Фарғона вилояти ҳудудида фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари номлари тарихи ҳақида



Download 242,49 Kb.
bet37/37
Sana20.06.2022
Hajmi242,49 Kb.
#683267
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   37
Bog'liq
Фарғона вилоят маҳалла номлари тарихи

978

56

Гулшан қфй
1983 йилда ташкил топган

Миндон қишлоғидан 1983йилда алохида бўлиб ажратилган бўлиб Гуллаб яшнаган макон номи билан аталган.

979

57

Ю. Миндон мфй
1997 йилда ташкил топган

Миндоннинг Юқориси номи билан аталган

980

58

Боймахалла мфй
1997 йилда ташкил топган

Махаллада фақат бойлар яшаганлар шунинг учун махалла бой махалла деб номланган.

981

59

Ю. Гулшан мфй
1997 йилда ташкил топган

Гулшан қишлоғининг юқори қисми Ю.Гулшан деб номланади.

982

60

Миндон қфй
1997 йилда ташкил топган

Қишлоққа қадимда хар хил миллатлардан минг хил ахоли вакиллари кучиб келганлар ва уларни номлари минглар деб юритилган ва талафузлар ўзгарилиши сабабли қишлоқ Миндон деб юритилган.

983

61

Х.Обилов мфй
1996 йилда ташкил топган

Қишлоқдаги ўқитувчи Хошимжон Обилов номига берилган.

984

62

Гузар мфй
1996 йилда ташкил топган

Махалла қишловни марказига жойлашганлиги сабабли гузар деб номланган.

985

63

Хуроба мфй
1997 йилда ташкил топган

Сувга сероб жой маносини англатади Қўқон хонлигидан полвон Мамашариф полвон бир тегирмон сув сураб олган ва қишлоқни сув билан таъминлаган.

986

64

Ш. Хақиқати мфй
1996 йилда ташкил топган

Шарқ хақиқати миндон қишлоғини шарқига жойлашганлиги сабабли Шарқ хақиқати деб юритлган.

987

65

Миндонобод мфй
1997 йилда ташкил топган

Миндонобод махалласи миндон ахолиси томонидан ўзлаштирилган янги махалла .

988

66

Хонқиз қфй
1991 йилда ташкил топган

Қўқон хонлигига тортиқ қилинган қиз жуда ёш бўлганлиги сабасли хон қизни никохига олма балки ўзига қиз қилиб олади ва вояга етгач шу қишлоққа сув келтирган Аюбхон деган йигитга туй қилиб турмушга берган .хамда қишлоқ Хон қизи номи билан аталган.1991 йилда Қурғонтепа қишлоғидан ажралиб чиққан.

989

67

Ок Олтин мфй
1997 йилда ташкил топган

Қишлоқ ахаолиси пахтачилик билан шуғилланганлиги сабабли махаллага оқ олтин номи берилган.

990

68

Ўзбекистон мфй
1997 йилда ташкил топган

Янги ташкилланган махаллага ўзбекистон номи берилган.

991

69

Фарғона мфй
1997 йилда ташкил топган

Махалла Фарғона йўлида жойлашганлиги махаллий ахоли бу махаллани фарҳона махалласи деб номлашган.

992

70

Қўрғонтепа қфй
1939 йилда ташкил топган

Баланд тепалик деган манони англатиб қадимда қишлоқларни ёв хужимидан огохлантириш мақсадида тепаликларда олов ёқиб қушни қишлоқларни огохлантирганлар ва бу тепалик қўрғон тепа деб номланган.

993

71

Майдон мфй
1997 йилда ташкил топган

Атрофи ям яшил майдон деган маънони англатади қишлоқни хар томони майдондан сайхонликдан иборат бўлган.

994

72

Янги йўл мфй
1997 йилда ташкил топган

Қишлоқдан ўтган йўл махалла ўртасидан ўтганлиги сабабли махалла Янги йул деб номланган.

995

73

Чимён ш-ча фй
1997 йилда ташкил топган

Чимён қишлоғидан алохида шахарча бўлиб ажралиб чиқиб шахарча мақомини олган.

Фуркат тумани

996

1

Навбахор МФЙ 1996 йил ташкил топган

Навбахор яъни янги ниҳол барқ уриб яшнасин, Мустақиллик йилларида гуллаб яшнасин деган умид билан шу ном аталган.

997

2

Мустақиллик МФЙ 16.12.2008 йил ташкил топган

Республикамизда шу жумладан туманимизда қўлга киритилаётган барча ютуқларимизнинг ва улкан муваффақиятларимизнинг барчаси Мустақиллигимизнинг шарофати ила рўй бераётганлиги сабабли янги маҳалла фуқаролар йиғини “Мустақиллик” номи билан аталган.

998

3

Чиркай МФЙ 1996 йил ташкил топган

Қишлоғимиз тарихи 15 аср ўрталарига бориб тақалади.Теварак атрофдан хонликлардан аҳоли келиб жойлашган ва чангалзор ўртасида қишлоқ пайдо бўлган йиллар давомида аҳоли кўпайиб зичлашиб борган ва ўша ердан Чиркай номи билан аталган.

999

4

Ардохшон МФЙ 1996 йил ташкил топган

Шу қишлоққа катта савхоз омборхонаси жойлашган бўлиб, етим-есирлар, боқувчисини йўқотганлар келиб, омборхона ишини қилиб шу ерда оила қуриб яшаб қолишаверган. Шу-шу бу қишлоққа келган одамларни ардоқловчи қишлоқ номини олган. Ардахшон қишлоқ деб аталган.

1000

5

Куконбой МФЙ 1996 йил ташкил топган

Қўқонбой деб номланишини сабаби 1916 йилларда Қўқон шахрининг бойлари келиб шу ерд дехқончилик билан шуғулланган шу сабабли Қўқон – бой яъни Қўқонбой деб аталган.

1001

6

Чилги-жийда МФЙ 1996 йил ташкил топган

Ота боболаримизнинг айтишига қараганда Чилги-жийда 1936 йилда ташкил топган. Бу қишлоқда аввал ҳамма ерлардан аҳоли келиб яшаган экан. Қишлоқнинг ўрта ерида бир туп Чилон жийда ўсган экан, одамлар бу ерларни чилон жийда бор жой деб юриб, одамлар тилида чилон жийда номи Чилги-жийда деб аталган. Шу сабабли МФЙ номи ҳам Чилги-жийда номи билан аталган.

1002

7

Эски МФЙ 1996 йил ташкил топган

Эски қишлоқ деб номланишига сабаб: 1. Бу қишлоқ атрофдаги қишлоқлардан олдин пайдо бўлган. 2. Қўқон хонлигининг вакиллари бу қишлоқда эски пахса девори турар жойларини тор паст- баланд йўлларини ҳамда энг кўп қабристонларни қуришган шу боисдан бу жой эски деб аталган.

1003

8

Болтакул МФЙ 1996 йил ташкил топган

Болта-кўл қишлоғи 17 асрда ташкил топган бўлиб, қишлоқнинг номланиши сабаби: бу қишлоқда болта шаклида кўл бўлиб, шу номга эга бўлган.

1004

9

Навбахор ҚФЙ 1991 йил ташкил топган

Илгари Горск номи билан аталган. Янги туман ташкил топганда 1991 йил Навбахор номи берилган. Мустақиллик йилларида гуллаб яшнасин деган ниятда Навбахор деб ном берилган.

1005

10

Кизил-киёк МФЙ 1996 йилда ташкил этилган

Қишлоқ жойи қиёқзорлар билан қопланган манзил бўлган. Шундан келиб чиқиб Қизил-қиёқ деб номланган

1006

11

Жанг-кетмон МФЙ 1996 йилда ташкил этилган

Маҳаллий аҳолига бойлар томонидан кўрсатилган зулмларга қарши кетмон, паншахалар билан қуролланиб, қарши курашган. Шундан келиб чиқиб, Жангкетмон деб аталган.

1007

12

Хайит МФЙ 1996 йилда ташкил этилган

Хайит байрамини нишонлаш мақсадида бу худуддаги катта бозор ва сайлгоҳ бўлган бўлиб, бу ерга атрофдаги қишлоқлардан хайит байрамини нишонлаш мақсадида аҳоли келишган. Қишлоқ номи хайит байрамига боғлиқ холда Хайит қишлоғи деб номланган

1008

13

Эшон МФЙ 1996 йилда ташкил этилган

Қишлоқда катта кўл бўлиб, Эшонлар бошчилигида аҳоли макон қилиб яшай бошлаган. Шундан келиб чиқиб, қишлоқ номи эшонлар қишлоғи, кейинчалик Эшон қишлоғи деб юритилган.

1009

14

Шунқор МФЙ 1996 йилда ташкил этилган

Қишлоқда катта кўл бўлиб, ушбу кўлнинг ўртасида улган дарахтга шунқор қуши макон қилган. Шундан келиб чиқиб, Шунқор деб атала бошлаган.

1010

15

Кичик-янги МФЙ 1996 йилда ташкил этилган

Катта қишлоқ янги ташкил қилинган бўлиб, унинг юқори қисми Катта-янги, пастки қисми Кичик-янги деб аталган

1011

16

Катта-янги МФЙ 1996 йилда ташкил этилган

Катта қишлоқ янги ташкил қилинган бўлиб, унинг юқори қисми Катта-янги, пастки қисми Кичик-янги деб аталган

1012

17

Шунқор ҚФЙ 1980 йилда ташкил этилган

Қишлоқда катта кўл бўлиб, ушбу кўлнинг ўртасида улган дарахтга шунқор қуши макон қилган. Шундан келиб чиқиб, Шунқор деб атла бошлаган.

1013

18

Томоша МФЙ 1996 йил ташкил топган

Бу номнинг келиб чиқиши фуқаролар йиғини худудидаги Гузар маҳалласидан хоннинг Қўқон-Ўратепа йўли ўтган ва катта бозор бўлган ва асосий қишлоқ марказида хонлик даврида Томошогох бўлган. Томоша қишлоқ кенгаши кейинчалик Томоша маҳалла фуқаролар йиғини деб аталган.

1014

19

Янги МФЙ 1996 йил ташкил топган

Янги қишлоқ 1930-1940 йилларда барпо бўлган. Аҳоли хар тарафлдан кўчиб келган. Шунинг учун Янги қишлоқ деб аталган. 1996 йилда Янги МФЙ ташкил этилган.

1015

20

Кук-дуппи МФЙ 1996 йил ташкил топган

Кўк-дўппи қишлоғида Кўктепа деб номланган тепалик бўлаг. Тахминан 1910-1920 йилларда Кўк-дўппи деб ўзгарган. 1996 йил декабр ойидан Кўк-дўппи маҳалла фуқаролар йиғини ташкил этилган.

1016

21

Кушчи МФЙ 1996 йил ташкил топган

Қушчи – Хонлик даврида хоннинг ов қиладиган жойлари бўлган ва хонни оқ қушларини етиштирувчи ва парваришловчи шу ерда яшаган. Шунинг учун Қушчи номи берилган. 1996 йилда Қушчи маҳалла фуқаролар йиғини ташкил этилган.

1017

22

Томоша ҚФЙ 1996 йилда ташкил топган

(1991 йил “Октябр 40 йиллиги” қишлоқ совети) номи ўзгартирилиб мустақиллик бўлгандан сўнг Томоша қишлоқ кенгаши, 1996 йил декабр ойидан Томоша қишлоқ фуқаролар йиғини деб ўзгартирилган.

1018

23

Шойимбек МФЙ 1996 йилда ташкил топган

Шойимбек қишлоқ номи қадимда Шосинли беклар деб номланган. Қишлоқ 13-14-асрларда Буюк ипак йўлига жойлашган бўлиб сўх дарё узани оқиб ўтган ушбу дарёдаги ўтадиган юкларни тарозида тортиб чин мамлакатига юборилган шундан келиб чиқиб (шасин) тарози маъносини бериб аҳоли тилида Шойимбекка айланиб кетган.

1019

24

Кармак МФЙ 1996 йилда ташкил топган

Кармак қишлоғи номи қадимда Қўқон хони Худоёрхон давридан қоган. Хон Умархон даврида кўлмак ариқлар ковланиб, унумдор ерлар очилган. Кўлмак вақт ўтган сари аҳоли тилида Кармакга айланган.

1020

25

Калдушон МФЙ 1996 йилда ташкил топган

Калдушан қишлоқ номи қадимда Гул эшон номи билан аталган, чунки қадимда катта эшон бўлиб гулчилик ва боғбончилик билан мушхур бўлган. Йиллар ўткан сайин халқ тилида гулэшон калдушан бўлиб ўзгаргар холда атала бошлаган.

1021

26

Бекобод МФЙ 1935 йилда ташкил топган

Қишлоқ этагида қадимда дарё ўзани ўтган бўлиб, бу ерларни ўзлаштириш мақсадида қўқон хонлигидан беклар келиб хақиқатда ерларни ўзлаштирган. Шундан келиб чиқиб беклар обод қилган юрт деб Бекабод деб номланган тахминан 1800- йилларга тўғри келади.

1022

27

Урта-кургон МФЙ 1996 йилда ташкил топган

Қишлоқ марказида қадимда катта ховуз бўлган, Қўқон бойлари ушбу ховуз атрофига катта қўрғон қилиб сув атрофини ўраб олган. Ўрта қўрғон номи шунда келиб чиққан

1023

28

Ингичка МФЙ 1996 йилда ташкил топган

Ингичка қишлоқ номи қадимда Ингиричка сўзидан р харфи тушуб қолиб Ингичка деб аталган. Ингичка сўзи йўғонликнинг қуйи қисмига айтилади. Қўқон ҳокими Тангриқул Султон канал қаздирган. Канал қирғоқларига аҳоли кўчиб кела бошлаган, аҳолини яшаш жойлари ингичка бўлганлиги сабабли Ингичка номи билан аталган.

1024

29

Қўқон ҚФЙ 1935 йилларда ташкил топган

Қўқон ҚФЙ Қўқон шаҳрига яқин худуд бўлганлиги сабабли Қўқон совхози номидан келиб чиқиб Қўқон ҚФЙ деб қўйилган

1025

30

Чек чувалдок МФЙ 1996 йилда ташкил топган

Аҳолига ер учун чек тарқатилаётган пайтда одамлар талашиб, тортишиб кетганлиги сабабли чек-чувалдоқ деб номланган

1026

31

Полвон-тош МФЙ 1996 йилда ташкил топган

Қишлоқ марказида Тошмозорбуви қабрлари бўлиб, тошмозорбуви палахмонтош бўлиб, шу худудга тушганлигидан келиб чиқиб. Палахмонтош кейинчалик Полвонтош деб номланган .

1027

32

Шур МФЙ 1996 йилда ташкил топган

Қишлоқ ерлари ўта шўр бўлганлиги сабабли Шўр қишлоқ деб номланган

1028

33

Беш-оға МФЙ 1996 йилда ташкил топган

Ушбу ҳудудда 5 нафар иноқ ака укалар яшаб ўтган. Шуларга хавас қилиб, бутун қишлоқ аҳли оға ини бўлсин деб Беш-оға деб номланган.

1029

34

Ғунча ҚФЙ

Ҳудуддаги Ғунча қишлоғи номидан олинган. Ғунча- кичик обод, бу қишлоқ энди очилаётган гулга қиёсланиб, Ғунча номини олган. Шундан келиб Чиқиб Ғунча ҚФЙ ташкил топган.

Download 242,49 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   37




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish