Лаборатория №8 Линза тасвирида сферик нуқсонлар..............................................................
34
Лаборатория №9
Суюқликларнинг нур синдириш кўрсаткичини аниқлаш ва дисперсиясини кузатиш..................................................................................
36
Лаборатория №10 Оқ ёруғлик дисперсияси ва рекомбинацияси бўйича Ньютон тажрибалари.....................................................................................................
40
Лаборатория №11. Инерт газ ва металл буғларининг чизиқли спектрларини призмали спектрометр ёрдамида ўлчаш…………………….………………………...
43
Лаборатория №12. Чорак тўлқин ва ярим тўлқин пластинкада тажрибалар…..……..…….…
49
Лаборатория №13 Ўтган ва қайтган оқ ёруғликда Нютон халқаларини кузатиш.......……....
52
Лаборатория №14 Қўш тирқишда ва кўп сонли тирқишда дифракцияни - воситасида қайд қилиш ва ҳисоблаш...........................................................
56
Лаборатория №15
Спектр чизиқларини ўрганиш учун дифрацион панжара асосида спектрометрни йиғиш.....................................................................................
Қутбланиш текислигининг консентрланган шакарли эритмада бурилишини бир-бирига кўндаланг ўрнатилган икки поляризатор билан кузатиш.
Учта турли ёруғлик ранглари учун буриш бурчагини аниқлаш.
II. Керакли асбоб ва жихозлар: Галоген лампа корпуси, ёруғлик филтри (тасвир силжитгичда), поляризатор, шакар эритмаси, анализатор, линза, кузатиш экрани.
III. Умумий маьлумотлар Оптик активлик бир қатор моддалар учун хос бўлиб, бу моддалардан чизиқли қутбланган ёруғлик ўтганда қутбланиш текислиги бурилади. Бундай ҳодиса баҳзи эритмаларда ҳам юз беради. Эриган модданинг молекуляр структураси ёруғликнинг ўнг айланишли ва чап айланишли Қутбланишига олиб келиб, улар эритмада турли фазавий тезликда ҳаракатланади. Эритмага тушаётган чизиқли қутбланган ёруғлик ўнг ва чап айланишли қутбланган тўлқин қисмларига ажралиши мумкин. Тўлқиннинг икки қисмлари турли фазавий тезликда тарқалиб, босиб ўтган масофасига пропорционал бўлган фазалар фарқини келтириб чиқаради. Тўлқиннинг икки қисми бу масофани босиб ўтганидан сўнг, суперпозиция натижасида йўналиши асл тўлқинга нисбатан бурилган чизиқли қутбланган тўлқинга айланади.
Бурилиш бурчаги молекуляр структурага, эритмада ёруғлик йўли давомлигидаги эриган модда консентрасияцига ва ёруғликнинг тўлқин узунлигига боғлиқ. Кузатувчи ёруғлик нури тарқалиши йўналишига қарама-қарши қараганида, ёруғликнинг қутбланиш текислиги соат стрелкаси бўйича бурилса (ўнг айланиш) унга мусбат қиймат берилади. Аксинча, соат стрелкасига тескари айланишни чап айланиш деб аташади ва унга манфий қиймат берилади.
Асосан ҳар қандай оптик актив моддада ўнг айланишли ва чап айланишли модификациялар бўлиши мумкин. Бу икки модификациянинг мўайян айлантириш қиймати бир-бирига тенг ва қарама-қарши ишорага эга. Иккала модификациянинг аралашмаси буриш бурчагини камайтиради. Иккала модификация тенг пропорцияда бўлган аралашма ресемат деб аталади.
Тажрибада қутбланиш текислигининг бурилиши бир-бирига кўндаланг ўрнатилган иккита поляризаторда кузатилади. Консентрланган эритма Д(+) - сувдаги сахароза оптик актив модда сифатида қўлланилади. Д(+) белги Қутбланиш текислигини модда ўнг томонга айлантиришини англатади.
1-расм. Қутбланиш текслигини шакар эритмаси билан бурилишини кузатиш учун тажриба қурилмаси.
Галоген лампа корпуси;