қандай мавжуд бўлган қишлоқ хўжалик тадбирлари ва муқобил чора-
тадбирлар қўлланилиши керак. Фақат рухсат этилган пестицидлар ва
гербицидлар норматив талаблар ва охирги
фойдаланувчи давлатлар ва
етиштирувчилар томонидан белгиланган кўрсатмаларга мувофиқ, энг кам
самарали даражада қўлланилиши керак. Тасдиқланган асбоб-ускуналар
ёрдамида пестицид ва гербицидларни қўллаш дастурини фақат малакали
ходимлар
томонидан
амалга
ошириш
керак.
Барча
тадбирлар
ҳужжатлаштирилиши керак. Бундай муолажалар доривор ўсимликлар
материалларини етказувчи ва доривор ўсимлик маҳсулотини
сотиб
олувчилар ўртасидаги келишувлар асосида ва йиғим-терим орасидаги
минимал интервал ўсимликларни ҳимоя маҳсулотини тамғалаш ва
кўрсатмаларига мувофиқ бўлиши керак, бундай тадбирлар хар икки томон
билан маслаҳатлашиб амалга оширилиши лозим. Пестицид ва гербецид
қолдиқ
чегаралари
етиштирувчилар,
ишлаб
чиқарувчилар
ва
фойдаланувчилар мамлакатлари ва ҳудудларда маҳаллий, минтақавий ва
миллий тартибга солиш органлари томонидан
назарда тутилган максимал
меъёрлар билан мос бўлиши керак. Пестицидлардан фойдаланиш ва
уларнинг қолдиқ миқдорлари Халқаро ўсимликларни ҳимоя қилиш
конвенцияси ва Кодекси каби халқаро келишувлар талабларига мос келиши
керак.
Ҳосил. Доривор ўсимликлардан доривор ўсимлик материаллари ва энг
яхши сифатли тайёр ўсимлик маҳсулотлар ишлаб чиқаришни
таъминлаш
учун оптимал вақт даврида ҳосил етилиши керак. Йиғим-терим вақти
фойдаланиладиган ўсимлик қисмига боғлиқ. Ҳосилни териш вақтнига доир
батафсил маълумотлар кўпинча миллий фармакопеяларда, стандарт
нашрлари, расмий монографиялар ва йирик маълумотномаларда мавжуд. Шу
билан бирга, биологик фаол моддалар концентрацияси ўсимлик ўсиши ва
ривожланишининг турли босқичларида фарқ қилади. Бу қоида, шунингдек,
заҳарли ёки кучли таъсир этувчи маҳаллий ўсимлик моддалар учун ҳам амал
қилади. Ҳосилни йиғиш учун энг яхши вақт (кун, мавсум/ вақт),
керакли
доривор ўсимлик қисмларида вегетатив ҳосилдорлиги ортиқ бўлиши,
биологик фаол моддалар сифати ва миқдорига кўра белгиланиши керак.
Ҳосил теримида доривор ўсимлик материаллар бегона ўтлар ёки захарли
ўсимликлар билан аралашмаганлигига ишонч ҳосил қилиш лозим.
Доривор ўсимликларни йиғишда шабнам, ёмғир ёки жуда юқори
намликдан қочиш, энг яхши шароитда ҳосил терилиши керак. Ўрим-йиғим
нам шароитда олиб бориладиган бўлса, ҳосил зарали ферментация туфайли
ва намлик даражаси ошиши туфайли юзага келиши мумкин бўлган ҳар
қандай зарарли оқибатларини олдини олиш учун қуритишни тезлаштириш
имконини берадиган ёпиқ қуритиш муассасасига дарҳол
ташиладиган
бўлиши керак.
Кесиш асбоблари, йиғим ва бошқа машиналарини тоза тутилиши,
тупроқ ва бошқа материаллардан зарарланиши ва ифлосланишини
камайтириш учун созланиши керак.
Улар ифлосланмаган, қуруқ жойда ёки
чорвачилик ва уй ҳайвонлари, ҳашаротлар, кемирувчилар, қушлар ва бошқа
зараркунандалардан ҳоли ва бориш қийин бўлган хоналарда сақланиши
керак.
Ҳосил ва доривор ўсимлик материаллар микробиологик заралантиришни
камайтириш учун тупроқ билан алоқасини имкон даражада йўл қўймаслик
лозим. Ер остки қисмлари ишлатиладиган бўлса (Масалан, илдизлар каби),
ҳар қандай ҳосил тупроқ билан доривор ўсимлик материаллари
аралашмаслиги керак. қуритилмаган доривор ўсимлик материаллари тоза,
қуруқ шароитда зудлик билан ташиладиган бўлиши керак. Улар тоза сават,
қуруқ қопларга, ёки бошқа яхши идишларга жойлаштирилган ва қайта
ишлаш муассасасига ташиш учун марказий нуқтага тўпланиши мумкин.
Йиғим-теримда ишлатиладиган барча идишлар аввал бошқа
доривор
ўсимликлар ва бегона махсулотлардан тоза ва ифлосланишдан ҳоли бўлиши
лозим. Пластик идишлар ишлатилган бўлса, намлик ошишига олиб келиши
мумкин бўлган ҳар қандай сақлаш омилларига алоҳида эътибор қаратиш
лозим. Контейнердан фойдаланганда улар ҳашоратлар, кемирувчилар,
қушлар ва бошқа зараркунандалардан ҳимояланган бир жойда, қуруқ
шароитда сақланади, ва чорвачилик ва уй ҳайвонлари учун бориш қийин
бўлиши керак.
Хом доривор ўсимлик материаллар ҳар қандай механик зарар ёки
фаоллаштириш, масалан, қалин тўшалган ёки бошқа сабабларга кўра
сифат
бузилишига йўл қўймаслик лозим. Ириб-чириб бўлган доривор ўсимлик
материаллари аниқланганда,
ифлосланиш ва маҳсулот сифати
йўқотилишини олдини олиш учун, текшириш ва қайта ишлаш ёки ўрим-
йиғим вақтида ташлаб юборилиши керак.
Do'stlaringiz bilan baham: