Фармацевтика тизимини бошкаришда бошкарув асослари ва тамойиллари



Download 128,59 Kb.
bet12/14
Sana04.03.2022
Hajmi128,59 Kb.
#482197
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   14
Bog'liq
1-2,4 mavzu

Ташкилотнинг юқори раҳбарияти. Ҳар қандай структура учун юқори раҳбарият тушунчаси бир хил, унга қуйидагилар хос: ташкилотнинг корхона раҳбари, унинг муовини ва бош бўлимларининг раҳбарлари. Корхона раҳбари ва унинг муовинлари кўпинча юқори раҳбарият жамоаси деб аталади. Бош бўлимларнинг раҳбарлари ва биринчи раҳбарнинг муовинлари асосий персонал жамоасига киради. Айтилган ҳар бир поғонанинг структурали ташкил этилиши турли хил ва қуйидаги омилларга боғлиқ:

  • корхона раҳбарининг бошқариш услуби;

  • бошқарув ташкилий структурасининг тури;

  • асосий ходимлар жамоасида аъзоларининг шахсий ва профессионал ҳусусиятлари.

Корхона раҳбари қанчалик малакали бўлса, шунчалик у малакали муовинларни танлайди. Асосий персонал жамоасининг фаоллик даражаси стратегик муҳим бўлган қарорларни қабул қилишда қатнашишига боғлиқ, ёки бу корхона раҳбарининг асосий персонал жамоасига ўз ваколатининг қанча қисмини ажратганига ва гуруҳдаги ходимларнинг ўз мақсадларини ташкилот мақсадлари билан боғлашларига асосланади.
Бошқарувнинг ташкилий тузилмасида ваколатларни узатиш деганда раҳбар томонидан бирор бир кишига ваколат ва жавобгарликнинг юклатилиши тушунилади. Агар раҳбар қанча усталик ёки маҳорат билан ваколатни тақсимласа, шунчалик у яхши ишлайди дейиш мумкин.
Ваколатларни узатиш бу:

  • муаммони мақсадли вазифа кўринишига айлантириб ва уни ҳал этишни ходимларга топшириш;

  • қўйилган вазифани ҳал этишда фақатгина етарли даражада малака ва билимга эга бўлган ходимларга ваколатни бериш;

  • вазифалардан келиб чиққан ҳолда ходимнинг мажбуриятларини аниқлаш;

  • ходимларнинг ишини систематик назорат қилиб бориш.

Ваколатларни узатишдан қатъий назар, раҳбар вазифанинг бажарилишига, сифатига масъул ҳисобланади.


Бошқариш тизимида раҳбар фаолиятини ташкил қилиш ва раҳбарлик услублари


Раҳбар фаолиятини ташкил қилиш талаби бўйича бошқарув тизимидаги ҳар бир бошқарувчи иложи борича чекланган ва етарли даражада бир хил ишга эга бўлиши керак. Бу аниқ амалий тажриба тўпланишида ёрдам беради. Ихтисослаштиришда ходимнинг малакаси ошади.
Раҳбарлар фаолиятини умумлаштириш ва тақсимлаш тизими бўлинмалар ҳақидаги низомларда ва бошқарув тизими ходимларининг лавозим йўриқномаларида ўз ифодасини топади. Ташкилотлар тўғрисидаги қонун асосида ташкилотда ва унинг тизим бўлинмаларида ҳар бир раҳбар, мутахассис ва техник ходим учун аниқ лавозим йўриқномалари ишлаб чиқилади. Лавозим йўриқномалари ходимларнинг маъмурий ва функционал муносабатларини, ҳуқуқ ва мажбуриятларини, яккаҳокимлик тамойили асосида лавозимли шахсларнинг бўйсунувчанлигини, берилган ишга жавобгарликни аниқлаб беради.
Ишлаб чиқаришни, меҳнатни ва бошқаришни мукаммаллаштириш билан боғлиқ бўлган ўзгаришларни ҳисобга олиш учун низом ва лавозим йўриқномаларини вақт-вақти билан тузатиб, кўриб туриш керак. Бошқарув ишида ҳужжатлар билан ишлаш (70 % иш вақти) катта ҳажмни эгаллайди. Бу ҳужжатлар айланмасининг доимий самарадорлиги зарурияти билан аниқланади.
Раҳбар фаолиятига, шунингдек, ахборотлар график жадвалининг рационаллиги ва корхонада ҳужжатлаштиришни ўтказиш технологияси катта
таъсир кўрсатади. Раҳбар бошқаларга ишониб бўлмайдиган ҳужжатларга ўзи қўл қўйиши зарур.
Бугунги кундаги ўсаётган ахборот ҳажми ва ҳужжатлар оқими шароитида раҳбар фаолиятини механизациялаш, автоматлаштириш ва компьютерлаштириш катта аҳамият касб этади. Мутахассислар фикрича 80 % га яқин иш бошқарув тизимида ташкилий ва ҳисоблаш техникалари ва алоқа воситалари ёрдамида амалга оширилиши мумкин. Раҳбар шароитини мукаммалаштириш йўлида асосий йўналиш бу иш жойини ташкил этиш ва иш ҳарактерини, ишнинг аҳамиятини, бўлинмаларининг функционал алоқаларини ҳисобга олувчи режалаштиришдир.
Бошқарувнинг самарадорлиги раҳбарнинг ўз функцияларини муваффақиятли бажаришига боғлиқ. Замонавий бошқарувчидан янги илмий ва техник қарорлар қабул қилишни, бошқариш ва меҳнатни ташкил этишда илғор усуллардан фойдаланишни, ишлаб чиқариш заҳираларини ижодий излашни замон талаб этади. Раҳбар ўзида ташкилотчи, тарбиячи, изланувчи ва администратор хусусиятларини жам этиши зарур.
Ҳужжатлар билан ишлаш раҳбарнинг жуда кўп вақтини банд этади. Кирадиган ахборотлар (хатлар, кўрсатмалар, ҳужжатлар ва бошқалар) анчагинани ташкил этади. Раҳбарга фақатгина айни дамда қарор қабул қилиши учун зарур бўлган ахборотлар йўналтирилиши керак. Бу босқичда раҳбарга котиб ёки референт катта ёрдам бериши мумкин, чунки улар ахборотни бажарувчиларга тақсимлайди. У барча бошқарув органлари ва бўлинмалар фаолиятини яхши биладиган малакали мутахасис бўлиши керак.
Имкони борича мавжуд қонун ҳужжатлари чегарасида ижрочиларга ҳужжатларни имзолашда ҳуқуқ бериш ўринлидир. Бу раҳбарнинг бўш вақтини кўпайтириб, ходимларнинг ташаббуси ва масъулиятини оширади.
Раҳбар фаолиятининг самарадорлиги омилларидан яна бири қабул қилинган қарорлар амалга оширилишини назорат қилишни ташкил этишдир. Назорат, раҳбарнинг доимий вазифаси ҳисобланиб, унинг иш режасида ҳисобга олиниши зарур ва материаллар билан расмий танишиб чиқиш, шахсий маъруза учун чақирув, инспекцион ташрифлар ҳарактеридан иборат. Назоратнинг энг қулай шакли махсус муддатли карточкалар ёрдамида топшириқларни ҳисобга олиш ҳисобланади.
Раҳбар бошқарув тизими ва жамоа учун тинч иш муҳитини яратиши зарур, чунки бунга бутун бошқарув тизими ва ишлаб чиқариш самарадорлиги боғлиқ бўлади.
Раҳбарнинг ўрни ташкилотдаги мавқеидан келиб чиқади ва унинг ходимлар билан ўзаро муносабати соҳасини қамраб олади:

  • бош раҳбар: ҳуқуқий ёки ижтимоий ҳарактердаги мажбуриятларни бажаради;

  • лидер (сардор): мотивлаштириш, ишловчиларни фаоллаштириш, ишга қабул қилиш ва тайёрлашга жавоб беради;

  • алоқа соҳаси: ташқи алоқаларни таъминлайди.

Раҳбар олдида турган вазифалар тўпламини таҳлил қилиш раҳбар эга бўлиши зарур бўлган асосий фазилатларни шакллантиришга имкон беради.

  1. Профессионал билимлар: мутахассислик бўйича билимлар; умумий менежмент; ташкилот функциялари.

  2. Ходимларни бошқариш маҳоратини аниқлаб берадиган фазилатлар: ишонтириш кучи; ўзининг истагига эришиш қобилияти; ҳамкорликка тайёр туриш; хушёрлик ва интуиция; коммуникабеллик.

  3. Фикрлаш қобилияти: аналитик ва яхлит фикрлаш; ижодий қобилиятлар; мантикий хулосалар чиқариш қобилияти.

  4. Мақсадга эришишга қаратилган ҳатти-ҳаракат: қатъийлик ва чидамлилик; ҳаракатлар эркинлиги; ташаббус; карьеризм; стрессли вазиятларга тура олиш қобилияти.

  5. Маъмурий қобилиятлар: режалаштириш қобилияти; қарорлар қабул қилиш; ташкилотчилик қобилиятлари.

Ҳамма раҳбарлар маълум вазифа ва функцияларни бажаришса ҳам, йирик корхонадаги раҳбарларнинг кўплиги уларнинг ҳаммасининг фақат бир ишни бажаришини билдирмайди. Ҳар бир раҳбарнинг иши чегараланган. Айрим раҳбарлар ўз вақтини ходимлар ишини мувофиқлаштиришга сарфлайди, бошқалари эса ўз навбатида бошқа раҳбарлар ишини мувофиқлаштиради. Шундай қилиб, биз бевосита ишловчилар ишини мувофиқлаштирувчи раҳбар даражасигача тушишимиз мумкин. Бундай вертикал меҳнат тақсимоти бошқариш поғонасини ташкил этади.


Корхонада лавозим асосида бир раҳбар бошқасига нисбатан қандай даражада турганлигини аниқлаш мумкин. Корхона кўлами (масштаби) – бу бошқарув поғонасини аниқловчи омиллардан фақат бири ҳисобланади. Лекин оптимал натижаларга кам поғонали бошқарув орқали ҳам эришиш мумкин.
Бошқарув поғоналарининг сонига қараб раҳбарларни уч категорияга бўладилар:
Қуйи бўғин раҳбарлари – бу бевосита ишчилар устида турадиган ташкилий даража. Кичик бошлиқлар ишлаб чиқариш топшириқларининг бажарилишини назорат қиладилар ва тўғри бажарилаётганлиги тўғрисида ахборот берадилар (ишчи ходимлар, цеҳ бошлиғлари, бўлим бошлиғи). Раҳбарларнинг кўпи қуйи бўғин раҳбарлари ва кўп кишилар бошқариш фаолиятини шу тариқа бошлайди.
Кичик бошлиқлар иши ўрта бўғин раҳбарлари томонидан мувофиқлаштирилади ва назорат қилинади. Агар корхона катта бўлса, унда ўрта бўғин икки поғонага бўлиниши мумкин: юқори ўрта бўғин ва қуйи ўрта бўғин. Ўрта бўғин раҳбарларига менежерлар, филиал директори ва ҳоказолар кириши мумкин. Ўрта бўғин раҳбарлари юқори ва қуйи бўғин ўртасидаги воситачи ҳисобланади. Улар юқори раҳбарлар қарор қабул қилиши учун ахборот тайёрлаб, бу қарорларни аниқ топшириқлар сифатидаги қулай шаклга айлантириб, қуйи бўғинга ўзатадилар.
Юқори бўғин раҳбарлари – олдингиларга нисбатан кам сонли. Уларга корпорация президенти, вице-президенти, давлат арбобларидан вазирлар, корхона раҳбарлари киради. Юқори бўғин раҳбарлари бутун ташкилот учун муҳим бошқариш қарорларини қабул қилишга жавобгар. Улар қабул килувчи қарорларга кўп нарса боғлиқ.

Download 128,59 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish