Favqulodda vaziyatlarni bartaraf qilish hamda tizimni takomillashtirish



Download 4,9 Mb.
Pdf ko'rish
bet92/153
Sana13.07.2022
Hajmi4,9 Mb.
#784707
1   ...   88   89   90   91   92   93   94   95   ...   153
Bog'liq
2 5197559303229150350

ADABIYOTLAR: 
1. Metallurgiya jarayonlari: polat ishlab chiqarish Toshkent Davlat texnika 
universiteti Toshkent-2020. 
2. М.И.Братах, В.Г.Топоров, М.И.Фык Основы МЕЖПРОМЫСЛОВОГО 
ТРАНСПОРТА ГАЗА 2016. 
* * * 
РАДИАКТИВ, КИМЁВИЙ, БИОЛОГИК (БАКТЕРИАЛОГИК) 
(РКБ(Б)) ЗАРАРЛАНГАН ҲУДУДДА ҚУТҚАРУВ ИШЛАРИ 
И.И.Аманов (Каттақўрғон шаҳар ФВБ бошлиғи) 
Р.Ш.Халилов (ЎзР ФВВ Академияси 5-босқич курсанти) 
 
узатув ишлари
-
фавқулодда вазиятлар ўчоқларида мавжуд 
радиацион, кимёвий, биологик (бактериологик) ҳолатни 
баҳолаш, ундаги ўзгаришларни кузатиб бориш мақсадида 
ўтказилиб, махсус кузатув асбоблари ва намуналар олиш йўли билан амалга 
оширилади. 
Кузатув ишларининг қайси турини ўтказиш содир бўлган фавқулодда 
вазият бўйича маълумот олинган вақтдан то воқеа жойига етиб келгунга 
қадар белгилаб олиниши лозим. ушбу вақт давомида содир бўлган 
фавқулодда вазият турига кўра назорат ўлчов асбоблари, унинг қўшимча 
қисмлари ишга тайёрланиши керак. Бундан ташқари намуналар олиш учун 
мўлжалланган махсус асбоб-анжомлар қисмлари, тўплам таркибининг 
бутлиги назоратдан ўтказилади. 
Кузатув ишларида камида 3 та қутқарувчи иштирок этиши шарт, улар 
вазифасига кўра –биринчи (тоза) кузатувчи, гуруҳ раҳбари – барча 
харакатларни назорат қилиб, мувофиқлаштириб боради. Кузатув гурухининг 
қолган аъзолари у чиқарган қарорга кўра ўз харакатларини амалга оширади; 
иккинчи кузатувчи - (зарарланган) кузатувчи, бевосита ўлчов асбобида 
ишловчи ёки белгиланган тартибда намуна олувчи хисобланади; 
К 


188 
Учинчи кузатувчи
-
статистик кузатувчи, барча маълумотларни қайд 
этиб, зарарланган худудни чегаралаш вазифаси ҳам бажариб боради. Улар 
Радиацион, кимёвий, биологик (бактериологик) муҳофаза гурухи қутқарув-
чилари таркибидан жамланади. Зарурат туғилган холларда Қутқарув 
отрядининг бошқа гурухидаги кўп йиллик тажрибага эга, РКБ(б)М 
тайёргарлиги бўйича етарлича билимга эга, назорат ўлчов асбобларидан 
фойдаланишни тўлиқ ўзлаштирган қутқарувчилар жалб этилиши мумкин.
Кузатув ишларига қўйиладиган талаблар: 
мақсадга йўналтирилганлиги – юқорида таъкидланганидек дастлабки 
олинган маълумотлар асосида фавқулодда вазият содир бўлган ҳудудда 
қайси турдаги кузатув ишларини белгилаб олишимиз, шунга кўра кейинги 
харакатларимизни аниқ бир мақсадга йўналтирган холда давом эттиришимиз 
керак. Мисол учун: радиоактив моддалар билан боғлиқ фавқулодда вазият 
содир бўлганлиги бўйича аниқ маълумотга эга бўла туриб, шу жойда 
кимёвий кузатув ишларини амалга оширмаймиз; 
узлуксизлиги – кузатув ишлари қутқарув ишлари охирига қадар 
ўтказилиб борилиши лозим. Бу жараёнда рўй бераётган турли ўзгаришлар, 
зарарланиш ҳудудининг кенгайиши, турли хавфларнинг вужудга келиши, 
ҳудуддаги вазиятнинг стабиллашиши ва бошқа омиллар бўйича тўхтовсиз 
маълумотларни янгиланиб туриши мухимдир; 
фаоллиги – кузатув ишларининг фаоллиги деганда кўз олдимизга 
шошма-шошарлик ва бир зумда барча маълумотларни тайёрлаш келмаслиги 
керак. Фаоллик бу – белгиланган вазифани имкон даражасида, белгиланган 
тартиб қоидаларга риоя этган холда, олдига қўйган маррага оғишмай етиб 
боришидир; 
ўз вақтида ва тезкор амалга оширилиши
 –
кузатув ишларини қанчалик 
эрта бошласак шунчалик зарарланиш ҳудудининг кенгайишини олдини 
олишга, жабрланганларга ўз вақтида ёрдам кўрсатишга, фавқулодда вазият 
оқибатларини қисқа муддатда бартараф этишга эришишимиз мумкин. 
Тезкорлик деганда юқорида таъкидлангандек шошма-шошарликни 
тушунмаслик керак. Барча ишнинг ҳам ўзининг максимал қисқа вақт ичида 
бажариш муддати бўлганидек, ушбу ишларда ҳам шунга эришишга харакат 
қилиш лозим; 
маълумотларнинг ишончлилиги ва аниқлиги – кузатув гурухи 
томонидан берилган маълумотлар турли эхтимол ва ноаниқликлардан холи 
бўлиши керак. Акс холда қутқарув ишларининг бошқа босқичларида турли 
хатоликлар келиб чиқиши, натижада турли кўнгилсизликлар рўй бериши 
мумкин. 
Юқоридаги талабларни тўлақонли бажарилиши қуйидаги омиллар 
ёрдамида амалга оширилади : 
кузатув гурухларининг юқори тайёргарликка эгалиги; 
кузатув вазифаси, ҳудуди, йўналиши ва объектининг тўғри таъриф-
ланиши (тавфсифланиши); 
кузатувнинг пухта режалаштирилиши; 


189 
кузатув куч ва воситаларининг мохирона тақсимланиши ҳамда 
уларнинг биргаликда қўлланилиши; 
кузатув ўтказишнинг турли услублари ва воситаларини бирлаштириш; 
кузатув маълумотларини йиғиш, қайта ишлаш ва етказиш вақтини 
камайтириш йўлларини топиш; 
замонавий техник воситалар ва кузатув ўтказишнинг янги 
услубларини қўллаш; 
шахсий 
таркибнинг юқори рухий холати ва тайёргарлиги (ўқитил-
ганлиги, ўргатилганлиги); 
марказлашган, узлуксиз ва барқарор бошқарувни ташкил этиш. 
Кузатув ўтказиш учун зарур бўлган куч-воситалар содир бўлган 
фавқулодда вазиятнинг тури, кўлами, шунингдек жойнинг шароитига 
кўра жойлаштирилади.
Шуни унутмаслик лозимки кузатув ишларига қутқарувчилар фақатгина 
"А" тоифали ҳимоя кийимидагина киритилади. 
Радиацион, кимёвий, биологик (бактериологик) кузатувнинг асосий 
вазифалари. 
Кундалик режим фаолиятида: 
ҳаво, сув, тупроқ, ташқи мухитдаги бошқа объектлар, шунингдек чорва 
ҳамда дехқончилик махсулотларининг радиоактив, кимёвий моддалар ва 
биологик воситалар билан зарарланиш холати устидан даврий равишда 
кузатув ва лаборатория назоратини олиб бориш; 
ахволи ёмон ҳудудларда эпизоотик, эпидемик, шунингдек шаҳар 
ва бошқа аҳоли пунктларининг санитар-гигиеник ҳолати усидан назорат олиб 
бориш; 
табиий офатлар, халокатлар ва йирик авариялар содир бўлиши мумкин 
бўлган ҳудудлар ва ушбу ҳудудларга жалб этилиши лозим бўлган куч ва 
воситалар миқдорини ўрганиш; 
фуқаро муҳофазаси тузилмалари ва кучларини доимий жойлашган 
жойидан олиб чиқиш йўллари ва ҳудудга жойлаштиришни; 
фуқаро муҳофазаси кучларини юз бериши мумкин бўлган зарарланиш 
ўчоғи ва эхтимолий йўналишларга кириш йўллари ва йўл иншоатлари ҳолати 
бўйича маълумотларни йиғиш, умумлаштириш;
Фавқулодда вазиятлар хавфи туғилганда: 
узлуксиз равишда ташқи муҳит объектларининг зарарланишини 
кузатиш ва лаборатория назоратини ўрнатиш;
фуқаро муҳофазаси кучлари жойлашадиган, иш олиб борадиган ва 
аҳолини эвакуация ва бўлиб-бўлиб жойлаштириладиган ҳудуднинг 
санитар-эпидемиологик ҳолатига аниқлик киритиш; 
фуқаро муҳофазаси кучлари ва тузилмаларини жойлаштириш учун 
олдиндан танланган жойларнинг ҳолати ва уларни доимий жойлашган 
жойидан олиб чиқиш йўлларига аниқлик киритиш; 
ҳудуддаги қарамоғида бўлган аҳоли яшаш пунктлари, шахар-
лардаги иқтисодиёт объектлари, бошқарув пунктлари ва фуқаро 


190 
муҳофазаси кучлари гуруҳи жойлашган жойларда ер усти ва ҳаводаги 
ўзгаришларни узлуксиз равишда кузатиш.
Фавқулодда вазиятлар содир бўлганда: 
зарарланиш остига тушган объектлар, зарарланиш тури ва вақтини 
аниқлаш; 
заҳарли моддалар ва бактериологик воситаларни индикация қилиш 
ва зарарланиш чегараларини аниқлаш; 
фуқаро муҳофазаси кучлари жойлашган жойдаги вазиятни ва уларни 
зарарланиш ўчоғига чиқариш йўналишини аниқлаш; 
зарарланиш ўчоғи, қутқарув ва кечиктириб бўлмайдиган ишлар олиб 
борилаётган объектлар ва аҳоли жойлашган ҳудуддаги радиацион, кимёвий 
ва бактериологик вазиятни аниқлаш; 
қутқарув ишлари ва кечиктириб бўлмайдиган ишлар олиб бориш 
жараёнида узлуксиз равишда радиацион, кимёвий ва бактериологик вазиятни 
назорат қилиш. 
Террористик гуруҳлар томонидан тўсатдан оммавий қирғин 
қуроллари қўлланилган холатларда ушбу вазифаларни бир вақтда ва имкон 
даражасида қисқа муддатда ҳал қилиш керак. 
Қидирув-қутқарув гуруҳи вазифаси. 

Download 4,9 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   88   89   90   91   92   93   94   95   ...   153




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish