153
Тўқимачилик саноати - турли хилдаги ўсимлик толалари, жун ва сунъий
синтетик толалардан турли газламалар, ип ва бошқа маҳсулотлар ишлаб
чиқарувчи енгил саноат тармоғи. Тўқимачилик саноати таркибига
тўқимачилик хом ашёсини дастлабки қайта ишлаш, ип газлама, зиғир, каноп,
жут толасидан газлама, шойи, жун газлама, нотўқима
материаллар, тўр
тўқиш, тўқимачиликатторлик, трикотаж, кигизнамат босиш соҳалари киради.
Тўқимачилик саноати маҳсулотлари кийимбош ва пойабзал ишлаб чиқишда,
шунингдек, мебель, машинасозлик саноати да ишлатилади. Ўзбекистонда
Тўқимачилик саноати енгил саноатнинг етакчи тармоғини ташкил этади.
Тўқимачилик буюмлари ишлаб чиқариш қадим замонларда пайдо
бўлган. Ғўза экиш, қўлда ип тайёрлаш ва газлама тўқиш Ҳиндистон, Хитой,
Миср ва Ўрта Осиёда милоддан бир неча аср илгари маълум бўлган.
Тўқимачилик саноати машиналашган ишлаб чиқаришга биринчи бўлиб ўтган
саноат тармогидир. Европада 18-асрнинг 2 ярмидаги саноат тўнтариши шу
тармоқдан бошланган.
Ўзбекистонда Тўқимачилик саноати узоқ тарихга эга. Ўрта аерларда
маҳаллий ҳунармандлар тайёрлаган атлас, беқасам, бахмал, банорас,
занданачи, олача каби маҳсулотлар узоқ мамлакатларда машҳур бўлган,
Буюк ипак йўли орқали Европа ва Яқин Шарқ мамлакатларига чиқарилган.
Лекин майда тарқоқ ҳунармандчиликни бирлаштириб саноат асосини яратиш
ва газламалар ишлаб чиқариш эса фақат 20-асрнинг 20-йилларидан
бошланди.
1926 йилда Фарғона тўқимачилик фабрикасининг 1 навбати ишга
туширилди (10000 урчуқ ва 300 тўқув дастгоҳи), 1932 йилга келиб унинг 2 ва
3 навбатлари ҳам қурилди (19900 урчуқ, 906 тўқув дастгоҳи). 1930
йилда
Самарканд шойи тўқиш фабрикаси ишлай бошлади. 1932 йилдан Тошкент
тўқимачилик ктини қуриш бошланди.
Ўзбекистон Тўқимачилик саноатини ривожлантиришнинг асосий
йўналишларидан бири жаҳон бозорига пахта толасини чиқариш эмас, балки
жаҳон
бозорида
рақобатбардош
ип
газлама
ишлаб
чиқаришни
кўпайтиришдан иборат стратегия танланди. Шу мақсадда АҚШ, Италия,
Туркия, Покистон, Ҳиндистон, Корея Республикаси ва бошқа
мамлакатлар
фирмалари билан ип газлама ишлаб чиқарадиган янги қўшма корхоналар
ташкил этилди. Корхоналарни чет эл илғор тўқимачилик технологияси билан
жиҳозлаш бошланди. 1993-1994 йилларда «Бухоротекс» акциядорлик
жамиятига Швейцария, Германия ускуналари ўрнатилди. 1994 йилда
Туркиянинг «Язекс» корпорацияси билан ҳамкорликда Қорақалпоғистон
Республикасининг Элликқалъа туманида тўлиқ
технологик циклли
тўқимачилик мажмуи ишга туширилди.
Do'stlaringiz bilan baham: