Қўғирчоқ театри хақида


Саҳнада бажарилаётган ҳаракат уч хил ҳолатда бўлади



Download 1,61 Mb.
bet7/9
Sana21.02.2022
Hajmi1,61 Mb.
#68718
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
дарс ишланма

Саҳнада бажарилаётган ҳаракат уч хил ҳолатда бўлади:
1. Жисмоний ҳаракат бажариладиган ишнинг ташқи ҳолати (кийиниш, гул тақдим қилиш, ўсма қўйиш ва бошқалар). Бу ҳаракат асосан психик
ҳаракатни амалга ошириш учун мослама сифатида хизмат қилади.
2. Психик ҳаракат инсон онгига, руҳига, ҳолатига таъсир қилиб, уни ўзгартиришга олиб келади (тушунтириш, мақташ, рад этиш, севги изҳор қилиш ва ҳ.к.лардир).
3. Сўзли ҳаракат сўз бу фикр баёни. Сўзни саҳнада аниқ мақсадга эришмоқ учун айтилади. Сўз инсон психалогиясига, яъни интеллектига, тасаввурига ва ҳис-туйғусига ҳар томонлама таъсир қилиш кучига эга.
Физик, психик ва сўзли ҳатти-ҳаракатларнинг барчаси саҳнада бир мақсадга эришиш учун йўналтирилади.



Саҳна ортидаги актёр ҳолати


Қўғирчоқ бошқаришнинг умумий қоидалари.
Қўғирчоқбоз бу жуда шартли термин бўлиб, у қўғирчоқ спектаклида роль ижро этувчи, қилган ишларнинг моҳиятини тўла тасвирлаб беролмайди. Қўғирчоқ билан яхши роль ўйнаш учун у ролни ўз кечинмалари деб билиши, драматик спектакль қатнашчиси ҳиссиёти даражасида ўзлаштирилиши лозим. Қўғирчоқ бошқариш техникасини ўзлаштиришдан ташқари, пъесани қунт билан ўқиб, муаллиф текстини чуқур ўзлаштириш керак. Агар сиз маълум роль ижрочиси сифатида қатнашчи характерини, унинг интилишларини, ниятини, феъл-атворини, унинг бошқа қатнашчиларга муносабатини, хуллас у яшаган ҳаёт, билан яшаб кетишини ўзлаштирсангиз, у ҳолда сўзсиз бу сизнинг товушингизда ҳам қўлингиздаги қўғирчоқда ҳам ўз ифодасини топади.
Қўғирчоқ бошқаришнинг умумий қойидаларини онгли равишда қўллаш керак. Бунда персонажга хос хусусиятларини ҳисобга олиш, ҳар бир қатнашчи учун ўзига хос ҳаракат топиш керак. Чунки қўғирчоққа қўғирчоқбознинг юриш-туриши кўчади. Агар сиз одамни ифодаловчи қўғирчоқни бошқарсангиз, шу ролга ўз юришингизни мослаштиришингиз мумкин. Қизча ролида тез ва енгил, чол-кампирлар ролида эса, оғир ва бир маромда юрилади. Ҳайвон қўғирчоқлар саҳнада одам қўғирчоқлар сингари тикка, икки оёқда юрадилар. Дакан хўрознинг гердайиб юришини, қуён, бақанинг сакрашини, айиқполвоннинг лапанглаб қадам босишини ифодалаш учун қўғирчоқ кийилган қўлнинг уларга мос ҳаракатини ритми, йўналиши ва кўламини аниқ топиш керак.
Бироқ, баъзида спектакль жараёнида қўғирчоқ хайвонларни энгаштирилган, горизонтал равишгача ётган ҳолда тутиш керак бўлади. Бу шунга боғлиқки, қўғирчоқ спектаклларида аксари турли ҳайвонлар ўртасида, ё персонаж ва декорациялар ўртасидаги кўлам мувозанати кўпинча ўзгаради. Пъеса шароити баъзида шуни тақозо қилади. Қўғирчоқ жонли махлуқларга ўзининг тузилишига яраша даражадагина тақлид қила олади.
Қўғирчоқларнинг буюмлар билан муомаласи пайтидаги ҳаракатларини чуқур ўзлаштириш керак. Барча ҳаракатлар вақтида буюмларни тутувчи қўл тўсиқ четидан чиқиб, кўриниб қолмасин.
Албатта, спектаклларда қўғирчоқ асосий ўринни эгаллайди. Қўғирчоқ спектаклини қўғирчоқсиз тасаввур қилиб бўлмайди. Лекин саҳна безаклари ҳам спектаклда муҳим роль ўйнайди.
Пъесанинг моҳиятини очиб беришда спектакль декорацияси катта ёрдам беради. Саҳнада юз бераётган воқеалар йилнинг қай фаслида қандай даврда, куннинг қай пайтида содир бўлаётганини декорациялар ифодалайди. Қўғирчоқ театри декорациялари ихчам бўлиши керак. Тўсиқда хар турли нарсалар қанча бўлса, шунча яхши, чунки қўғирчоқлар ҳаракати ва ижрочилар учун эркинлик ва осонлик туғилади. Декорацияларни тайёрлашга киришишдан олдин пъеса билан бафуржа танишиб, манзаралар планини ҳал қилиш керак. Декорациялар ранг-баранг, ёрқин ва равшан бўлиб, лекин меъёрдан чиқиб кетмаслиги керак. Декорацияларнинг айрим қисмилари бир неча спектаклларда ишлатилиши мумкин. Декорацияларни ўрнатиш учун фанердан ясалган қутичалардан, айлантириш мумкин бўлган устунчалардан фойдаланиш мумкин.
Декорациянинг қуйи қисми тўсиқ меъёридан сал пастроқ бўлиши керак, акс ҳолда декорациянинг айлантирувчининг қўллари кўриниб қолиши мумкин. Пъеса устида ишлашда эса, уни дастлаб коллектив билан ҳамкорликда ўқиб, ролларни тўғри тақсимлаш керак. Ҳар бир ижрочи ўз ролини ёд олгач, бутун диққат-эътиборини қўғирчоққа қаратади. Ана энди: репитиция тўсиқ орқасига кўчирилади. Репитициянинг дастлабки кунларида очиқ ширмада, тўсиқда ишлаган маъқул. Қўғирчоқ ўйнатишнинг умумий қоидаларини эслатиб туриш, қўғирчоқлар меъёрини текшириш, уларни бир-бирларини тўсиб қолмасликларини кузатиб туриш учун режиссёр томоша залида ўтиргани маъқул.

Персонажларнинг сўз ҳаракатлари билан жисмоний ҳаракатлари мослашишига эришиш керак. Олдинига оддий ва осон туюлган кўп нарсалар тўсиқда қийинлашади. Тўсиқ орқаси ижрочиларга тор ва ноқулай кўринади, қўллар толади, қўғирчоқлар қўл ҳаракатларига бўйсунмайди, реквизитлар ерга тушиб кетаверади. Бироқ секин-аста ҳамма ҳаракатлар ўз ўрнини топиб, керакли малака ҳосил бўлади ва партнерлар билан алоқа ўрнатилади.
Саҳнада қўғирчоқ персонажларнинг хулқ-атвори ва ҳаракатларини ип-игнасигача аниқ билиб олмагунча вақтни аямаслик керак. Шундан кейингина ҳақиқий репитицияга киришилади. Қўғирчоқ билан, яхшиси, камроқ ҳаракат бажариб, лекин чиройли ва аниқ бўлишига эришиш керак. Ижрочи ўзи яратаётган образдаги қўғирчоқ қандай юриши ва ҳаракат қилиши мумкинлигини мустақил излаши керак. Қўғирчоқ спектаклларида бир актёр бир неча ролни ўзига хос овоз ва ҳаракатларини топиб, ижро этиши мумкин. Баъзи умумий саҳналарда бир актёр бир вақтнинг ўзида иккала қўлига қўғирчоқ кийиб ўйнатиши мумкин. Шунда актёрлар тор жойда сиқилиб қолишмайди, қўғирчоқлар ҳаракатини осонликча мувозанатга сола оладилар.
Айрим пайтларда қўғирчоқ номидан бошқа актёр гапириши, ҳаракатларни бошқа актёр бажариши ҳам мумкин. Қўғирчоқ спектаклини музиқасиз тасаввур қилиш қийн. Музиқа парданинг очилиб, ёпилишида, кўриниш ўртасида, саҳна ўзгаришидаги бўшлиқларни тўлдириб туради, спектаклга мукаммаллик баҳш этиб, тегишли кайфият туғдиради. Бундан ташқари, музиқа кўринишларининг ўзида персонажлар куйлаган ва рақсга тушаётган пайтларида ҳам керак. Спектаклга музиқаларни ўзига мос халқ куйларидан, замонавий халқ куйларидан танлаш мумкин. Саҳналаштириш учун керакли спектакллардаги рақсларни аввало актёрларнинг ўзлари ўрганиб, сўнгра қўғирчоқларни рақсга туширадилар.
Ҳозирги қўғирчоқ театрларида қўйилаётган спектаклларнинг кўпчилигида актёрлар тўсиқ олдида бошловчи, ҳикоячи ролида иштирок этадилар. Бундай актёрлар ўзларини худди спектаклнинг муаллифи ва шунингдек, режиссёридек ҳис қилиши, саҳнадаги қўғирчоқ ва залдаги томошабинлар ўртасида муттасил воситачи бўлиб хизмат қилиши керак. Актёрнинг ташқи кўриниши спектаклнинг қўғирчоқлари қиёфасига мос бўлиши керак.
Якунловчи репитицияларда тўсиқни ўрнатиш ва олиб қўйиш, декорацияларни ўзгартириш, қўғирчоқларни ва анжомларни жой-жойига қўйиш вазифаларини актёрларга аниқ тақсимлаб берилади. Кўринишлар алмашинувида, декорацияни ўзгартиришда эпчиллик даркор, шовқин-сурон ва шошма-шошарлик бўлмаслиги керак. Тўсиқдаги декорацияларни ўзгартириш, пардани очиб-ёпиш учун ҳам, одамлар тайинланади. Мўридан тутун чиқариш, қўғирчоқни тайёрлаб туриш, тўсиқ томидан сув сачратиш, буюмларини олиб бериш ёки олиб қўйиш каби ёрдамчи ишлар ҳам аниқ тақсимланади. Умуман, спектаклни пишитиб, ҳар томонлама етук ҳолда томомшабинга кўрсатиш керак. Спектакль кўрсатилаётганда актёр учун янги бир ҳолат, яъни томошабин уни қандай қабул қилиш ҳолати туғилади.
Бунда ижро этаётган ролга нисбатан томошабиннинг фикр-мулоҳазаларини, албатта, ҳисобга олиш лозим. Томошабинлар аксари содир бўлаётган воқеаларнинг мазмунигагина эмас, балки қўғирчоқларнинг “жонланишига” нисбатан ҳам фикр-мулоҳаза юритадилар. Томошабинлар кулишса, ёки бошқа йўл билан ўз ҳаяжонларини билдиришса, ижрочиларга бироз кутиб туриш керак бўлади, акс ҳолда томошабинлар зарур гапларни эшитмай қолишлари мумкин. Спектакль қанчалик пухта тайёрланган бўлса, шунчалик узоқ умр кўради.
Бир спектакль такрор-такрор қўйилганда роллар механик тарзда ижро этилмаслиги керак. Спектакль куни қўғирчоқсиз репитиция ўтказиш фойдалидир. Бунда ижрочини ўз талаффузига сўзларни аниқ ва дона-дона ифодалашга эътибор бериш керак, чунки бу пъеса мазмунининг тўла очилишига ёрдам беради. Спектаклда янги ижрочининг қатнашиши жуда муҳимдир. Спектаклнинг бошиданоқ бир ижрочи ўрнига иккинчи ижрочи тайинлашни назарда тутмоқ керак. Улар бир-бирларига ёрдам бериб, ҳамма репитиция ва спектаклларда қатнашиши шарт.



Download 1,61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish