Ферментлар



Download 1,3 Mb.
bet2/8
Sana22.02.2022
Hajmi1,3 Mb.
#88796
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
1403873509 48257

Актив марказ.
Ферментатив катализнинг муҳим хусусияти шундаки, фермент субстрат билан фермент-субстрат комплекси ҳосил қилади ва субстратнинг кейинги кимёвий ўзгариши комплекс таркибида содир бўлади. Бу комплексда субстрат ферментнинг актив марказ деб аталувчи маълум соҳаси билан боғланади. Айнан актив марказда субстрат реакция маҳсулотига айланади. Ферментларнинг актив марказлари бир қатор умумий жиҳатларга эга. Масалан, актив марказ фермент молекуласининг нисбатан кичик қисмини эгаллайди. Бундан ташқари актив марказ уч ўлчамли структура бўлиб, фермент глобуласида тирқиш ёки чуқурча шаклига эга. Актив марказ полипептид занжирининг ҳар хил қисмларида жойлашган аминокислоталарнинг қолдиқларидан таркиб топади. Шартли равишда актив марказни икки қисмга- боғловчи ва каталитик қисмларга бўлиш мумкин. Боғловчи қисмни ҳосил қилувчи аминокислталарнинг қолдиқлари субстратни актив марказда ушлаб туради. Актив марказнинг айнан шу қисмини тузилиши унинг субстрат структурасига комплементарлигини, яъни спецификлигини таъминлайди. Субстрат ва актив марказнинг боғловчи қисми орасидаги ўзаро таъсир ҳар хил табиатдаги кучларнинг биргаликдаги таъсиридан келиб чиқади. Бундай ўзаро таъсир Ван-дер-ваальс, электростатик тортишув кучлари, гидрофоб таъсирлар билан белгиланади. Ҳар хил ферментларда бу кучларнинг таъсир ҳиссаси турлича. Масалан, субстратни трипсиннинг актив марказига боғланишида электростатик тортишув кучлари, химотрипсинда эса гидрофоб таъсир кучлари асосий аҳамиятга эга. Панкреатик РНКазада эса водород боғларнинг таъсири кучлироқдир.





Ферментнинг каталитик бўлигига бевосита катализда иштирок этувчи аминокислоталарнинг қолдиқлари киради. Уларни каталитик гуруҳлар дейилади. Одатда бундай гуруҳлар сифатида ионоген гуруҳлар қатнашади. Ферментнинг таъсир механизмини аниқлашдаги асосий вазифа унинг фаол марказидаги функционал гуруҳлрни, биринчи навбатда каталитик гуруҳларни идентификациялашдан иборат. Бунинг энг тўғридан-тўғри йўли-муайян аминокислоталарнинг қолдиқларини селектив модификацияловчи қайтарилмайдиган ингибиторлардан фойдаланиш усулидир. Баъзи ҳолатларда каталитик гуруҳларни модификациялаш уларни юқори реакцион қобилиятга эга эканлиги учун мумкин бўлса, бошқа ҳолатларда актив марказда бирикадиган ингибиторлар таъсирида амалга оширилади. Бундан келиб чиқиб, қайтарилмайдиган ингибиторлар икки турга бўлинади. Биринчи турдаги ингибиторлар субстрат билан структуравий ўхшашликка эга эмас, лекин каталитик марказларни танлаб модификациялайди. Мисол қилиб химотрипсиннинг каталитик марказидаги серин қолдиғини диизопропилфторфосфат (ДФФ) ёрдамида модификациялашни келтириш мумкин:



Download 1,3 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish