1 Crocodile Physics.
Crocodile Physics дастур муҳити физикавий жараёнларни моделлаштириш ва физиканинг механика, электр, оптика ва тўлқин ҳодисалари бўлимларига оид тажрибалар яратиш ва кузатиш имкониятини берувчи дастурдир. Бу дастур физик ҳодисаларни кузатиш, тажрибалар ўтказиш ва турли мураккаблик даражасидаги жараёнларни моделлаштириш имкониятини беради. Ер шароитида ўтказиш қийин бўлган тажрибаларни амалга ошириш ва кузатиш, тажрибада қатнашаётган физик катталикларнинг қийматини жуда яхши аниқлик билан ҳисоблаш имкониятини беради, физик ҳодисада қатнашаётган физик катталик билан бошқа физик катталиклар ўртасидаги графикли боғланишни ҳосил қилиш, яратилган моделларни сақлаш ва қоғозга чоп этиш мумкин [5].
|
|
1-Расм. Crocadile physics дастурида яратилган айрим моделлар.
|
Ушбу дастур Crocodile Clips Ltd томонида 1994 йилдан бери такомиллаштирилиб келинмоқда. Дастурдан масала ечишда, виртуал лаборатория ишларини ва намойиш тажрибаларини ташкиллаштиришда кенг фойдаланса бўлади. Бу дастур таълим тизимида тўғри маънода инқилобий ўзгаришларга олиб келди. Ҳозирги кунда дастурдан 35 тадан ортиқ ривожланган давлат таълим муассасаларида кенг фойдаланиб келинмоқда[6].
2-Расм. Crocodile Physics дастур муҳитининг ишчи столи
3-Расм. Crocodile Physics дастур муҳитида яратилган модел
|
|
4 Расм. Crocodile Physics дастур муҳитида яратилган моделлар
|
| 2 Crocodile Technology. Бу дастур ўрта мактаб ўқувчи ва ўқитувчилари, лицей, коллеж талабалари учун физика фаннини «Электр» қисмини чуқурроқ ўзлаштиришда ҳозирги замон ахборот технологиялари имкониятларидан фойдаланиш имконнини беради. Бундан ташқари, Crocodile Technology дастуридан электротехника, электр занжирлари назариясини ўрганиш курсларида ҳам фойдаланиш мумкин [5].
5-Расм. Crocodile Technology муҳитида яратилган аравача.
Дастур электрон конструктор бўлиб, у монитор экранида электр схемаларини йиғиш жараёнини худди ҳақиқий тажрибадаги сингари имитация қилиш, электр катталикларни мультиметрда, амперметр ва вольтметрларда ўлчаш имкониятини беради.
6-Расм. Яратилган моделларнинг 3D ва 2D аналоглари.
Масалан, дастурда [6]:
1. Микропроцессорларни дастурлаш ва робототехникага оид моделларни 3D кўринишда симуляциялаштириш мумкин.
2. Конструктор деталларининг тасвири ва ўлчов асбоблари схематик ва ҳақиқий кўринишда берилган;
3. Қаршиликдан оқиб ўтаётган ток қувватининг қиймати берилган номиналдан ортиб кетса, қаршилик (портлаб) куяди;
4. Кўпгина жараёнлар ва уларнинг натижалари товушли эффектлар орқали ифодаланади.
Буларнинг барчаси, талаба ўзи йўл қўйган хатоларини кўриши, муваффақиятсиз бажарилган тажрибанинг сабабларини аниқлашни ўрганиши ва электр схемаларини тажрибани ҳақиқий қурилмаларда бажаришдан олдин таҳлил қилиш кўникмаларини ҳосил қилиш имконини беради.
Ҳозирги кунда Европадаги нуфузли илмий даргоҳларда физик жараёнларни моделлаштиришда Crocodile technology дастуридан фойдаланилмоқда.
Crocodile Technology 3D дастури ўз ичига электрон лойиҳани, PIC (Peripheral Interface Controller)ларни дастурлаш имкониятини, 3D ўлчамдаги механизмларни (механик мотор, тишли ва тишсиз механизмлар ва бошқа обьектлар) ва 3D ўлчамдаги PCB элементларини моделлаштиришни олган. Дастур орқали тармоқланган мураккаб электр занжирларни симуляциялаштириш ва моделлаштириш имкониятини беради [6].
Дастур имкониятлари жуда кенг бўлиб, ундан амалий машғулотларда (яъни масалалар ечишда) айниқса, виртуал лаборатория ишларини бажаришда кенг фойдаланиш мумкин.
3. Yenka Electricity and Magnetism. Yenka Electricity and Magnetism дастури симулятор бўлиб, физикавий жараёнларни моделлаштириш ва физиканинг электродинамика ва электромагнетизм бўлимларига оид тажрибалар яратиш ҳамда кузатиш имкониятини берувчи дастурдир. Бу дастурдан дарсларда интерфаол электрон доскадан (Whitboard) ва график планшет (Wacom) дан фойдаланиб машғулотларни ташкил этиш мумкин, шунингдек мустақил иш сифатида шахсий компьютерда ишлатиш мумкин. Бу кучли дастур физикавий ҳодисаларни 3D кўринишда кузатиш, тажрибалар ўтказиш ва турли мураккаблик даражасидаги жараёнларни моделлаштириш имкониятини беради [7].
7-Расм. Yenka Electricity and Magnetism муҳитида яратилган моделлар
Yenka Electricity and Magnetism оптимал дастур физик жараёнларни компьютерда моделлаштириш имконияти, тажрибада қатнашаётган физик катталикларнинг қийматини жуда яхши аниқлик билан ҳисоблаш имкониятини беради, физикавий ҳодисада қатнашаётган физик катталик билан бошқа физик катталиклар ўртасидаги графикли боғланишни ҳосил қилиш, яратилган моделларни сақлаш ва қоғозга чоп этиш мумкин.
8-Расм. Yenka Electricity and Magnetism дастур муҳитида яратилган шамол генераторининг ишлаш принципини тушунтирувчи (моделлаштирувчи) модел.
Yenka Electricity and Magnetism дастурининг бундай имкониятлари физика фанини ўқитишда ижобий ўзгаришга сабаб бўлди [1, 7].
4. Phun physics. Phun physics дастури Швеция шаҳридаги Умео Университетининг ҳисоблаш фанлари кафедрасида Эмилем Эрнерфильдом томонидан яратилган. Дастур орқали физикани 2 ўлчовда (2D) “жонлантириш” имкониятини беради. Дастур орқали физикавий жараёнларни моделлаштириш ва ҳар хил физикавий жараёнларни кузатиш мумкин.
9-Расм. Phun physics дастурининг интерфейси
Оддий ҳаракатлар орқали дастур муҳитида ҳаракатлана оладиган автоуловни яратиш мумкин, бунинг учун автоуловнинг корпуси конструкциясини чизган ҳолда автоуловга “моторча” қўйиб , "Play" кнопкасини босиш ва ўзингиз яратган автоуловнинг ҳаракатини кузатиш мумкин бўлади [1].
Do'stlaringiz bilan baham: |