Ўзлаштириш учун саволлар
Ёруғликнинг қутбланиш ходисаси деб нимага айтилади?
Оптик актив моддалар деганда нимани тушинасиз?
Қутбланиш текслигининг бурилиш бурчаги ёруғликнинг тўлқин узунлигига қандай боғлиқ?
Ишни бажариш тартибини тушинтиринг.
ЛАБОРАТОРИЯ №2
МАЙКЕЛСОН ИНТЕРФЕРОМЕТРИДАН ФОЙДАЛАНИБ HE-NE ЛАЗЕР ЁРУҒЛИГИНИНГ ТЎЛҚИН УЗУНЛИГИНИ АНИҚЛАШ
I. Ишнинг мақсади
1. Майкельсон интерферометрини йиғиш;
2. Интерференцион манзарани кузатиш.
II. Керакли асбоб ва жихозлар:
Лазер оптик таянч плита; чизиқли қутбланган Не-Ne лазер; оптик асос; нур бўлгич; нозик созлаш механизми, ясси кўзгу; фокуси f = 2.7 мм бўлган сферик линза, ярим шаффоф экран; ёғоч линейка.
III. Назарий қисм
Интерферометрия ниҳоятда аниқ ва сезгир ўлчаш усули ҳисобланади, масалан узунликнинг ўзгаришини, зичлик даражасини, синдириш кўрсатгичларини ва тўлқин узунлигини. Майкельсон интерферометри икки нурли интерферометрлар оиласига мансуб. Унинг ишлаши қуйидагича:
1-расм. Интерференцион манзаранинг ярим шаффоф экрандаги фотографияси.
Талабга жавоб берадиган манбадан келаётган когерент ёруғлик нури оптик компонентда икки қисмга ажралади. Нурнинг бу қисмлари турли йўллардан ҳаракатланади, бир-биридан қайтиб, бошқа оптик компонентга йўналади ва улар бу ерда устма-уст тушиб бир-бири билан бирикади. Натижада интерференцион манзара юзага келади. Агар бу нурлар бирининг йўли узунлиги, яъни синдириш кўрсатгичи ва геометрик йўл натижасида ўзгарса, бу ўзгармаган нурга нисбатан фаза силжишига олиб келади. Бу эса ўз навбатида интерференцион манзаранинг ўзгаришига олиб келиб, у орқали, агар бошқа миқдорлар доимий қолса, синдириш кўрсатгичининг ёки оптик йўлнинг ҳар қандай ўзгариши ҳақида хулоса қилиш имкони бўлади.
Демак, синдириш кўрсатгичи доимий қолса, биз геометрик йўлдаги фарқни аниқлашимиз, масалан иссиқлик ёки электр ёки магнит майдонлари сабабли материаллар ўлчамининг ўзгаришини аниқлашимиз мумкин. Бошқа тарафдан, агар геометрик йўл доимий қолса, синдириш кўрсатгичини, ҳамда синдириш кўрсатгичига таъсир қиладиган босим, температура ёки зичликнинг ўзгариши кабиларнинг миқдорини ва таъсирини аниқлашимиз мумкин.
Лазер нурининг тўлқин узунлигини ўлчаш учун битта ясси кўзгу нозик созлаш механизмидан фойдаланиб силжитилади; бу ўзгартириш мос нурнинг оптик йўлини ўзгартиради. Бундай силжитиш давомида интерференцион чизиқларнинг силжиши ярим шаффоф экранда кузатилади. Бу ҳодисани баҳолаш учун, ясси кўзгу силжиганда, кузатиш экранидаги қўзғалмас нуқтадан ўтаётган максимумларни ёки минимумларни ҳисоблашимиз мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |