86
Қоидага кўра, авариялар ва фалокатлар оқибатларини бартараф этишни
ташкил этиш чора-тадбирлари қисқа вақт ичида амалга оширилади.
Одамларнинг ўлими, шикастланиши ва кўплаб моддий бойликларни йўқотиш
билан боғлиқ бўлган офат оқибатларини олдини олиш, шунингдек, бинолар,
вайроналар остида бўлган одамларни тезда қутқариш ва уларга бирламчи
зарур воситалар билан таъминлаш керак.
Фавқулодда вазият ёки фалокат содир бўлиши
билан разведка
маълумотларини олиш ва вазиятни кузатиш асосида фавқулодда вазият
оқибатларини бартараф этиш тўғрисида бошқарув қарорини қабул қилади ва
бўйсунувчи тузилмаларга вазифаларни қўяди. Фавқулодда қутқарув ва бошқа
раҳбарлари томонидан назорат қилинади, тегишли тузилмаларини
командирлари учун кўрсатмалар чиқаради, иш турини амалга ошириш учун
усуллари ва техникаси тўлиқ фойдаланилади. Қилинган ишлар бўйича ҳар
куни маълумот тақдим қилинади ва бу маълумотлар умумлаштирилади.
Шунингдек, улар овқатланишни ташкил қилиш, дам олиш ва ушбу
тузилмалар ходимларини алмаштириш учун жавобгардир.
Хулоса
Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда, бугунги кунда мамлакатимизда
аҳолинининг
барча
қатламини
фавқулодда
вазиятларда
тўғри
ҳаракатланишга тайёрлашнинг таъсирчан ва самарали механизмини яратиш,
амалдаги мавжуд
тизимни янада такомиллаштириш, самарадорлигини
ошириш мақсадида қуйидагилар таклиф этилади:
аҳолини ва ҳудудларни сув тошқини билан боғлиқ фавқулодда
вазиятлардан самарали мухофазалаш, уларнинг олдини олиш ва
оқибатларини минималлаштириш муаммоларини илмий жиҳатдан ҳал
этишга қаратилган амалий ва инновацион илмий-техник лойиҳаларни
шакллантириш ва натижаларини амалиётга жорий этиш чораларини кўриш;
Сув тошқини ёки сув тўғонлари ёрилиши вақтида тўғри
ҳаракатланишга амалий ўргатиш учун интерактив
мобиль иловалардан
фойдаланишни йўлга қўйиш;
фуқароларни
техноген
ва
таббий
офатлар
вақтида
тўғри
ҳаракатланишга тайёрлашни назарий ва амалий ўргатиш қамровини ошириш
мақсадида рақамли телевидения имкониятларидан кенг фойдаланишни йўлга
қўйиш, хусусан махсус даврий кўрсатувлар ташкил этиш ҳамда мунтазам
эфирга узатиб боришни таъминлаш;
аҳолининг барча қатлами қўрқув ва вахимага тушмасдан ўзини тута
олиши, амалий тўғри ҳаракатланиш қоидалари тўғрисида катталар учун
ҳужжатли фильмлар, болалар учун эса мультфильмлар тайёрлаш ҳамда
мунтазам равишда эфирда намойиш этиб борилишини йўлга қўйиш;
маҳаллаларда сел келиши вақтида фуқароларни тўғри ҳаракатланишга
ўргатиш учун фаоллар ва кўнгилли қутқарув гуруҳларини тузиш,
шунингдек
замонавий ҳабар бериш сереналарини жорий қилиш;
мактабгача таълим муассасалари ва умумтаълим мактабларида
фавқулотда вазиятлар вақтида тўғри ҳаракат қилиш тартиби тўғрисида
алоҳида мавзуларни киритиш, мавзу юзасидан ўтказиладиган назарий ва
87
амалий машғулотларда аудио – видео материаллардан
кенг фойдаланишни
йўлга қўйиш.
глобал интернет тармоғи имкониятларидан фойдаланган ҳолда
хавфсизликни таъминлаш, аҳолининг барча қатламини, шу жумладан
мамлакатимизга ташриф буюрган туристларни ҳам фавқулотда вазиятлар
вақтида тўғри ҳаракат қилишга ўргатишга қаратилган алоҳида веб-саҳифани
ишга тушириш ва он-лайн мулоқотни амалга
ошириб бориш;
таълим муассасаларининг барчасида “Ўзини, ўзаро бир-бирини ва
ўзгани қутқариш” йўналишлари бўйича “Ўқув тревогалари”ни бериш орқали
тўғри амалий ҳаракатланишга тайёрлаш, жисмоний ва руҳий жиҳатдан
тизимли равишда тайёрлаб боришни йўлга қўйиш.
Do'stlaringiz bilan baham: