Ўзлаштириш саволлари:
Интерференция деб нимага айтилади?
Голографияга ким асос солган?
Голограмма деб нимага айтилади?
Голограммалардан техникада фойдаланиш?
Фотография жараёнини тушинтириб беринг?
Проявка қилиш жараёнини тушинтиринг?
ЛАБОРАТОРИЯ №5
ҲАВОНИНГ НУР СИНДИРИШ КЎРСАТКИЧИНИ МАХ-ЦЕНДЕР ИНТЕРФЕРОМЕТРИ БИЛАН ЎЛЧАШ
I. Ишнинг мақсади
Мах-Цендер Интерферометрини йиғиш.
Нур йўлига олдин жойлаштирилган камерани хавоси сўриб олинганда, интерференцион манзаранинг ўзгаришини кузатиш.
Ҳавонинг синдириш кўрсатгичини аниқлаш.
II. Керакли асбоб ва жихозлар:
Лазер оптикасининг таянч плитаси, He лазер, 6 та оптик асос, 2 та нур бўлгичлар, 2 та созланадиган ясси кўзгу, сферик линза, мм, трасспортабел камера, ярим шаффоф экран, қўл билан юргизиладиган вакуум ва дам бериладиган насос, кичик таглик асос, -симон универсал қиқич, ўриндиқ асос, ёғоч линейка
III. Назарий қисм
Интерферометрия ниҳоятда аниқ ва сезгир ўлчаш методи ҳисобланади, масалан узунликнинг ўзгаришини, зичлик даражасини, синдириш кўрсатгичларини ва тўлқин узунлигини ўлчашда Мах-Цендер интерферометри Майкелсон интерферометри каби икки нурли интерферометрлар оиласига мансуб. Унинг ишлаши қуйидагича:
Талабга жавоб берадиган манбадан келаётган когерент ёруғлик нури оптик компонент икки қисмга ажралади. Нурнинг бу қисмлари турли йўллардан ҳаракатланади, кўзгулар ёрдамида оғиб, бошқа оптик компонентга йўналади ва улар бу ерда устма-уст тушиб бир-бири билан бирикади. Натижада интерференцион манзара юзага келади. Агар бу нурлардан бирининг йўли узунлиги, яҳни синдириш кўрсатгичи ва геометрик йўл натижасида ўзгарса, ўзгармаган нурга нисбатан бу фаза силжишига олиб келади.
Бу эса ўз навбатида интерференцион манзаранинг ўзгаришига олиб келиб, у орқали оптик йўлнинг ўзгариши ҳақида хулоса қилиш имкони бўлади.
Майкелсон интерферометридан фарқли, ёруғлик нурлари ажралгандан кейин бир-бирида аксланмайди, аслида, то улар қайта бирикгунча алоҳида йўлларда ҳаракатланади. Шаффоф материалларда ўлчаш ишлари, масалан синдириш кўрсатгичининг ўзгариши орқали тушуниш соддароқ ва шу билан бирга яхшироқ ўргатиш машқларини бажариш мумкин. Аммо, геометрик йўл узунлигидаги ўзгаришларни аниқлашнинг имкони бўлмайди.
Ҳавонинг синдириш кўрсатгичини аниқлаш учун, интерферометрдаги нурларнинг бири йўлига хавосиз камера жойлаштирилади. Тажриба вақтида бу камерадан ҳаво сўриб олиниб, нурнинг оптик узунлик йўли ўзгартирилади. Унда биз босим ўзгаришига мос интерференцион манзаранинг ўзгариши орқали ҳавонинг синдириш кўрсатгичини аниқлашимиз мумкин. Бундай ўлчашни Майкелсон интерферометри билан ҳам амалга ошириш мумкин; бироқ бу ҳолда нур камера орқали икки марта ўтишини эҳтиборга олишимиз керак бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |