5. Beginnings of Electronics. Дастур электрон конструктор бўлиб, у монитор экранида электр схемаларини йиғиш жараёнини имитация қилиш имкониятини беради.
Комплекснинг асосий хусусиятларидан бири, унда реал физикавий жараёнларни жуда катта аниқликда имитация қилиш мумкин. Дастур имкониятлари жуда кенг бўлиб, ундан амалий машғулотларда яъни, масалалар ечишда ҳам фойдаланиш мумкин. Айниқса виртуал лаборатория ишларини бажаришда бу дастурдан ижодий фойдаланиш мумкин [8 ,11].
10-расм. “Beginnings of Electronics” дастурининг интерфейси
Электрон конструктор орқали:
ўтказгичнинг қаршилигини унинг солиштирма қаршилиги, узунлигига ва унинг кўндаланг кесим юзасига боғлиқлигини текшириш мумкин;
занжирнинг бутун ва бир қисми учун Ом қонунини;
ўтказгичларни, конденсаторларни ва ғалтакларни кетма–кет ва параллел улаш қонунларини;
электр занжирларда электр сақлагичларнинг ишлаш принципларини ўрганишда;
электр иситгичларда иссиқлик ажралиш қонунларини ўрганишда;
ҳар хил электр занжирларда кучланиш ва ток кучининг ўзгариш жараёнларини махсус ўлчагичлар (мультметр ва икки каналли осциллографлар) орқали ўлчаш ва ўрганишда;
ўзгарувчан токларнинг фазаларининг силжишини ўрганишда;
ўзгарувчан ток занжирида актив, индуктив ва сиғим қаршиликларнинг қийматларини аниқлашда ва қаршиликларнинг циклик частотага боғлиқлигини ўрганишда;
- Ўзгарувчан токларда қувватни аниқлашда ва ҳ.к. фойдаланиш мумкин.
6. PHET дастур пакети. Физика йўналишида 2001 йилдаги Нобель мукофотининг лауреати К. Виман томонидан «Physics Education Technology» (PhET) сайти яратилган. PhET сайтида ҳар хил мавзуларга оид моделлар мавжуд бўлиб, улар Java да яратилган. PhET сайтида тақдим этилаётган моделлар Open Sourse бўлиб хоҳлаган фойдаланувчи бепул фойдаланиши мумкин. PhET даги моделлар сони 100 дан ортиқ бўлиб улар физика, математика, физика фанларига оид моделлаштириш имкониятига эга дастурлардан иборатдир.
11-Расм. PHET дастурининг умумий кўриниши.
Бу дастур давлат таълим стандартларига ва ўқув муассасаларида қўлланилаётган адабиётларга мос келганлиги билан муҳим педагогик қурол ҳисобланади [9,10].
12-Расм. PHET дастурининг ичида мавжуд моделлар.
Юқорида келтирилган дастурий таъминотлардан фойдаланиш ўзининг самарасини беради. Компьютер моделларини ўқув жараёнларида қўллаш тамойиллари қуйидагилар:
1. Компьютер дастури тажрибани ўтказиш мумкин бўлмаган ёки тажриба кузатиб бўлмас даражада ҳаракатланган пайтда қўлланилиши лозим.
2. Компьютер дастури ўрганилаётган детални аниқлашда ёки ечилаётган масаланинг иллюстрациясида ёрдам бериши керак.
3. Иш натижасида талабалар модель ёрдамида ҳодисаларни характерловчи катталикларнинг ҳам сифатий, ҳам миқдорий боғланишларини кўра билишлари керак.
4. Дастур билан ишлаш пайтида талабаларнинг вазифаси турли мураккабликдаги топшириқлар устида ишлашдан иборат, чунки бу ўз устида мустақил ишлашга имкон беради [10].
Юқорида кўрсатилган симуляторни физика дарсларида фойдаланиш шуни кўрсатадики, талабаларга мустақил ҳолда ўраганишлари учун компьютер моделлари берилганда, талабаларнинг ўзлаштиришлари паст бўлганлигини кўрсатди. Шу мақсадда диссертация ишимизда компьютер моделлари учун дидактик материаллар яратилди. Яратилган дидактик тарқатма материалларни диссертация ишининг якунидаги 2-иловадан танишиш мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |