“Fizikaning hozirgi zamon ta’limidagi o’rni”. Samarqand 2019-yil 13-14 dekabr.
119
материаллар билан боғлаш лозим. Бунинг учун турли хил энергняларнинг механик энергияга
айланишини қисқача эслатиб, яъни қайтариб ўтиш лозим. Бу эслатишлар натижасида ўқувчи
бошқа энергиялар ҳисобига қандай қилиб, электр энергиясини ҳосил қилиш мумкинлиги
ҳақида тасаввурга эга бўлади. Ўқувчи кўз ўнгида энергиянинг сақланиш ва айланиш қонуни
намоён бўлади.
Лекин бундай юқори кучланишларга электр энергия истеъмол асбоблари
мўлжалланмаган. Бу ўз навбатида пасайтирувчи траноформаторлардан фойдаланишни тақозо
этади. Бундай трансформаторлар юқори кучланишни паст кучланишга, яъни 400 В ни 230 В ёки
380 В - 220 В гача камайтиради. Агар яқин атрофда электр станцияси мавжуд бўлмаса,
тумандаги пасайтирувчи трансформаторлар подстанциясига бориш мумкин.
Туман трансформатор подстанцияси бир нечта қишлоқ ёки туманни члектр энергия билан
таъминлайдн. Подстанция ҳудудида ўқувчилар бириичи бино ва юқори кучланишли, паст
кучлапишли сим (ўтказгич) билан танишадилар. Шундан сўнг трансформатор тузилиши билан
батафсил танишишга ўтилади. Ўқувчиларни трансформаторларга ва қурилмаларга
яқинлаштирмаслик, техник хавфсизлик қоидаларига тўғри риоя қилиш керак. Трансформатор
ёки бошқа асбобларни тўла кўриб чиқиш учун заҳирадаги ёки ишдан чиққан асбоблардан
фойдаланиш мумкин. Бундай жиҳозлар олдиндан тайёрлаб қўйилиши керак.
Ўқувчиларни бир ёки уч фачали транформаторнинг йиғилган ва йиғилмаган ҳолатлари
билам таништириш мақсадга мувофиқ. Ўқувчиларни трансформатор чўлғамлари, симлари,
уларнинг муҳофазаси ва мой баклари билан таништириш зарур. Ўқувчиларга занжирдаги
кучланишни пасайтириш ёки кучайтириш учун трапсформаторнинг қандай уланишини
кўрсатиш мақсадга мувофиқ.
Ўқувчиларни кучланиши 500 В ва ток кучи 1000 А гача бўлган занжирни уловчи ва узувчи
рубильниклар билан таништириш лозим. Ўқитувчи занжирни узиш тез бажарилишини айтиб
ўтади, чунки узиб-улагич контактлари орасида электр ёй ҳосил бўлиши мумкин, бу
контактларнинг куйишига олиб келади. Шундан сўнг ўқувчиларга мойли узиб-улагичлар
кўрсатилади. Бу узиб-улагичлар кучланиши 500 В дан ортиқ бўлган, нагрузка билан ишлаганда
занжирни узиб қўйиши учун ишлтилади.
Экскурсия якунида уйга вазифа сифатида юқорида қуйилган муаммоларга жавоб бериш
ва хисобот ёзиш текширилади. Худди шундай муаммоли экскурсияни электр пайвандлаш
устахонасига ҳам уюштириш мақсадга мувофиқ. Ўқувчилар Жоуль-Ленц қонунини
ўргашинларидан сўнг пайвандлаш асбоблари билан таништириш учун олиб борилади.
Экскурсияни физика ва кимё ўқитувчилари билан ҳамкорликда олиб бориш мақсадга мувофиқ.
Кўргазмали асбоблар сифатида плакатлар ва схемалардан, ҳар хил турдаги
электродлардан, пайванд вақтида ҳосил бўлган қотишмалардан фойдаланиш мумкин.
Ўқувчилар электр ёйи билан пайвандлаш қурилмасини кўздан кечириш жараёнида бир-
бирларига қуйидаги муаммоли саволлар билан мурожат қилишлари мумкин:
1.
Электр пайванд қилиш асбобларининг ишлаш принципи физиканннг қайси
қонунига асосланган?
2.
Ўзгармас ток билан пайвандлаш ўзгарувчан ток билан пайвандлашга нисбатан
қандай афзалликларга эга?
3.
Пайвандлашда ҳимоя газлари қандай роль уйнайди?
Шундан сўнг ўқитувчи ёки мугахассис ўқувчиларни пайвандловчи асбобнинг тузилиши
билан таништириб, ундаги ҳар бир деталнинг вазифаси ҳақида тўхталиб ўтади. Электр
пайвандловчи қурилма асосан трансформатор, электрод, электрқисқич, уловчи симлар,
пайвандланувчи жисмдан иборат.
Кимё ўқитувчиси электрод ва пайвандланувчи жисмларни, шунингдек, бир неча турдаги
электродларни кўрсатиб, уларнинг кимёвий таркиби билан таништириб ўтади. Шу билан бирга
кимё ўқитувчиси электр пайванд вақтида ҳаводаги кислород пайвандлаш ишига ёмон таъсир
қилишини таъкидлаб ўтади. Кислород металлни оксидлайди, оксидланган маҳсулот суюқ
Do'stlaringiz bilan baham: |