Фармацевтика тизимини бошкаришда бошкарув асослари ва тамойиллари



Download 128,59 Kb.
bet9/14
Sana04.03.2022
Hajmi128,59 Kb.
#482197
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   14
Bog'liq
1-2,4 mavzu

Фармацевтик ташкилот ва муассаса ташқи муҳити ташкилотнинг муваффақиятли фаолияти фақат ички ўзгарувчилардан эмас, балки ташқи омиллардан ҳам кўп жиҳатдан боғлиқ. Замонавий ташкилотлар учун ташқи муҳитнинг тез ўзгаришларини ҳисобга олишлари ва уларга мослашишлари талаб қилинади. Ташқи муҳит ўзгаришлари ташкилот ичида ўзгаришларни амалга оширишни тақозо этади.
Ҳатто ўзгаришлар унча катта бўлмаса ҳам, барибир раҳбарлар ташқи муҳитни ҳисобга олишга мажбур, чунки ташкилот очиқ тизим сифатида ресурслар, энергия, кадрлар таъминоти ҳамда истеъмолчилар билан муносабати жиҳатидан ташқи ҳаётдан боғлиқ. Менежер унинг ташкилотига таъсир этувчи ташқи омилларни аниқлаб билиши шарт ва бундан ташқари, ташқи таъсирларга мослашишнинг услубларини таклиф эта билиши керак.
Ташқи муҳитни аниқлаш асосан, ташкилотнинг муваффақиятига таъсир этувчи ташқи муҳитни ҳисобга олишни тақозо этади. Ташкилот ташқи муҳитига истеъмолчилар, рақобатчилар, таъминотчилар, молия ташкилотлари ва меҳнат ресурслари манбалари каби ташкилот жараёнларига таъсир этувчи таркиблар киради.
Ташқи муҳитни аниқлашнинг бир услуби омилларни икки асосий гуруҳга бўлишдир: бевосита таъсир муҳити ва билвосита таъсир муҳити. Бевосита таъсир муҳити омилларига таъминотчилар, меҳнат ресурслари, давлат бошқариш қонунлари, истеъмолчилар, рақобатчилар киради. Билвосита таъсир омилларига ташкилот жараёнларига тўғридан-тўғри ва тез таъсир этмайдиган, лекин барибир таъсирга эга бўлган омиллар киради.
Ташқи муҳит тавсифлари:

  1. Ташқи муҳит омилларининг ўзаро боғлиқлиги – бу бир омил ўзгаришининг бошқа омилларга таъсир этиш кучи даражасидир.

  2. Ташқи муҳитнинг мураккаблиги – ташкилот эътиборга олиши керак бўлган омиллар сони, ҳамда ҳар бир омилнинг ўзгарувчанлик даражаси.

  3. Муҳитнинг ҳаракатчанлиги – бу ташкилот атрофида юз берадиган ўзгаришлар тезлиги.

  4. Ташқи муҳитнинг ноаниқлиги – аниқ омил тўғрисида ташкилот эга бўлган информация миқдори, вазифаси ҳамда бу информацияга ишончлилик вазифаси ҳисобланади. Агар информация кам ва унинг аниқлигига ишонч бўлмаса муҳит ноаниқ бўлади.

Бевосита таъсир муҳити: таъминотчилар ташкилотнинг материаллар, жиҳозлар, энергия, капитал ва иш кучи билан таъминлайдиган бошқа ташкилотлар билан боғлиқлиги, муҳитнинг ташкилотнинг муваффақиятли фаолияти ва жараёнларига бевосита таъсир кўрсатиши мисолидир.
Қонунлар ва давлат муассасалари. Кўп қонунлар ва давлат муассасалари ташкилотга бевосита таъсир кўрсатади. Ташкилотлар давлат чиқарган қонунларга бўйсунади ва улар асосида ўз фаолиятини олиб боради. Бундан ташқари ташкилотлар давлат бошқариш органлари талабларини ҳам бажариши шарт.
Истеъмолчилар. Ташкилотнинг амалда яшаб қолиши унинг фаолияти натижалари истеъмолчиларини топиш ва уларнинг эҳтиёжини қондиришига кўп жиҳатдан боғлиқ. Истеъмолчилар, улар учун қандай товар ва хизматлар ҳамда қандай нархда кераклиги тўғрисида қарор қабул қилиб, ташкилот учун унинг фаолияти натижаларига тааллуқли бўлган ҳамма нарсани аниқлаб беради. Истеъмолчилар эҳтиёжини қондириш зарурлиги ташкилот таъминотчилари билан ўзаро боғлиқликда таъсир кўрсатади.
Рақобатчилар. Ташқи муҳитнинг бу таъсирини рад этиш мумкин эмас, чунки ташкилот раҳбарияти аниқ биладики, агар бошқа рақобатчилар каби истеъмолчилар эҳтиёжини самарали қондирмаса, узоқ фаолият кўрсата олмайди. Кўп ҳолларда истеъмолчилар эмас, айнан рақобатчилар қандай маҳсулотлар сотиш ва қандай нарх белгилашни аниқлаб берадилар.



5-расм. Ташқи муҳитга бевосита таъсир муҳити.

Билвосита таъсир муҳити: технология – ҳам ички омил, ҳам ташқи омил ҳисобланади. Технологик янгиликлар маҳсулот, иш ва хизматларнинг тайёрланиши, сотилиши, эскириши даражаси ҳамда ўхшаш маҳсулотлар ҳақида ахборотларнинг тўпланиши, сақланиши, тарқатилиши билан боғлиқ масалаларга кўпроқ таъсир этади. Ташкилотлар рақобатчиларидан ўзиб кетиши ёки ҳеч бўлмаганда улар билан бир қаторда бўлиш учун, фаолияти натижалари самарадорлигига боғлиқ бўлган янгиликлар қўллаши керак.


Иқтисодиёт ҳолати. Раҳбарият ташкилот жараёнларига иқтисодиётнинг умумий ҳолати таъсирини баҳолашни ҳам билиши керак. Жаҳон иқтисодий ҳолати ҳамма ресурслар қийматига ва истеъмолчиларнинг маълум товар ва
хизматлар сотиб олиш қобилиятига таъсир кўрсатади. Масалан, инфляция кутилса, раҳбарият қўшимча ресурслар сотиб олиш ва ишчилар билан вақтинчалик иш хақи белгилаш тўғрисида келишиши мумкин.
Ижтимоий-маданий омиллар. Ҳар қандай ташкилот ҳеч бўлмаганда бир маданий муҳитда амал қилади. Шунинг учун ижтимоий маданий омиллар – ҳаётий қадриятлар, урф-одатлар ташкилотга таъсир кўрсатади. Масалан, қулай шартномага эга бўлиш учун пора бериш, рақобатчилар тўғрисида ёлғон миш- мишлар тарқатиш аҳлоқсизлик ҳисобланади, ҳатто айрим ҳолларда улар ноқонуний деб ҳисобланмаса ҳам.
Ижтимоий-маданий омиллар ташкилот фаолияти натижаси бўлмиш товар ва хизматларга ҳам таъсир кўрсатади. Масалан, истеъмочиларнинг ҳарид қилишида кўпроқ номи чиққан фирмалар маҳсулотларига талаби катта.
Сиёсий омиллар. Сиёсий ҳолатнинг айрим томонлари раҳбарлар учун катта аҳамиятга эга. Улардан бири – маъмурият, қонун чиқарувчилар ва суднинг бизнесга муносабати. Бу муносабатлар солиқ тизимига, солиқ имтиёзларига, истеъмолчиларни химоя қилиш қонунларига, атроф-муҳитни химоя қилиш стандартларига, нарх ва иш хақини назорат қилишга таъсир кўрсатади.
Халқаро муҳит. Халқаро муҳит ҳар бир мамлакатда турлича бўлиши мумкин ва раҳбар буни ҳисобга олиши керак. Халқаро бизнес амал қиладиган муҳит омиллари – маданият, иқтисод, қонунчилик, давлат бошқаруви ва сиёсий ҳолатдир.

Download 128,59 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish