга олган ҳолда бутун ўқитиш ва билимларни ўзлаштириш жараёнини яратиш, қўллаш ва
аниқлаш тизимидир. Бундан ташқари олимларнинг «Шахсга йўналтирилган ўқитиш
технологияси» атамасига турли нуқтаи назардан берган бошқа жуда кўп таърифларни ҳам
учратиш мумкин. Шахсга йўналтирилган педогогик технологиялар қаторида ўқитишнинг
моделли технологияси ҳам мавжуд бўлиб, сўнгги йилларда ундан таълимнинг турли
босқичларида кўпгина фанларни ўқитишда самарали фойдаланилмокда. Моделли ўқитиш
тизими замонавий дидактик таълимотлар ривожланиш динамикаси таъсирида уларнинг
кўпгина хусусиятларини ўзида мужассамлаштирган бўлиб, таълим мазмунини танлаш уни акс
эттириш, ўқув жараёнини ташкил этишда турлича ёндашувлардан унумли фойдаланиш
имконини беради. Мана шу моделли ўқитишни турли таълим технологиялари ва
концепциялари билан биргаликда қўллаш мумкинлигини кўрсатади. Мактабларда ўқитиш
жараёни кузатилганда қуйидаги хулосалар сезилиб қолаяпти: мустақил таълим услубияти ҳали
талаб даражада ишлаб чиқилмаган; ўқувчиларда турли манбалар билан ишлаш кўникмалари
етарли шаклланмаган; ўқувчиларнинг берилган мавзуда амалий машғулотларни мустақил
бажаришлари қийин кечаяпти; ўз фикрларини оғзаки ва ёзма ифода этишда қийналишади.
Оммавий ахборот воситалари, интернет орқали келаётган турли мазмундаги катта хажмли
ахборотлар ҳам ўқувчиларнинг мустақил фикрлаш фаолиятини четлаб ўтиб уларнинг китоб
варақлаш, маълумотномалар ва энциклопедиялар билан ишлашларига маълум маънода халақит
бермокда. Ҳозирги кун талабларига кўра ўсиб келаётган авлодни ўқитиш уларнинг билими,
талаби ва имкониятларини ҳисобга олган ҳолда шахсга йўналтирилган ривожлантирувчи
хусусиятларга эга бўлиши керак. Айнан шунинг учун ҳам шахсга йўналтирилган педагогик
технологияларини, жумладан моделли ўқитиш технологиясини қўллашга катта аҳамият
берилмокда. Шахсга йўналтирилган ёндашув асосида ўқитишда бир неча минг ўқитувчилар,
бошланғич, ўрта мактаб, коллежлар (Англия, АҚШ), сўнгра Олмонияда ҳам ўқувчиларнинг
ўзини баҳолаши яхшиланган, интеллектуал кўрсаткич ошган, уларнинг билиш қобилияти
ривожланган, бу эса уларнинг соғлигини яхшиланишига ўзлаштиришнинг оширилишига яъни
дарсга қатнашиши яхшиланишига олиб келган. Роджерснинг гуманистик идеаллари ўқитиш
Do'stlaringiz bilan baham: |