Ўзига тўқ, зиёли ва савдогарлар кўп бўлганлиги учун
282
63
Файзиобод МФЙ
1994 йил
Аввал бу МФЙ шахар марказидаги темир йўлидан ўтиб Бошланиш маҳалла бўлганлиги сабабли «БОШ» маҳалла деб номланган. Кейинчалик маҳалла худудида 2 та маҳалла гузари ташкил қилинган бўлиб, маҳаллада ободонлаштириш ишлари яхши йўлга қўйилганлиги сабабли бу худуддни файзли махалла деб, кейинчалик тўлиқ номини “Файзиобод” деб ном беришган.
283
64
Янги Хаёт МФЙ
1999 йил
Янги Хаёт яъни Янги ҳаётга кадам куйиш деган манода шу ном берилди.
284
65
Навбахор МФЙ
1992 йил
Мевали манзарали дарахтлар кўп бўлганлиги учун
Бағдод тумани
285
1
Бағдод шфй
31.01.1993 йил
Туман марказида жойлашганлиги сабабли туман номи билан аталадиган
286
2
Иттифоқ мфй
31.01.1997 йил
Бирлашиш, бир-бирига ахил, дўст деган маънода берилган
Ўзбекистон мустақиллигининг 20 йиллигига шу ном берилган (1997 йилда А.Икромов МФЙ) деб юритилган
289
5
Дўстлик мфй
31.01.1997 йил
Кўп миллатли фуқаролар яшаганлиги бу ерда 13 та кўп қаватли бинолар мавжудлиги бу кўчаларга хам дўстлик даха деб номланган ва дўстлик кўчаси хам мавжуд. Кўп миллатли фуқаролар яшаши дўст, иноқ, хамжихат деган маънода
290
6
Чуваланчи кфй
Қишлоқ фуқаролар йиғини Чуваланчи қишлоғида жойлашганлиги учун шу ном берилган
291
7
Коракул мфй
31.01.1997 йил
Қоракўл қишлоғи ахолиси Бухоро вилояти Қоракўл туманидан келиб савдо учун қулай бўлган йўл бўйига жойлашган авлодлари хисобланади.
292
8
Куголи мфй
31.01.1997 йил
Ирғоли қишлоғидан ажраб чиққан ва Қўғоли номи билан аталган.
293
9
Ирголи мфй
31.01.1997 йил
1850 йилларда қирғизлар томонидан ўтов қилиниб, шу ерда яшашган ва Қирғоли деб номлашган. Кейинчалик эса Ирғоли номи берилган.
294
10
Кахат мфй
31.01.1997 йил
Бу худудда биринчи бўлиб икки қаватли уйлар қурилганлиги сабабли, "қаватли уйлари бор қишлоқ" деб, кейинчалик товуш ўзгаришлари билан "Қахат" деб аталганлиги тахмин қилинган.
295
11
Хитой мфй
31.01.1997 йил
Аслида аждодлари Ўратепа томонидан бўлган ушбу қишлоқ ахоли Хитой (қирқ той) уруғига мансуб кишилар.
296
12
Чуваланчи мфй
31.01.1997 йил
бундан 400 йил аввал қишлоқ худудида яшовчи ахоли хонадонлари чувалашиб жойлашганлиги сабабли Чуваланчи номи келиб чиққан.
297
13
Туводок мфй
31.01.1997 йил
Туркий уруғлардан бирининг номи Тувадоқ деб номланади Бу қишлоқдагилар шу уруғга мансуб бўлганликлари сабабли кишлоқнинг номи Тувадоқ деб аталган
Дашт худудига туманнинг Қўштегирмон, Ултарма қишлоқларидан ахоли кўчиб келиб дехқончилик билан шуғулланган ва янги қишлоқ ташкил этган. 1909-1916 йиллардан бошлаб Дашт қишлоғи деб аталган.
300
16
Ултарма мфй
31.01.1997 йил
Қишлоқ ўрни баландликка жойлашган корвон йўли бўлганлиги сабали аравалар юриши қийин бўлган. Карвонбошлилар томонидан "итарма ер" деб номланган. Кейинчалик Ултарма деб аталиб келган.
301
17
Куштегирмон 1 мфй 31.01.1997 йил
Ушбу қишлоқда қадимда 3 та тегирмон бўлган. Ахоли томонидан "Қўштегирмони бор қишлоқ" деб таъриф этилган.
302
18
Куштегирмон 2 мфй 31.01.1997 йил
Ушбу қишлоқда қадимда 3 та тегирмон бўлган. Ахоли томонидан "Қўштегирмони бор қишлоқ" деб таъриф этилган.
303
19
Олчин мфй
31.01.1997 йил
Олчин қишлоғи Хитойлик савдогарга берилган худуд бўлиб, "Чинлик олган қишлоқ" деб аталиб, кейинчалик олчин номини олган.
304
20
Чул-Юнус мфй
31.01.1997 йил
Қишлоқ ўрни чўлликлар бўлган, Юнус исмли полвон муроблик қилиб, ушбу худудни обод қилган. 1910-1915 йиллардан бошлаб ЧўлЮнус деб атлган.
305
21
Пахтаобод кфй 1943 йил
Ушбу худудда миришкор пахтакорлар кўп истиқомат қилганлиги, пахтани кўп етиштирганлиги сабабли Пахтаобод номи берилган.
306
22
Кушчинор мфй 2007 йил
Қишлоқ марказида 2 та узоқ йиллар умр кўрган чонорлар бўлганлиги сабабли қишлоқ номи Қўшчинор деб ўзгартирилган. Унинг аввалги номи Говхона бўлган.
307
23
Қашқари мфй
31.01.1997 йил
Қишлоқ “Буюк ипак йули”да жойлашган. Кунчиқар мамлакатига йўл олган карвон Фаргона, Қуқон орқали Самарқанд Бухоро каби шахарлар билан савдо-сотиқ қилиб келишган. Ривоят қилишича Хитойнинг Кешўгар вилоятида савдогарлар карвони йулда адашиб қолиб, қишлоғимизда тунашган. “Кашкари”- жой маъносини беради. Яни қашқарлар тунаган жой.
308
24
Самандарак мфй 31.01.1997 йил
Бир бойнинг саман оти йўқолиб қолади. Бойниинг хизматкорларидан бири ўша отни хизирги қишлоқ худудидаги чакалакзордан топиб олади ва ахоли томонидан саман отни дараги чиққан қишлоқ деб аталган
309
25
Мурувват мфй
2007 йил
Қўқон хони Худоёрхоннинг от боқадиган жойи ўрнида қишлоқ ташкил этилиб, Отхона қишлоғи деб номланган, 2007 йилда Мурувват номига ўзгартирилган.
310
26
Чуринди мфй
31.01.1997 йил
Хозирги Чўринди қишлоғининг атрофи кўл билан ўралганлиги сабабли, Чеврини (маноси тўрт томони сув билан ўралган деган маънони билдиради) номи берилган. Кейинчалик Чўринди деб аталган.
311
27
Тинчлик кфй
31.02.1993 йил
Тахминан 1900 йилларда Майлибой исмли бир бек биринчи бўлиб кўчиб келиб, қишлоқ худудини обод қилган ва янги қишлоқ ташкил этилган. Тинчлик ҚФЙ ушбу худда жойлашган
312
28
Бекобод мфй
31.01.1997 йил
Тахминан 1900 йилларда Майлибой исмли бир бек биринчи бўлиб кўчиб келиб, қишлоқ худудини обод қилган ва янги қишлоқ ташкил этилган.
313
29
Шурокер мфй
31.01.1997 йил
1875 йиллар беклар келиб шу худдадга ўрнашган. Бу ерлар шўр билан қопланганлиги сабабли "Шўр роқ ер" деб такидлашган ва шундан буён бу қишлоқ Шўроқер деб номланган
314
30
Конизар мфй
31.01.1997 йил
Бу худудга заргарлар кўчиб келиб яшашган ва 1900 йилларда янги қишлоқ ташкил топган ва "кори заргар" кейинчалик Конизар деб номлашган.
315
31
Мирзаобод мфй
31.01.1997 йил
1870 йилларда қишлоқни атрофи сув билан ўралган қамишзорларда иборат бўлган Мирза исмли киши томонидан обод қилиниб, қишлоқ ушбу шахс номига Мирзаобод деб номланган.
316
32
Юқори Мирзаобод мфй 2011 йил
1870 йилларда қишлоқни атрофи сув билан ўралган қамишзорларда иборат бўлган Мирза исмли киши томонидан обод қилиниб, қишлоқ ушбу шахс номига Мирзаобод деб номланган.
317
33
Дурманча кфй
31.01.1997 йил
ҚФЙ биноси Дўрманча қишлоғида жойлашганлиги сабабли шу ном берилган.
318
34
Дурманча мфй
31.01.1997 йил
Андижон вилоятининг Дўрмон деган жойидан ахоли кўчиб келиб, қишлоқ ташкил қилишиб, кичик Дўрмон "Дўрманча" деб номлашган.
319
35
Бедарак мфй
31.01.1997 йил
Қишлоқ карвон йўлида жойлашган бўлиб, йўловчилар шу худдуда отларини бедарак йўқотган ва бу ерни бедарак деб номланишига сабаб бўлган
Самарқанд шахридан буюк Амир Темурнинг лашкарбошиси 1400 йилларда хозирги Самарқанд қишлоғига кўчиб келиб янги қишлоқ ташкил қилганлиги сабабли шу ном билан аталган.
322
38
Мехнатобод мфй 01.01.2001 йил
Ироқ давлатининг Бағдод шахрини босиб олишда жасорат кўрсатган лашкарбошига Амир Темур томонидан хозирги Бағдод қишлоғининг ерлари янги қишлоқ ташкил этиш учун тухфа этилганлиги сабабли Бағдод қишлоғи номи билан аталади.
323
39
Багдод 2 мфй
31.01.1997 йил
Ироқ давлатининг Бағдод шахрини босиб олишда жасорат кўрсатган лашкарбошига Амир Темур томонидан хозирги Бағдод қишлоғининг ерлари янги қишлоқ ташкил этиш учун тухфа этилганлиги сабабли Бағдод қишлоғи номи билан аталади.
19-асрнинг ўрталарида бир бева аёл ушбу худудга болалари билан кўчиб келиб, атрофидаги қишлоқлар ерларидан дехқончилик қилиш масадида қирқиб олиб, янги қишлоқ ташкил этилишига сабабчи бўлган.
326
42
Амиробод мфй
31.01.1997 йил
Кўқон хони Амир Умархон томонидан бу қишлоқ ўрнидаги ботқоқликда қишлоқ қуришга рухсат берилганлиги сабабли Амиробод номи берилган
327
43
Чекмирзаобод мфй 31.01.1997 йил
19-асрнинг бошларида Қўқон хони ўзининг мирзосига ўзлаштирилмаган ботқоқликдан хозирги Чекмирзаобод худудини чек қилиб берган.
328
44
Боғишамол мфй
Ушбу худдудда катта боғ бўлган, боғга мева териш учун келганда доим майиш шамол эсиб турган. Боғ артофига кўчиб келган ахоли томонидан Боғишамол номи берилган
Шу худдада ғалла экинлари кўп экилиши сабабли уларни сақлаш учун қамишдан бордон (бўйра) тўқилиб ғаллалар шунда сақланган. Шу сабабли бордон қишлоғи номини олган. МФЙ номи ҳам шу номдан олинган.
331
47
Маткулобод мфй 31.01.1997 йил
Қўқон хони Худоёрхон саройида сопох бўлиб ишлаган Матқулоқ исмли шахсга хон томонидан туфха қилинган
332
48
Чексарой мфй
31.01.1997 йил
Мадаминбекга сарой қуриш учун чек ажратиб берилган.
333
49
Каримбобо мфй 31.01.1997 йил
1700 йилларда Каримбой исмли шахс томонидан ўтлоқлар ўрнида қишлоқ ташкил топган
334
50
Ойдинбулоқ мфй 2007 йил
1960 йиллар собиқ иттифоқ томонидан Хамзаобод наслчилик заводи қурилан завод ишчи ходимлари яшаш учун қишлоқ ташкил этилган. Репсублика топономик комиссияси қарорига асосан 2007 йилда Ойдинбулоқ номига ўзгартирилган.
335
51
Корокчитол қфй
1990 йил 1 феврал
Қишлоқ фуқаролар йиғини Қороқчитол қишлоғида жойлашганлиги сабабли шу ном берилган.
336
52
Хўжақишлок мфй 31.01.1997 йил
Қўқон шахридан хўжалар, эшонлар ушбу худдага келишиб, дам олишган, дехқончилик билан шуғулланишган ва шу ерда янги қишлоқ ташкил қилишган.
337
53
Миришкор мфй 2011 йил
2011 йилга келиб Хўжақишлоқ МФЙ ахолисининг сони кўпайиб, янги маҳалла фуқаролар йиғини ташкил этилган
338
54
Карокчитол мфй 31.01.1997 йил
Бу қишлоқ Буюк Ипак йўлида жойлашган. Йўлнинг икки четига тол дарахтлари экилган. Толлар ранги қора рангда бўлган. Бу худдуд "қора тол" деб аталган, кейинчалик "Қороқчитол қишлоғи" деб аталган.
339
55
Коровултепа мфй 31.01.1997 йил
Бу худда тепалик бўлган. 1910 йиллар хон навкарлари отларини алмаштириш учун қоравуллар тайинлаган. Шу саббали ушбу тепалик атрофи Қоравултепа номи билан аталган. Ушбу тепалик хозиргши кунда хам мавжуд бўлиб, давлат мухофазаси олинган.
340
56
Зафаробод кфй 1993 йил
1960 йилларда марказий Фарғона ерлари ўзлаштирилиб, ахоли кўчиб борган. Дастлаб учта бино қурилган бўлиб ўша худуд уй уй деб номланган кейинчалик ахоли томонидан Зафаробод ном берилган.