Bog'liq Umurtqalilar zoologiyasining obyektlari, predmeti, maqsadi, vazifalari va rivojlanish tarixi. Xordalilar tipining umumiy tavsifi va sistematikasi.
Булар денгизларда яшовчи анчагина кенг тарқалган (1500 тур) ҳайвонлардир. Вояга етганларининг жуда кўпчилигида нерв найчаси ва хорда бўлмаслиги билан бошқа хордалилардан фарқ қилади. Бундан фақат аппендикуляциялар истисно. Личинкалик босқичида эса аксинча, уларда типга хос барча белгилар кўринади.
Танасининг шакли халтасимон ёки бочкасимон. Ташқаридан танаси кўпчилигида дирилдоқ ёки тоғай моддадан иборат алоҳида қалин қобиқ – туника билан қопланган. Туника катта ҳимоя аҳамиятига эга бўлиб, ўтроқ ёки ярим ўтроқ ҳолатга кўчиш натижасида ҳосил бўлган. Қобиқлиларнинг шундай шароитга мослашуви уларда ҳам жинсий, ҳам жинссиз, яъни куртакланиш йўли билан кўпайиш имкониятини яратган.
Қобиқлилар гермафродитдир. Улар якка-якка ёки колония бўлиб ўтроқ ҳаёт кечиради. Денгизларнинг пелагик қисмида эркин яшовчи турлари ҳам бор. Денгизларнинг чучук сувли жойларидан бошқа ҳамма ерда учрайди. Кўп турлари тропик ва субтропик денгизларда яшайди. Вертикал тарқалиш доираси жуда кенг: сувнинг юқориги қатламларидан то 5 минг метр чуқурликкача тарқалган. Фақат Каспий ва Азов денгизларида бўлмайди.
Личинка хордалилар ёки қобиқлилар (пардалилар) кенжа типи
Асцидиялар (Аscidae) синфи
Сальплар (Salpae) синфи
Аппендикуляриялар (Appendiculariae) синфи
Личинка хордалилар ёки қобиқлилар кенжа типи Жами: 1500 тур
Асцидиялар 93 %
Сальплар
5 %
Аппендикуляриялар 2%
Қобиқлилар.
Якка асцидиялар:
1-Phalusia mammillata;
2- Halocynthia roretzi;
4- стиела Styela clavata;
5- Ascidia virginea;
6- Boltenia ovifera;
8- Distomus variolosus;
9- Boltenia echinata;
11- Clavelina lepadiformis
14- Haloncynthia aurantium;
16- Ciona intestinalis;
17- Chelyosoma macleayanum;
18- Pyura setosa;
19- P. discoveryi;
20- Styela plicata.
Колониаль асцидиялар:
3- Gynandrocarpa placenta;
7- Sarcobotrylloides racemosum;
10- Ecteinascidia tortugensis;
12- Sycozoa umbellate;
13,15- Botryllus schlossery.
Қобиқлиларнинг ҳайвонот дунёси системасида тутган ўрни жуда қизиқарли. Бу ҳайвонлар тўғрисида маълумот Аристотель давридан мавжуд бўлишига қарамасдан, узоқ вақтгача бу ҳайвонларнинг асосий хусусиятлари жумбоқли ва тушунарсиз бўлиб келган. Аристотель бу ҳайвонларни Tethya номи билан атаган. XIX асрнинг бошларида қобиқлиларнинг якка ва колониал шакллари битта турнинг турли авлодлари деган хулосага келинган.
Сальплар авлодларининг алмашиниш ҳодисаси 1819 йилда Альберт Шамиссо томонидан очилган. Кўпчилик табиатшунос олимлар, шу жумладан, Карл Линней ҳам қобиқлиларни моллюскалар типига мансуб деб қарашган.
Фақатгина XIX асрнинг ўрталарида рус эмбриологи А.О.Ковалевскийнинг олиб борган тадқиқотлари натижасида, қобиқлилар хордали ҳайвонларга яқин эканлиги исботланган. А.О.Ковалевский асцидиянинг ривожланиши худди ланцетниклар ривожланишига ўхшаш деган ғояни илгари сурган.