Физика ўҚитиш методикаси ташкент 2019 Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта



Download 6,89 Mb.
bet73/82
Sana31.08.2022
Hajmi6,89 Mb.
#847954
1   ...   69   70   71   72   73   74   75   76   ...   82
Bog'liq
ФЎМ маъруза матни

§-3. Назорат ёзма ишлар

Ўқувчилар билимини ҳисобга олишнинг айрим ўқувчиларнинггина эмас, балки бутун синф ўқувчиларининг ҳам ўзлаштирилишини бир вақтда текшириб кўришга имкон берадиган тежамли восита назорат ёзма ишлардир.


Кимёда ёзма ишлар ўтказиш ўқувчиларнинг кимёвий тилдан фойдалана билиш, ҳисоблар қила олиш, ўз билимларини ифодалаш воситаси бўлган расмдан фойдалана билиш, моддаларни ҳамда кимёвий ҳодисаларни тасвирлаш режасини тузиш, ўз кузатишларини ёзиб бориш малакаларини текшириб кўриш, айниқса, зарурдир.
Кимё дарсларида “Бирпаслик ёзма ишлар” (4) деб аталадиган ишлар ўтказилади. Ўқитувчи бу ишларни кундалик сўроқ тарзда, ўқувчиларни алоҳида огоҳлантириб ўтирмасдан, бутун дарс давомида эмас, балки 10 – 15 минут давомида бажариш учун синфдаги барча ўқувчиларга берилади. Агар ёзма ишдаги саволлар яхши тузилган ва анча қисқа жавоблар талаб этадиган бўлса, натижа бирмунча яхши чиқади.
Чорак охирида ёки кимё курсининг катта бўлими ўтилгандан кейин, бутун бир дарс давомида шу ўтилган мавзулар бўйича ёзма иши ўтказилади.
Ўқитувчи назорат ишни яхшилаб тайёрлайди. Назорат ишга қандай фактик материални, қандай тушунчалари ва қандай амалий ўқув ҳамда малакаларни киритиш лозимлигини ҳал қилиб олади. Ўқувчиларнинг ўзлаштиришини қай шаклда текшириб кўриш, қандай савол бериш, қандай тажрибалар қилдириш маъқулроқ эканлигини аниқлаб олади.
Ўқувчилар назорат ишни тамомила мустақил суратда бажаришини таъминлаш учун бу иш бир неча (икки, уч ва, ҳатто, тўрт) вариантда тузилади. Бу вариантларда қўйилган талабларнинг умумий ҳарактери ва саволларнинг осон қийинлиги тахминан бир хил бўлади. Ўқитувчи назорат ишнинг матнини ўқувчиларга айрим варақларда ёзилган тайёр ҳолда беради ёки олдиндан доскага ёзиб қўяди ёки ўқитувчи назорат ишни айтиб ёздиради.
Ўқувчилар назорат ишни бажаришда, аввал ёзиб олинган саволларни қайта кўчириб ёзмай, фақат рақамлаб қўядилар. Ишни мустақил суратда бажармаётган ўқувчилар ишни давом эттириш ҳуқуқидан маҳрум қилинади ва бундай ўқувчиларга қониқарсиз баҳо қўйилади.
Назорат ишни текширишда ўқитувчи энг кўп такрорланадиган, типик хатоларни ва бу хатоларга йўл қўйган ўқувчиларни ёзиб олади. Ўқитувчи бу хатоларни таҳлил қилиб кўриш асосида ўқувчиларнинг жавобларига баҳо қўйибгина қолмай, балки кимё ўқитиш ишини бундан буён яхлитлаш учун тегишли хулосалар ҳам чиқариб олади.



Download 6,89 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   69   70   71   72   73   74   75   76   ...   82




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish