“Fizikaning hozirgi zamon ta’limidagi o’rni”. Samarqand 2019-yil 13-14 dekabr.
396
эътибор давлат сиёсати даражасига кўтарилганлигини тасдиқлайди. Сўнгги йилларда
Республикамизда иқтидорли ёшларни нуфузли миллий ва халқаро мусобақаларда ҳамда
танловларда салмоқли натижаларга эришишлари учун зарур шарт-шароитларни яратишга
алоҳида эътибор қаратилганлиги ўз натижасини бермоқда. Ёшларнинг турли соҳаларда
эришаётган ютуқлари ушбу сиёсат самарасидир. Ёш истеъдод соҳибларини аниқлаш, уларни
илмий-ижодий фаоллиятга институт давридаёқ жалб этиш, уларга нисбатан мотивацион
рағбатни кучайтириш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш юзасидан мақсадли чора-
тадбирларни ишлаб чиқиш, иқтидорли талаба ёшларни республика ва халқаро фан
олимпиадаларида, Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат стипендияси танловларида,
бакалавриат босқич талабалари орасида Беруний, Навоий, Улуғбек, Ибн Сино, Имом ал-
Бухорий ва Ислом Каримов номидаги давлат стипендияларига танловларида, шунингдек 30
ёшдан ошмаган ёрқин истеъдод соҳибалари учун Зулфия номидаги Давлат мукофотига
танловларда иштирокини таъминлаш муҳим аҳамият касб этади. Иқтидорли талабаларни
излаш, аниқлаш ва мақсадли тайёрлашдан кўзда тутилган асосий мақсад - республиканинг
илмий ва ижодий салоҳиятини ривожлантирувчи интеллектуал элитани тайёрлаш ва бу борада
юксак истеъдод соҳибларига, билимнинг тегишли соҳалари ва фаннинг аниқ йўналишлари
бўйича ўз табиий қобилиятларини намоён этиш ва ривожлантириш, ўзларидаги ноёб
истеъдодни рўёбга чиқариш учун имкониятлар яратишдир.
Иқтидорли ёшлар - Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва иқтисодий тараққиёти
ҳамда унинг жаҳон ҳамжамиятида муносиб ўрин эгаллашини таъминловчи муҳим омил ва
миллат зийнати ҳисобланади. Уларга интеллектуал салоҳиятини ошириш, қобилиятларини
ривожлантириш ва илм-фан тараққиётининг устувор йўналишлари бўйича “Устоз-шогирд”
тизимида илмий-тадқиқот ишлари билан шуғулланишлари учун етарли шароитлар яратиб
бериш, талабаларнинг ҳар бирига илмий даражали ҳамда илмий-тадқиқот ишлари бўйича
етарли билимга ва малакага эга бўлган профессор-ўқитувчиларни илмий раҳбар этиб
бириктириш зарур.
Иқтидорли ёшларни аниқлаш, талабаликнинг илк давриданоқ уларни келгуси касбий
фаолиятга тайёрлаш, танлаган соҳалари бўйича илмий –тадқиқот ишларига йўналтириш ва
олган назарий ва амалий билимларини илмий муаммони ҳал этишга қаратилган тегишли
кўникмаларни шакллантириш ва ривожлантириш зарур. Бунда Ўзбекистон Республикаси
Президентининг 2018 йил 5 июндаги “Олий таълим муассасаларида таълим сифатини ошириш
ва уларнинг мамлакатда амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотларда фаол иштирокини
таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-3775-сонли Қарорида назарда
тутилган «устоз — шогирд» тизимини жорий этилиши, ушбу йўналишдаги фаолиятни олий
таълим муассаларида тизимли равишда мақсадли ташкил этиш имкониятини яратади. Талабага
устоз раҳбарлиги ва назорати остида олий таълим муассасасида ўқиётган даврданоқ илмий
адабиётлар таҳлили билан шуғулланишни, келгуси касбий фаолиятига оид материалларни
манбалардан излай билиш ва зарур холатларда улардан фойдалана олишни, муаммоларни
аниқлай олиш ва уларни ечимини излаб топишда муқобил вариантлар ичидан мақбулини
танлай билиш кўникмаларини шакллантириш зарур. Илм-фан, техника ва технологиялар
шиддат билан ривожланаётган бугунги кунда, бўлажак мутахассис мунтазам ўз билимини
янгилаб боришини, ўз устида тинимсиз изланиши заруриятини тақозо этади. Илмий-тадқиқот
ишлари билан шуғулланган талаба танланган мавзу доирасида илмий изланиш олиб бориш
кўникмасига эгалиги боис, фаолиятини тўғри ташкил эта олади, шунинг билан биргаликда
илмий-тадқиқот олиб бориш методикаси ва таҳлил методларидан хабардорлиги сабабли
келгуси касбий фаолиятида илмий жиҳатдан асосланган қарорлар қабул қила олади. Олий
таълим муассасаларида “Устоз – шогирд” фаолиятини етук ва салоҳиятли профессор-
ўқитувчиларнинг билим ва тажрибаларидан фойдаланган ҳолда тизимли ташкил этиш, режа
асосида талабалар билан илмий-тадқиқот ишларини олиб бориш, илмий фаолият натижаларини
талабалар томонидан “Талабалар Форуми”, илмий семинарларда, илмий-техникавий
Do'stlaringiz bilan baham: |