Бошқариш фани, мақсади, предмети, асосий вазифалари ва
тамойиллари Мустақил Ўзбекистон Республикасининг иқтисодий ҳаёти тубдан ўзгараётган бугунги кунда инсонларда янгича фикрлаш юзага келмоқда. Ҳар бир фуқаро бозор иқтисодиёти қонунларини назарий ва амалий жиҳатларини эгаллаши лозим. Бунинг учун эса иқтисодий билимларни муҳим таркибий қисми бўлган бошқариш асосларини ўрганиш мақсадга мувофиқдир.
Фармацевтик бошқариш фани – бу фармацевтик муассаса ва ташкилот мақсадларини аниқлаш ва уларга эришиш учун зарур бўлган режалаштириш, ташкил қилиш, мотивлаштириш ва назорат жараёнлари ҳисобланади. Унга
берилган таъриф қуйидагича: бошқариш– бу тартибсиз оммани самарали мақсадга йўналтирилган ва унумдорли гуруҳга айлантирувчи маҳсус фаолият кўриниши. Ушбу таърифдан шуни хулоса қилиш мумкинки, инсонлар фаолиятини бошқариш профессионал раҳбардан юксак санъатни, у томонидан қўлланиладиган усул ва услубларнинг кенг тўпламини, бошқариш ва тадбиркорлик малакаларини талаб этади.
Фармацевтик тизимни бошқариш – бу бозор иқтисодида амал қилаётган фармацевтик ташкилот ва корхонанинг оптимал хўжалик натижаларига кўп турли менежмент механизмининг ижтимоий – иқтисодий тамойиллари, функциялари ва услубларини қўллаш асосида эришишга йуналтирилган алоҳида касб фаолиятидир. Бошқарув ташкилот ва корхонада одамлар ишини ташкил қилиш билан боғлик бўлган фаолият соҳасини ҳам билдиради. Бу самарали бошқариш имкониятлари ўрганиладиган билимлар соҳасидир.
Фармацевтик тизимни бошқаруви учун қуйидаги тавсифлар муҳим ҳисобланади:
фармацевтик ташкилот ва корхоналарнинг бозордаги фаолияти натижаларига жавоб берадиган шахсга эркин қарор қабул қилишни таъминлайдиган кенг хўжалик мустақиллиги;
бозор ҳолати ва ташқи муҳит ўзгаришларидан боғлиқ равишда мақсадлар ва дастурларга доимий тузатишлар киритиш;
кўзланган натижага эришиш учун фаолиятни йўналтириш;