Физика кафедраси физика фанидан янги (ПҚ №1533) лаборатория ишлари учун



Download 2,83 Mb.
bet5/28
Sana22.06.2022
Hajmi2,83 Mb.
#693203
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   28
Bog'liq
Лаборат оптика оригинал

Ўзлаштириш учун саволлар

  1. Ёруғликнинг қутбланиш ходисаси деб нимага айтилади?

  2. Оптик актив моддалар деганда нимани тушинасиз?

  3. Қутбланиш текслигининг бурилиш бурчаги ёруғликнинг тўлқин узунлигига қандай боғлиқ?

  4. Ишни бажариш тартибини тушинтиринг.


ЛАБОРАТОРИЯ №2


МАЙКЕЛСОН ИНТЕРФЕРОМЕТРИДАН ФОЙДАЛАНИБ HE-NE ЛАЗЕР ЁРУҒЛИГИНИНГ ТЎЛҚИН УЗУНЛИГИНИ АНИҚЛАШ

I. Ишнинг мақсади


1. Майкельсон интерферометрини йиғиш;
2. Интерференцион манзарани кузатиш.
II. Керакли асбоб ва жихозлар:
Лазер оптик таянч плита; чизиқли қутбланган Не-Ne лазер; оптик асос; нур бўлгич; нозик созлаш механизми, ясси кўзгу; фокуси f = 2.7 мм бўлган сферик линза, ярим шаффоф экран; ёғоч линейка.


III. Назарий қисм
Интерферометрия ниҳоятда аниқ ва сезгир ўлчаш усули ҳисобланади, масалан узунликнинг ўзгаришини, зичлик даражасини, синдириш кўрсатгичларини ва тўлқин узунлигини. Майкельсон интерферометри икки нурли интерферометрлар оиласига мансуб. Унинг ишлаши қуйидагича:




1-расм. Интерференцион манзаранинг ярим шаффоф экрандаги фотографияси.


Талабга жавоб берадиган манбадан келаётган когерент ёруғлик нури оптик компонентда икки қисмга ажралади. Нурнинг бу қисмлари турли йўллардан ҳаракатланади, бир-биридан қайтиб, бошқа оптик компонентга йўналади ва улар бу ерда устма-уст тушиб бир-бири билан бирикади. Натижада интерферен­цион манзара юзага келади. Агар бу нурлар бирининг йўли узунлиги, яъни синдириш кўрсат­ги­чи ва геометрик йўл натижасида ўзгарса, бу ўзгармаган нурга нисбатан фаза силжи­шига олиб келади. Бу эса ўз навбатида интерфе­рен­цион манзаранинг ўзгаришига олиб келиб, у орқали, агар бошқа миқдорлар доимий қолса, синдириш кўрсатгичининг ёки оптик йўлнинг ҳар қандай ўзгариши ҳақида хулоса қилиш имкони бўлади.
Демак, синдириш кўрсатгичи доимий қолса, биз геометрик йўлдаги фарқни аниқлашимиз, масалан иссиқлик ёки электр ёки магнит майдонлари сабабли материаллар ўлчамининг ўзгаришини аниқлашимиз мумкин. Бошқа тарафдан, агар геометрик йўл доимий қолса, синдириш кўрсатгичини, ҳамда синдириш кўрсатгичига таъсир қиладиган босим, температура ёки зичликнинг ўзгариши кабиларнинг миқдорини ва таъсирини аниқлашимиз мумкин.
Лазер нурининг тўлқин узунлигини ўлчаш учун битта ясси кўзгу нозик созлаш механизмидан фойдаланиб силжитилади; бу ўзгартириш мос нурнинг оптик йўлини ўзгартиради. Бундай силжитиш давомида интерференцион чизиқларнинг силжиши ярим шаффоф экранда кузатилади. Бу ҳодисани баҳолаш учун, ясси кўзгу силжиганда, кузатиш экранидаги қўзғалмас нуқтадан ўтаётган максимумларни ёки минимумларни ҳисоблашимиз мумкин.

Download 2,83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   28




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish