b) Шаффофлик ёруғлик интенсивлигининг пластин ёки филтрдан ўтгандан кейинг ва олдинги қийматлари нисбати билан белгиланади. Шаффофлик қуйидаги формула билан аниқланади.
бу эрда дастлабки интенсивлик ва нурнинг пластина ёки филтрдан ўтгандан кейинги интенсивлиги. Шаффофлик ёриғликнинг пластина ёки филтрдан неча фоизи ўтганлигини кўрсатади. Пластина ёки филтрнинг шаффофлиги 50% дейилса, демак уларда ёруғлик интенсивлиги икки марта камаяди.
Шаффофлик (Т) ва ютилиш (А) ўртасида қуйидагича боғланиш мавжуд:
Биринчидан, агар маълум тўлқин узунликли ёруғлик нури бирор миқдорда аралашмали эритмадан ўтганда фотонлар кўп бўлмаган миқдордаги ютувчи кимёвий бирикмалар билан тўқнашади ва мос ҳолда юқори шаффофликни ва паст спектрал ютилишни кутишимиз мумкин. Агар шу нур консентарцияси юқори бўлган эритмадан ўтса фотонлар кўп миқдордаги ютувчи кимёвий бирикмалар билан тўқнашади ва мос ҳолда паст шаффофликни ва юқори спектрал ютилишни кутишимиз мумкин. Шундай қилиб спектрал ютилиш намуна консентрациясига боғлиқ.
Иккинчидан, агар нур намунада узоқ йўл ўтса ўтказиш коеффициенти паст ва спектрал ютилишли катта бўлади, ҳамда нур намунада кам йўл ўтса ўтказиш коеффициенти юқори ва спектрал ютилишли кичик бўлади. Бу икки мулоҳаза қуйидаги пропорционалликка олиб келади:
Бу эрда, пропорционаллик коеффициенти, нур йўли узинлиги ва ютувчи материал консентрацияси. Нур йўли сантиметрларда, ютувчи бирикмалар консентрацияси молларда ўлчанганда пропорционаллик коеффициентини моляр ютилиш қобилияти дейиш мумкин ва пропорционаллик Бира-Ламберт қонунига айланади:
b) Ранг шаклланиш моделлари: Ҳар бир ранг моделида рангларни тавсифлашнинг ўз усули мавжуд. Ҳар бир ранг моделида турлича ранг гаммасига эга бўлган турлича ранг кенглиги мавжуд. Масалан, RGB моделидаги ранг гаммаси Adobe RGB моделидаги ранг гаммасидан фарқ қилади. Шунингдек, тасвир ҳосил қилиш (мониторлар, телевизор экранлари) ёки принтер каби тасвир чоп қилиш қурилмаларида ҳам ўз ранг модели ва ранг гаммаси мавжуд. Экранда рақамли тасвирнинг ҳосил қилинишини кейин тасвирнинг чоп қилинишини кўриб чиқайлик. Экранда кўринган тасвирдаги алоҳида ранглар принтерда чоп қилинганда ўзгариши мумкин, чунки принтер бошқача ўзига хос ранг модели ва ранг гаммасига асосан чоп қилади.
1-расм. RGB = Reyd-қизил, Green-яшил, Blue-кўк
RGB ранг модели: RGB ранг моделида (RGB = Reyd-қизил, Green-яшил, Blue-кўк) барча ранглар учта қизил, яшил ва сариқ рангларнинг қўшилишидан ҳосил қилинади. Демак, бизда фақат 3 та асосий ранг бор бўлиб, қолган барча ранглар шу учта рангни аралаштрин ҳосил қилинади. Агар биз қизил ва яшил рангларни аралаштирсак сариқ, қизил ва кўкни аралаштирсак бинафша ранг, кўк ва яшилни аралаштирсак ҳаво рангни оламиз. 1-расмга қаранг.
Агар барча учта рангни ҳам аралаштирсак оқ рангни оламиз, учта рангнинг бирортаси бўлмаса қора рангни оламиз. Элементар ранглар қўшилиши билан ҳосил қилинган ранг аралашган ранг дейилади. 3 асосий рангнинг ҳар бири 0 да 255 гача қийматга эга. Ҳар бир асосий ранг 255 та даражага эга. Агар 3 рангнинг барчаси 0 даржада бўлса уларнинг йиғиндиси қора рангни беради. Агар барчасининг даражаси 255 га тенг бўлса оқ рангни оламиз. Агар 3 асосий рангларда бирининг даражаси 255 га бошқалариники 0 га тенг бўлса, биз соф биринчи рангга эга бўламиз. График дастуларда, асосий ранглар ранг каналлари билан тавсифланиб унда ранг ҳақида маoлумотлар сақланади. Барча асосий учта қизил, яшул ва кўк ранглардаги барча 256 та ранг тонларини кўпайтириб (256х256х256) назарий жиҳатдан 16.7 миллион ранг градацияларини ҳосил қилиш мумкин.
2-расм. CMYK ранг модели: Cyn-ҳаво ранг, Magenta-пушти ранг, Ellov-сариқ ва Black-қора
CMYK ранг модели CMYK моделда асосий ранглар Cyn-ҳаво ранг, Magenta-пушти ранг, Ellov-сариқ ва Black-қора ранглардан иборат. К- қора рангни билдириб қора рангни берувчи калитни (барча рангни узувчи) билдиради. Рангли торли ва лазерли принтерлар асосан ранглар билан ишлайди. Суюқ рангларни араластириш субтрактли ранг аралаштириш дейилади.
Рангларнинг субтрактив аралаштириш озидан нур чиқармаидиган жисмларда содир бўлади. Субтрактив ранг аралаштиришда ранг қуйидагича пайдо бўлади, жисм ёки филтрдаги ранг пигментлари ранг ташкил қилувчиларининг баoзиларини ютади қолганини экранга қайтаради.
Масалан сариқ ранг RGB модел каби асосий ранглар қизил ва яшил рангларни қўшишдан ҳосил қилинмайди. Субтрактив ранг аралаштиришда сариқ ранг қизил ва пушти рангларни олиб ташлаш билан 2-расмда кўрсатилгани каби ҳосил қилинади.
Агар биз оқ табиий нурнинг яшил ташкил қилувчини филтрлаб олиб ташласак пушти ранг ҳосил бўлади. Кўк рангни филтрлаш сариқ рангнинг пайдо бўлишига олиб келади. Мана шу уч рангдан CMYK (cyn, magenta, ellov) ранг модели ташкил топади ва барча ранглар спектри мана шу асосий рангларни керакли миқдорда аралаштириш билан ҳосил қилинади.
Do'stlaringiz bilan baham: |