Физика ўҚитиш методикаси ташкент 2019 Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта


Кадрлар тайёрлаш Миллий дастурининг амалга ошириш босқичлари



Download 6,89 Mb.
bet10/82
Sana31.08.2022
Hajmi6,89 Mb.
#847954
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   82
Bog'liq
ФЎМ маъруза матни

3. Кадрлар тайёрлаш Миллий дастурининг амалга ошириш босқичлари
А. 1997-2001, 2001-2005: 2005 дан кейинги йиллар
В. 1997-2000, 2000-2005: 2005 дан кейинги йиллар
С. 1997-2003, 2003-2005: 2005 дан кейинги йиллар
Д. 1997-2001, 2003-2005 йиллар


4. «Кадрларга бўлган эҳтиёжни, шунингдек, уларнинг тайёргарлик сифати ва савиясига нисбатан қўйиладиган талабларни белгилаш, кадрлар тайёрлаш тизимини молия ва моддий-техника жиҳатидан таъминлаш» вазифаси кадрлар тайёрлаш миллий моделининг қайси таркибий қисми томонидан амалга оширилади?
А) шахс; В) давлат ва жамият; С) узлуксиз таълим; Д) фан; Е) ишлаб чиқариш.
5. Мактабдан ташқари таълим функцияси тўғри белгиланган жавоб вариантини топинг:
А) тегишли давлат таълим стандартлари доирасида ўрта махсус, касб-ҳунар таълимини бериш;
В) маданий-эстетик, илмий, техникавий, спорт ва бошқа йўналишларда болалар ҳамда ўсмирларнинг таълимга бўлган, якка тартибдаги, ортиб борувчи талаб-эҳтиёжларини қондириш, уларнинг бўш вақти ва дам олишини ташкил этиш;
С) мутахассисликлар йўналишлари бўйича фундаментал ва амалий билимларни бериш;
Д) боланинг соғлом, ҳар томонлама камол топиб шаклланишини таъминлаш, унда ўқишга интилиш ҳиссини уйғотиш, уни мунтазам билим олишга тайёрлаш;
Е) барча жавоблар тўғри.
§-4.Ўқитувчининг жамият олдидаги маъсулияти ва вазифалари.


Мавзу режаси:
1. Педагоглик касби, унинг пайдо бўлиши ва равнақ топиши.
2.Шарқ мутафаккирлари ва ғарб педагоглари жамиятда педагоглик касбининг тутган ўрни ҳақида.
3. Ўқитувчининг асосий вазифалари ва унинг шахсига қўйиладиган талаблар.
4. Педагогик маҳоратни эгаллаш йўллари.

Ўзбекистон Республикаси «Таълим тўғрисидаги қонун» ва «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури» таълимнинг барча босқичларида ислоҳ қилишни асосий вазифа қилиб белгилади. Ислоҳ қилишнинг энг муҳим томонларидан бири ўқув-тарбия жараёнини илғор педагогик технологиялар билан таъминлашдир. Таълимни ислоҳ қилиш ва уни амалга оширишдаги асосий маъслуят ўқитувчи зиммасидадир. Шунинг учун юқори малакали, хорижий мамлакатларнинг педагоглари билан рақобат қила оладиган замон талабларига жавоб берадиган ғоявий етук ўқитувчи кадрлар тайёрлаш, уларнинг касбий омилкорликларини шакллантириш, таълимни ислоҳ қилишда муҳим аҳамият касб этади. Чунки мамлакатимиз келажаги бўлган ёш авлодга таълим ва тарбия бериш каби ғоят маъсулиятли иш ўқитувчига юклатилган, ёшлар шахсиятини шакллантириш ҳам унга ишониб топширилган. Бундай вазифаларга лойиқ бўлиш ўқитувчи ҳам юксак шахсиятга эга бўлиши керак.


Ўқитувчи – бу касбдир, демак, физика фани ўқитувчиси физика фанлари бўйича етук мутахассис бўлиши керак. Лекин бошқа физика мутахассислари каби факт физикавий билимлар ва малака-кўникмаларига эга бўлишнинг ўзи физика ўқитувчиси касбини белгилаб бера олмайди. Физикани яхши билган ҳолда ёмон ўқитувчи бўлиши мумкин. Ўқитувчиларга билим бериш ва тарбиялаш учун ўқитувчи болаларни, айниқса, уларнинг ўсиш дарвридаги психологик хусусиятларини яхши билиши керак, ўқитишнинг методларини эгаллаши зарур. Ўқитувчи доимо ўз билимини тўлдириб бориши, ўқитишнинг янги методларини излаши, ўқув жараёнини такомиллаштириши лозим. Ўқитувчининг ишдаги ва шахсий сифатлари, унинг эгаллаши лозим бўлган билим ва кўникмалар, физика ўқитувчиси тайёрлаш таълим стандартларида берилган бўлиб, педагогика университети ва институти ўқитувчилари уларга эришиш учун тинмай ижодий изланишда бўлиши керак.
Замонавий физика ўқитувчиси қуйидагиларни билиши керак.
а) Физика ўқитиш жараёнида ўқитишнинг таълим ва тарбиявий ҳамда ўқувчиларни ривожлантириш мақсадини;
б) Мактаб ёки академик лицей, касб-ҳунар коллежларининг ўқув дастурлари, дарсликлари, ўқув-методик қўлланмаларни;
в) Физика ўқитиш методикасининг назарий асослари, жумладан, физика ўқитиш методларини, ўқитиш натижаларини назорат қилишни, физика кабинетининг ўқув жиҳозларини, лабораторияда ишлаш вақтидаги хавфсизлик техникасини, физикавий реактивларнинг хоссалари ва уларни сақлаш қоидаларини ўқитишнинг техник воситаларини ва уларни ишлатиш йўлларини;
г) Ўқитувчи психологик хусусиятлари турли бўлган болалар билан иш олиб боради, уларга таълим ва тарбия беради. Шунинг учун педагогика ва психология фанлари асосларини билиб олиши керак;
д) Ўқувчиларнинг фикрлаш қобилиятларини ривожлантиришнинг муҳим омилларидан бири уларда физикавий масалалар ечиш малакаларини шакллантириш ва ривожлантиришдир. Шунинг учун ўқитувчининг ўзи масала ечиш малакасига эга бўлиши керак;
е) Ўқитувчи илмий-ижодий изланиш малакасига эга бўлиши керак. Бу кўникма ва малакалар талабаларда педагогик амалиёт вақтида шакллантирилди, натижада улар мустақил малакавий битирув ишларини бажарадилар. Битирув ишларини илмий-методик янгилик элементларига эга бўлиши керак. Афсуски, ҳозирги ёзилаётган битирув ишлари рефератив ҳолда, манбаларни кўчириш асосида бажариш ҳоллари учрамоқда.
ж) Педагогика олий ўқув юртлари асосан, академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежларига ўқитувчи кадрлар тайёрланмоқда. Республикамиз мустақилликка эришгандан сўнг, таълимни ислоҳ қилиш амалга оширилди, физика ўқитишнинг анъанавий методлари ўрнига интерактив методлар, жумладан, инновацион ва ахборот технологиялари жорий қилинмоқда. Булар, ўз навбатида, ўқувчиларнинг бу методларни билиб олишларини талаб этади.
Кадрлар тайёрлаш миллий дастури кўрсатмаларини амалга ошириш, ўқитувчилар тайёрлашни дунё андозаларига жавоб берадиган даражага олиб чиқади.

Педагоглик касбининг шаклланиши кишилик тараққиёти тарихи билан узвий боғлиқ. Териб-термачлаб кун кечирган ибтидоий давр кишилари болаларни ўзлари билан эргаштириб юриб, уларга ов қилиш, турли дарахт меваларини териш, ўсимликларнинг илдизи ковлаб олиш, сув манбаларини излаб топиш каби ҳаракатларни амалга оширишни ўргатганлар. Бундай ҳаракатлар қабила (уруғ)нинг тажрибали кишилари ёки кексалар томонидан амалга оширилган. Оддий кундалик эҳтиёжларни қондириш йўлида олиб борилаётган хатти-ҳаракатлар асосида ёшларга мавжуд тажрибалар асосида маълумотларни бериб, уларда амалий кўникмаларни шакллантирганлар. Турли товушларни чиқариш ёрдамида атрофдагиларни яқинлашаётган хавфдан огоҳ қилишни болалар катталарнинг намуналари асосида ўзлаштирганлар. Нутқ ва ёзув пайдо бўлгунга қадар бу каби ҳаракатлар имо-ишоралар асосида амалга оширилган. Кишилик тарихида туб инқилобни содир этган нутқ ва ёзувнинг пайдо бўлиши, шунингдек, уруғ жамоаси томонидан бажариладиган меҳнат фаолиятининг турли соҳаларга ажралиши ёшларга нисбатан муносабатнинг илғор (прогрессив) характер касб этишига имкон берди.


Турли табиий офатлар таъсиридан ҳимояланиш, кишилар ҳаётига хавф солаётган касалликларни даволаш, ҳаёт кечириш учун етарли озиқ-овқатларни жамлаб олишга бўлган табиий эҳтиёж ёшларга ҳаётий тажрибаларни маълум меҳнат фаолияти йўналишида етарлича билимга эга бўлган кишилар томонидан берилиши мақсадга мувофиқ эканлигини кўрсатди. Натижада болаларга ҳаёт тажрибаларини ўргатувчи кишилар гуруҳи шаклланди ҳамда болаларга маълум йўналишлар бўйича билимларни бериш махсус ажратилган жойларда ташкил этила бошланди.
Дастлабки мактаблар қадимги Шарқда (Вавилон, Миср, Ҳиндистонда пайдо бўлиб, уларда болаларга маъмурий-хўжалик бошқаруви асослари ўргатилган.
Антик даврда мактаблар Спарта, Афина ва Рим тарбия тизимининг муҳим таркибий қисми сифатида фаолият олиб борганлар.
Қадимги Юнонистонда бундай жойлар академия деб номланган. «Академия» сўзи афсонавий қаҳрамон Академа номидан келиб чиққан. Эрамиздан аввалги IV асрда Афина яқинидаги Академа номи билан номланувчи жойда Платон ўз шогирдларига маърузалар ўқиган бўлиб, кейинчалик таълим ташкил этилувчи маскан ҳам шундай ном билан атала бошлаган. қадимги Рим ва Юнонистонда болаларга билим бериш файласуфлар зиммасига юклатилган.
Жамиятнинг табақаланиши натижасида қудорлик тузумида болаларни таълим масканларига олиб бориш ва олиб келиш вазифасини қуллар бажаришган ва улар «педагог» деб номланганлар. Ушбу тушунчанинг маъноси «бола етакловчи» демакдир.
Тарихий тараққиётнинг кейинги босқичларида болаларга тизимли билимларни бериш билан доимий шуғулланувчи кишилар айнан шу ном билан атала бошлаганлар.
Феодализм даврида аксарият мактаблар масжид (мусулмон мамлакатларида) ёки ибодатхоналар (Ҳиндистон) қошида ташкил этилган. Бундай мактабларда ёшларга диний билимлар билан бирга дунёвий билимлар ҳам ўргатилган.
Ўрта асрлар даврида Шарқда академия кўринишидаги таълим муассасалари ҳам фаолият юритган бўлиб, улар «Донишмандлар уйи» (IX аср, Бағдод), «Маъмун академияси» (XI ар бошлари, Хоразм), обсерваториялар қошидаги жамиятлар (XV аср, Самарқанд) тарзида номланган. Академияларга турли фан йўналишлари бўйича кучли билимга эга бўлган қомусий олимлар жалб этилган бўлиб, улар томонидан математика, геодезия, минералогия, медицина, астрономия каби йўналишларда кенг кўламли тадқиқотлар олиб борилган.
Ўрта асрлар ҳамда капитал ишлаб чиқаришига асосланган жамиятларда академия (Шарқда мадраса)лар кўринишидаги мактабларда маънавий-ахлоқий жиҳатдан етук, турли соҳалар бўйича мукаммал билимга эга педагогларнинг фаолият юритишларига алоҳида аҳамият қаратилган. Чунончи, Муҳаммад Тарағай Улуғбек томонидан барпо этилган мадрасаларда ўз даврининг таниқли олимлари – Али қушчи, Тафтазоний, қозизода Румий, Мавлоно Муҳаммад, /иёсиддин Жамшид Коший, Муиниддин Коший ҳамда Мансур Кошийлар талабаларга таълим берганлар.
XIX аср охири ҳамда XX аср бошларида юзага келган жадидизм ҳаракатининг асосчилари, таниқли маърифатпарварлар – Маҳмудхўжа Беҳбудий, Мунаввар қори, Ҳамза Ҳакимзода Ниёзий, Абдулла Авлоний, Абдуқодир Шакурий, Исматулла Рахматуллаев, Абдурауф Фитрат, Исоҳхон Ибрат ва бошқалар аҳоли орасида нафақат мураббий, балки маънавий етук инсон сифатида ҳам ном қозондилар.

Download 6,89 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   82




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish