Favqulodda vaziyatlarni bartaraf qilish hamda tizimni takomillashtirish



Download 4,9 Mb.
Pdf ko'rish
bet89/153
Sana13.07.2022
Hajmi4,9 Mb.
#784707
1   ...   85   86   87   88   89   90   91   92   ...   153
Bog'liq
2 5197559303229150350

xizmat
yuza
D
YO
S
S
N

`
; (1) 
bunda Syuza- hudud km
2
; S
xizm
. - bitta yong‘in deposini xizmat ko‘rsatish 
maydonining yuzasi km


Bitta yong‘in o‘chirish deposining xizmat ko‘rsatish maydoning shaklini 
shartli ravishda to‘g‘ri oltiburchak deb qabul qilish maqsadga muvofiq bo‘ladi. 
Bunda Sxizm. yuzasi quyidagicha topiladi: 
2
2
2
.
2
65
5
6
,
2
6
,
2
2
3
3
km
R
R
S
хизm
хизm
хизm






(2) 
73
,
0
65
8
.
47
`


D
YO
N
depo 
Aytib o‘tish kerakki, yong‘in o‘chirish deposining xizmat ko‘rsatish 
maydonining shaklini boshqacha oddiy geometrik shakllardan ham foydalanish 
mumkin. Ushbu shakllar shahar (tuman)ning aniq yuzasi yoki shaklidan kelib 
chiqqan holda qabul qilinadi. 
Yong‘in o‘chirish depolarining sonini meyorlashda, yong‘in o‘chirish 
bo‘linmalarining chaqirilgan joyga yetib kelish vaqtini ham hisobga olish kerak 
bo‘ladi. Bu holda boshlang‘ich ko‘rsatgichi bo‘lib, birinchi yong‘in yong‘in 
o‘chirish bo‘linmasining chaqiruv joyiga o‘rtacha yetib kelish vaqti -

yetib kelish
ni 
(daqiqa orolig‘i) qabul qilinishi qilishi kerak. Ushbu qabul qilingan vaqt 

yetib kelish
asosan yong‘in o‘chirish avtomobillari harakat tezligi-V
har
.ga, yong‘in o‘chirish 
depolari soni va ularning joylashish yerlariga bog‘liqdir. Hududlarda yo‘l 
harakatining jadalligi oshishi bilan 

yetib kelish
ko‘rsatgichining o‘zgarishini hisobga 
olish kerak.
Modamiki, 
К
V
R
h
yetibkelis
har
хизм



.
; (3) 
bunda K-yong‘in o‘chirish avtomobilini harakat yo‘lini egriligini hisobga 
oluvchi koeffitsenti, buni (3) ga qo‘yib topamiz. 
2
6
,
2








К
V
S
h
yetibkelis
har
xizm

; (4) 
bunda, (3) ga binoan yong‘in depolari sonini hisoblash formula ko‘rinishi 
quydagicha bo‘ladi: 
2
2
2
.
`
6
,
2
h
yetibkelis
har
shah
D
YO
V
К
S
N





; (5) 


175 
Misol uchun: Shahar hududining maydoni-212 km
2
ni tashkil qiladi. Yong‘in 
o‘chirish avtomobillarining hududdagi o‘rtacha harakat tezligi V
har
.=45 km/soat. 
Yong‘in o‘chirish avtomobilini harakat yo‘lini egriligini hisobga oluvchi 
koeffitsenti K=1,2. O‘rtacha yetib kelish vaqti 

yetib kelish
ni qiymati 4 dan
11 daqiqagacha o‘zgargan holda hudud uchun yong‘in o‘chirish depolari sonini 
topamiz:
 (vaqt oralig‘i 1 daqiqa)

h
yetibkelis

4 daq 
13
067
,
0
45
6
,
2
2
,
1
212
2
2
2
`





D
YO
N
depo 

h
yetibkelis

5 daq 
8
083
,
0
45
6
,
2
2
,
1
212
2
2
2
`





D
YO
N
depo 

h
yetibkelis

6 daq 
7
1
,
0
45
6
,
2
2
,
1
212
2
2
2
`





D
YO
N
depo 

h
yetibkelis

7 daq 
6
12
,
0
45
6
,
2
2
,
1
212
2
2
2
`





D
YO
N
depo 

h
yetibkelis

8 daq 
5
13
,
0
45
6
,
2
2
,
1
212
2
2
2
`





D
YO
N
depo 

h
yetibkelis

9 daq 





2
2
2
`
13
,
0
45
6
,
2
2
,
1
212
D
YO
N
4 depo 

h
yetibkelis

10 daq 





2
2
2
`
15
,
0
45
6
,
2
2
,
1
212
D
YO
N
3 depo 

h
yetibkelis

11 daq 





2
2
2
`
17
,
0
45
6
,
2
2
,
1
212
D
YO
N
2 depo 
Topilgan natijalarni quyidagi grafik tushiramiz: 
Yong‘in o‘chirish bo‘linmalarining yetib kelish vaqti bo‘yicha YoO‘D 
bog‘liqlik grafigi 
O‘tkazilgan hisoblashlar natijalari asosida hosil bo‘lgan garafikdan ko‘rinib 
turibdiki birinchi yong‘in o‘chirish bo‘linmasi chaqiruv joyiga meyoriy vaqt
D
ep
o
la

so
n

 
Yetib kelish vaqti, daqiqa 


176 
(10 daqiqa)dan oshmagan vaqitga yetib borsh uchun S
yuza
= 212 km
2
bo‘lgan 
hududlar uchun 2 tadan kam bo‘lmagan yong‘in o‘chirish depolari kerak bo‘lishi 
aniqlandi. Shuningdek, meyoriy vaqt ko‘rsatgichi oralig‘idagi kerakli bo‘lgan 
depolarning sonini inobatga olgan holda qabul qilingan vaqt asosida yong‘in 
o‘chirish bo‘linmalari chaqiruv joyiga yetib borishi uchun yong‘in o‘chirish 
depolarining joylashtirish yerlarini aniqlash kerak bo‘ladi. 
Adabiyotlar ro‘yxati: 
1.
ShNQ 2.08.02-09* “Обшественние здания и сооружения” 3-bandi. 
2.
ShNQ 2.07.01-03* «Планирование развития и застройки территорий 
городских и селскихнаселенних пунктов» 109-bandi. 
3.
СНИП ИИ-89-80 «Строителние норми и правила генералние плани 
промишленних предприятий» 3.37, 3.46-bandlari. 
4.
ShNQ 2.09.21-13 «Пожарний депо». 
* * * 
РАДИОАКТИВ, КИМЁВИЙ, БИОЛОГИК (БАКТЕРИОЛОГИК) 
ЗАРАРЛАНИШ БИЛАН БОҒЛИҚ ФАВҚУЛОДДА ВАЗИЯТЛАРДА 
ХАВФСИЗЛИК ҚОИДАЛАРИ. 
М.Бойхўрозов (ЎзР ФВВ Академияси ўқитувчиси) 
Р.Ш.Халилов, Ш.Хужанов
(ЎзР ФВВ Академияси 5-босқич курсантлари) 
арча турдаги қутқарув ишларидаги каби радиацион, кимёвий, 
биологик (бактериологик) муҳофаза ишларида ҳам умумий 
хавфсизлик қоидалари бўлиб, бу хавфсизлик қоидаларига барча 
турдаги фавқулодда вазиятларда қутқарув ишларини олиб борувчи шахсий 
таркиб қатъий равишда риоя қилишлари лозим. Қутқарувчиларни ушбу 
қоидаларга риоя қилишларини назорат қилиш бевосита қутқарув ишларини 
ўтказишга раҳбарлик қилувчи масъул ходим томонидан олиб борилади. 
Бундан ташқари бевосита қутқарув ишларини ўтказишга раҳбарлик қилувчи 
масъул шахс қутқарувчиларнинг хавфсизлигини таъминлаш учун бир қатор 
тадбирларни ҳам амалга оширади. Бу тадбирларга: 
қутқарув ишларини ўтказиш учун раҳбариятдан рухсат олиш; 
қутқарув ишлари олиб бориладиган ҳудуддаги асосий зарарли ва хавфли 
омилларни, уларни қутқарув ишларига таъсир ўтказиш имкониятларини 
баҳолаш;
зарарланган ҳудуд чегараларини белгилатиш; 
шахсий таркибни зарарланиш ўчоғидаги ҳолат ва асосий хавфли 
омиллар эхтимоли билан таништириш; 
ишлаш жойи, вазифаси, вақти ва ишлаш ҳаракатлар тартибини, бажариш 
усули ва технологияси, иш бошлашдан олдин ва иш олиб борилаётганда 
ҳавфсизлик чораларини, юзага келиши мумкин бўлган холатларда 
кўриладиган чораларни, дам олишга чиқиш, смена алмашиш, дам олиш 
жойи, вазифалар бажарилгач йиғилиш пунктини аниқлаш; 
Б 


177 
махсус техника ва асбоб-анжомларнинг шайлигини текшириш; 
шахсий муҳофаза воситаларининг турини кўрсатиш, шахсий таркибга 
уларнинг фойдаланишга шайлигини текширтириш; 
шахсий муҳофаза воситаларида узлуксиз ишлаш давомийлигини 
белгилаш ва ҳисобга олиш учун назорат постини ташкил этиш, махсус ва 
санитар ишлов бериш пунктлари жойлашган жойларни кўрсатиш; 
жабрланганларни қутқаришда биринчи тиббй ёрдам кўрсатиш 
чораларини, уларни эвакуация қилиш йўналиши, тиббий пунктнинг жойи, 
тиббий воситаларни тўлдириш тартиби, муҳофаза воситалари, иш жараёнида 
ишлатиладиган махсус эритмаларни кўрсатиш; 
аварияли холатларда қутқарувчиларнинг ҳаракатлар тартибини эслатиш; 
ўзининг жойлашган жойи, ўзаро алоқа тартиби, бошқарув сигналларини 
кўрсатиш ва х.к..
Шуни унутмаслик лозимкиҳар бир қутқарувчи қуйидаги ҳавфсизлик 
қоидаларига тўлиқ риоя этишга ва ўзининг хавфсизлигини таъминлашга 
шахсан масъулдирлар.
Радиацион, кимёвий, биологик (бактериологик) муҳофаза ишларида 
умумий хавфсизлик қоидалари: 
шахсий муҳофаза воситаларини тана ўлчамига мос равишда танлаш – 
маълумки ишлаб чиқарувчи томонидан шахсий муҳофаза воситалари деярли 
барча ҳолларда шартли ўлчамда тайёрланади. Бу ишлаб чиқарувчига бир 
қатор енгиллик туғдирган ҳолда бизнинг олдимизга қўшимча вазифа қўяди. 
Ушбу ҳолда дастлаб муҳофаза воситасининг шартли ўлчамини инсон тана 
ўлчамига нисбатини аниқлаб олишимиз керак бўлади.
шахсий муҳофаза воситаларини махсус белгиланган жойдагина кийиш 
ва ечиш – фавқулодда вазият содир бўлган ҳудудда қутқарув ишларини олиб 
бориш учун келган шахсий таркиб жой релефи, метеошароит ва зарарланган 
ҳудуднинг ўзига хос жихатларини (турли тўсиқ, кўприк ва х.к.) хисобга олган 
ҳолда жойлаштирилади ва жойлашилган ҳудуд турли қисмларга бўлинади 
(бошқарув пункти, махсус асбоб-анжомлар ва техникалар захираси учун жой 
ва х.к. ). Ушбу қисмлар таркибида албатта шахсий муҳофаза воситаларини 
кийиш ва ечиш учун жой ажратилади. Ушбу жой қутқарувчиларнинг эркин 
харакат қилишларини таъминлаши, қуруқ бўлиши (об-ҳаво шароитини 
хисобга олган ҳолда) ва турли бегона предметлардан холи бўлиши зарур. 
Ҳудуддан чиққан қутқарувчилар қутқарув ишлари раҳбари кўрсатган қисмда 
шаҳсий муҳофаза воситаларини ечиши ва белгиланган жойга қўйишлари 
лозим. Акс холда қутқарувчилар шахсий муҳофаза воситаларини кийиш 
чоғида турли ноқулайликларга дуч келиши, химоя воситаларига турли бегона 
предметларни тушиши, турли махсус асбоб-анжомларга тегиб шикастланиши 
мумкин. Фавқулодда вазият содир бўлган жойдан чиқган ва белгиланган 
жойга ечилмаган муҳофаза воситалари зарарланиш ҳудудини кенгайиши 
эхтимолини оширади. Бундан ташқари турли механик шикастланишларга 
учрамаслигига хеч ким кафолат бермайди. 
махсус асбоб-анжомлар, алоқа воситаларининг ишга яроқлигига ишонч 
хосил қилиш ва ҳаво заҳирасини кўздан кечириш (фойдалани-ладиган 


178 
холларда) – махсус асбоб-анжомлар олиб борадиган қутқарув ишларимизда 
асосий кўмакчимиз бўлиб, бажарадиган иш кўламимизни енгиллаштиради, 
кези келса бизни турли нохуш омиллардан химоя қилади. Ҳудудда ишлатиш 
учун олинадиган хар бир асбоб-анжомнинг аввало ташқи кўринишини кўздан 
кечириб, барча қисмларининг борлиги ва бутлигига ишонч хосил қилиш 
лозим. Мисол учун: кузатув давомида жойлардан наъмуна олишни 
режалаштирган гурух “наъмуна олиш тўплами” таркибида барча жихозлари 
борлиги ва уларнинг шикастланмаганлигига, шикастланган цистернадан 
чиқаётган моддани вақтинчалик тўхтатиш учун кираётган гурух бандажнинг 
барча қисмлари (резина ва металл тўсиқлар, бандаж ленталари ва механизми) 
борлигига, механик усулда симобни йиғиштириш учун кираётган гурух иш 
жараёнида фойдаланиладиган резина сўрғич, шприц, кураклар ва 
йиғиштирилган симоб солинадиган идишларнинг бутлигига ишонч хосил 
қилиши керак. Бу жараёнда биз асосан ишлаш принцпи осон бўлган 
(юқорида келтирилган асбоб-анжомлар, химоя арқони ва х.к.) асбоб-
анжомларнинг ишга тайёрлигига баҳо бера оламиз. Иш принцпи мураккаброқ 
(турли механизм ва схемаларга асосланган) бўлган махсус асбоб анжомларни 
ишга тайёрлигини билиш учун албатта қўшимча тадбирларни қўллаш лозим 
бўлади. Бунинг учун энг оддийси сув пуркаш аппаратини ишлатиб кўриш, 
фонар ва турли ўлчов асбобларини ишга тушириб, энг аввало электр 
қувватининг етарли эканлигига ишонч хосил қилиш каби оддий омилларни 
айтиб ўтиш мумкин. Бу бизни зарарланган ҳудуда олиб борадиган қутқарув 
ишларимизнинг узлуксизлигини таъминлаш билан бир қаторда турли 
ноқулай шароитларга тушиб қолишимизни олдини олади. Акс ҳолда 
қутқарув ишларининг суръати пасайиши, айрим холларда соғлигимиз хавф 
остида қолиши мумкин. Ушбу жараёнда аниқланган камчиликлар бўйича 
дархол қутқарув ишлари раҳбарига маълумот бериш ва ушбу асбоб-
анжомлардан фойдаланилишини олдини олиш лозим. Бундай вазиятга 
тушмаслик учун жойларда асбоб-анжомларни кунлик ва даврий 
текширувларни ўтказиб, аниқланган носозликларни ўз вақтида бартараф этиб 
бориш лозим.
ҳудудга ўзбошимчалик билан кирмаслик ва гурух бўлиб харакат-ланиш 
– қутқарув ишларини ўтказиш учун тайёр бўлган қутқарувчилар фавқулодда 
вазият содир бўлган ҳудудга раҳбарият рухсати билангина кириши мумкин 
ва улар албатта гурух (икки ва ундан ортиқ қутқарувчи) бўлиб 
харакатланишлари лозим. 
шахсий муҳофаза воситаларининг созлигини (яроқлилигини) текшириб 
бориш ва унинг шикастланганлиги ёки кучли зарарлан-ганлиги тўғрисида 
гуруҳ бошлиғига ўз вақтида маълумот бериш – қутқарувчи фавқулодда 
вазият содир бўлган ҳудудга дастлабки қадам қўйганидан то махсус ишлов 
ўтказиш постига етиб келгунга қадар шахсий муҳофаза воситаларига 
эхтиёткорона муносабатда бўлиб, уларнинг турли шикастланишларга дуч 
келишдан асраши лозим. Шахсий муҳофаза воситалари бизни барча 
холатларда, чексиз вақт давомида тўлиқ химоялаб тура олмайди. Фақатгина 
улардан тўғри фойдалансак ва айрим холатлар учун (агрессив мухит, турли 


179 
газлар буғи, харорат ва ҳ.к.) ишлаб чиқарувчи томонидан тавсия этилган 
вақтга риоя қилсакгина улар бизни ишончли тарзда ҳимоя қила олади.
махсус ишлов ўтказилмаган жойдаги зарарланган турли буюм ва 
предметларни қўлга олмаслик – фавқулодда вазият юз берган ҳудуд ёки бино 
ва иншоотларда турли кўринишдаги буюм ва предметлар (рўзғор буюмлари, 
ишлаб чиқариш билан боғлиқ турли деталлар, офис жихозлари ва х.к.) 
бўлиши эхтимолдан холи эмас. Ернинг табиий тортиш кучига асосан 
ҳаводаги турли радиактив чанглар, кимёвий модда буғлари (ҳаводан оғир 
бўлса) ва турли биоагентлар бу буюм ва предметлар юзасига тушади ва 
махсус ишлов ўтказилмагунга қадар сақланиб қолади. Воқеа жойида харакат 
қилаётган қутқарувчилар албатта уларни имкон даражасида четлаб ўтишлари 
ва жойидан қўзғатмаслиги зарур. Агарда вазият тақозо этса (кириш 
эшикларини тўсиб қолган холларда, жабрланувчига бевосита тегиб турган 
бўлса ва х.к.) имкон даражасида қўл билан ушламасликка (қисқичлар, бошқа 
иш қуроллари ёрдамида) ва шахсий муҳофаза воситаларига теккизмасликка 
харакат қилиш лозим. Агарда қўл билан ушламасликнинг имкони бўлмаса, 
предмет ва у жойлашган ҳудуд бўлагини махсус ишловдан ўтказилгандан 
сўнггина унга тегиш мумкин бўлади. Акс холда жабрланувчи ва 
қутқарувчининг ҳаёти хавф остида қолиши ёки ҳудудининг зарарланиш 
чегараси ортиши мумкин.
зарарланган ҳудудда ўтирмаслик, ётмаслик, чекмаслик, овқатлан-маслик, 
сув ичмаслик ва дам олмаслик – фавқулодда вазият содир бўлган ҳудудга 
шахсий таркиб албатта маълум бир вазифани ёки унинг бир қисмини 
бажариш учун киритилади ва кўп холларда қутқарувчининг соғлиги ҳамда 
хавфсизлигини таъминлаш мақсадида вақт белгиланади. Юқорида 
келтирилган талаблар қанчалик кулгили ва эслатиш учун зарур эмасдек 
кўринмасин албатта барча холларда қутқарувчилар ёдига тушириб туриш 
лозим. Гурух таркибида иш олиб бораётганда турли оғирликдаги жисмоний 
ишларни бажаришга тўғри келиши мумкин (жабрланувчини ёки бирор 
предметни ноқулай жойдан тушириш, механик усулда махсус ишлов ўтказиш 
вақтида (юмшоқ юзаларни қириб ёки кесиб олиш), тупроқ тўсиқлар 
ўрнатишда ва х.к ). Ушбу холларда оғир жисмоний ишни бажараётган 
қутқарувчи гурухдаги шериги билан алмашган холда енгилроқ ишга 
киришиши ва актив дам олиши лозим. Бунинг натижасида ҳам иш 
самарадорлиги ортади ҳам қутқарувчининг фаоллиги пасаймайди. Ўз-ўзидан 
маълумки овқатланиш, сув ичиш ва чекиш учун шахсий муҳофаза 
воситасини (газниқоб ёки нафас олиш аппарати юз қисмини, “А” тоифали 
ҳимоя кийимларида химоя кийимининг бош қисмини ҳам) ечиш лозим. Бу 
эса қутқарувчи организмига радиактив чанглар, кимёвий заҳарли моддалар ва 
касаллик қўзғатувчиларнинг тушишига, натижада ушбу қутқарувчининг 
сафдан чиқишига олиб келади.
қутқарув ишлари давомида носоз махсус асбоб-анжомлар, алоқа 
воситалари ва назорат-ўлчов асбобларидан фойдаланмаслик– қутқарув 
ишларига киришдан олдин соз бўлган махсус-асбоб анжомлар турли омиллар 
натижасида фойдаланиш учун яроқсиз холга келиши эхтимолдан холи эмас. 


180 
Ушбу вазиятда албатта қутқарувчилар қутқарув ишлари раҳбарига маълумот 
бериши ва ҳудуддан чиқиши лозим.
назорат – ўлчов асбобларини юзаларга текизмаслик – маълумки қутқарув 
ишлари давомида назорат – ўлчов асбоблари фойдаланувчидан алоҳида 
диққат – эътибор, билим ва кўникма талаб этади. Назорат – ўлчов асбоблари 
орқали кузатув ишларини ўтказиш жараёнида унга нисбатан эхтиёткорона 
муносабатда бўлишимиз, ишлаб чиқарувчи томонидан берилган фойдаланиш 
қоидаларига тўлиқ риоя этишимиз зарур. Ўлчов олиш ишлари бевосита 
зарарланган ҳудудда ўтказиладиган вазиятда асбобларни турли юзаларга 
текизиш қатъий тақиқланади. Назорат – ўлчов асбоблари маълум бир кичик 
кўрсатгичдан (диапозондан) то максимал белгиланган кўрсатгичгача ўлчов 
ўтказиши мумкин. Агарда уларни юзаларга текизадиган бўлсак, натижада 
биринчи навбатда бевосита асбобнинг ифлосланиш (зарарланиш) даражасини 
ортиши, сўнгра агарда юзада ўлчов диапазонидан ортиқ модда 
концентрацияси (радиация даражаси) бўлса аппаратнинг носоз холга келиши 
кузатилади. 
қулаб тушиши мумкин бўлган бино ва турли конструкциялар олдига 
бормаслик ёки ичига кирмаслик – фавқулодда вазият содир бўлган ҳудудда 
турли омиллар (портлаш, ёнғин, ер қимирлаши ва х.к.) натижасида бино, 
иншоотлар ва турли консрукцияларнинг чидамлилиги пасаяди ёки қисман 
бузилиши кузатилади. Ушбу холатларда кузатув гуруҳи вазиятга баҳо бера 
олиши ва бино ичига кириш мумкин ёки мумкин эмас деган саволга аниқлик 
киритиши зарур. Қутқарувчилар олинган маълумотларга асосан ҳудуддаги 
бино ва иншоотларга кириши мумкин. Лекин фақатгина ташқи кузатувга 
кўра бино, иншоот ва турли конструкцияларнинг бузилмаслиги ёки қулаб 
тушмаслигига тўлиқ кафолат бериб бўлмайди. Қутқарувчилар бино ичида 
ёки олдида бўлганида албатта бино конструкциясининг бирикиш қисмлари ва 
осон бузилиши мумкин бўлган қисмларига (зинапоялар, балконлар, асосий 
бўлмаган деворлар ва х.к.), шунингдек, қутқарув ишлари давомида 
мустахкамланган конструкцияларнинг холатига эътиборли бўлишлари керак. 
Агарда бузилиш хавфи бўлган бино ва конструкция олдидан ўтиш ёки 
яқинида қутқарув ишларини олиб бориш зарур бўлса албатта масофани 
сақлаш ҳамда гурухдаги бир нафар қутқарувчини кузатувчи сифатида 
тайинлаш лозим.
зарарланган ҳудудда тез юрмаслик ва югурмаслик – радиацион, кимёвий, 
биологик (бактериологик) фавқулодда вазият содир бўлган ҳудудда олиб 
бориладиган қутқарув ишларида шошма-шошарликка йўл қўйиш, зарур 
бўлмаган холларда тез юриш ва югуриш асло ярамайди. Ушбу холатни 
қуйидагича изоҳлашимиз мумкин: биринчидан, қутқарувчилар ҳудудга 
албатта турли шахсий химоя воситалари билан кирадилар ва зарур бўлмаган 
холлардаги ортиқча қилинган харакат ҳаво захирасининг тезроқ тугашига ёки 
қутқарувчининг кўп сув йўқотишига (харорат юқори бўлган вақтларда) ва 
х.к. олиб келиши мумкин; иккинчидан, ҳудудда тез юриш, югуриш 
натижасида ҳавога юзаларда бўлган радиактив зарраларни, кимёвий 
моддаларни ва биоагентларни кўтарилиши кузатилади. Бу ўз навбатида 


181 
қутқарувчи ва жабрланувчиларнинг уст-боши ва ҳимоя кийимларига тушади 
ва зарарланиш ҳудудининг кенгайиш хавфини оширади. Лекин унутмаслик 
лозимки тўғридан тўғри хавф туғилганда (портлаш, радиактив манба 
фаоллигининг ошиши ва х.к.) ҳудудни тарк этиш зарур бўлса, эхтиёткорлик 
билан юриш тезлигини ошириш ва гурух билан имкон даражасида тезроқ 
харакат қилиш лозим бўлади.
ҳудудни зарур бўлганда шериклари ва қутқарув ишлари раҳбарини 
огоҳлантирган холда тарк этиш – қутқарув ишлари давомида бир неча 
вазиятлар содир бўлиши мумкинки, ушбу холларда ҳудудни тарк этишга 
тўғри келади. Буларга: ҳаво захираси тугаётганлигини билдирувчи 
огоҳлантирувчи сигнал, шахсий химоя воситаларининг кучли даражада 
зарарланиши, ўзини нохуш сезиш ва х.к. мисол бўла олади. Ушбу 
вазиятларда қутқарувчи албатта биринчи навбатда ёнидаги шерикларини, 
сўнгра қутқарув ишлари раҳбарини огоҳлантириб, унинг кўрсатмасига кўра 
ўзи ёки шериклари билан (вазиятнинг ўзига хос хусусиятларини эътиборга 
олган холда) ҳудудни тарк этиши мумкин.
ҳудудда белгиланган вақтдан ортиқ қолмаслик – ҳар бир қутқарув 
гурухи ва унинг таркибидаги қутқарувчилар фавқулодда вазият содир бўлган 
ҳудудга аниқ бир мақсадга йўналтирилган вазифани бажариш учун 
киритилади. Ҳудудда бўлган ҳар бир қутқарувчи, қутқарув гуруҳи албатта 
ўзига берилган вазифани бажариши, белгиланган ишни амалга оширилгандан 
сўнг эса ўз вақтида ҳудуддан чиқиши лозим. Бундан ташқари, фильтрловчи 
шахсий муҳофаза воситалари ёки алоҳидаловчи кийимларнинг ишлаб 
чиқарувчи томонидан кўрсатилган ҳимоя қилиш вақтларидан ортиқ ҳудудда 
қолмаслик лозим (ушбу вақтлар қутқарув гуруҳи раҳбари томонидан 
белгиланади ва қутқарувчига етказилади). 
Юқоридаги келтириб ўтилган умумий хавфсизлик қоидалари бу 
борадаги бажарилиши керак бўлган тадбирларни тўлиғича қамраб олади, деб 
айта олмаймиз. Қутқарув ишлари раҳбари томонидан ушбу умумий 
хавфсизлик қоидаларига содир бўлган фавқулодда вазият жойининг ўзига хос 
ҳусусиятлари, жой рельефи, об-ҳаво шароити, кўлами ва шахсий тажрибадан 
келиб чиқиб риоя қилиниши лозим бўлган қўшимча тадбирларни киритиб 
ўтиш мақсадга мувофиқдир.
Умумий 
хавфсизлик 
қоидаларини 
қутқарувчилар 
томонидан 
ўтказиладиган ўқув машғулотлари давомида назарий жихатдан тўлиқ 
ўзлаштирилишига ва амалий машғулотларда уларга бехато риоя 
қилишларига эришиш лозим. Ушбу жараёнда машғулот раҳбарлари 
томонидан бажариладиган барча катта – кичик тадбирлар қисмига алоҳида 
эътибор қаратиш лозим. 
Ҳудудда фойдаланилган, зарарланган пахта ва бошқа турли материаллар 
албатта йиғиштириб олинади, зарарсизлантирилади ҳамда белгиланган жойга 
кўмилади. 

Download 4,9 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   85   86   87   88   89   90   91   92   ...   153




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish