Фарғона вилояти ҳудудида фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари номлари тарихи ҳақида



Download 242,49 Kb.
bet2/37
Sana20.06.2022
Hajmi242,49 Kb.
#683267
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   37
Bog'liq
Фарғона вилоят маҳалла номлари тарихи

Қўқон шаҳар

31

1

“Давронбек” МФЙ
1924 йил октябр ойи

Хўқанднинг жануби-ғарб қисмида жойлашган бу маҳалланинг қадимий номи Истравшан деб аталган. Истравшан-Ўратепа шахрининг қадимий номидир. Хўқанд пойтахт сифатида шакллангач, бу ерга кўчиб келган ўратепалик бир гурух ахоли шу ерга жойлаштирилган. Улар бу мавзени Истравшан деб номлаганлар. Кейинчалик бу жой машхур давлат арбоби Давронбек додхох Бобобек тўқсоба ўғли шарафига “Давронбек” деб ном олди.

32

2

“Шалдирамоқ” МФЙ
17 аср

Келиб чиқиши жихатидан табиий сой эмас, балки суғориш канали бўлган Улкансой (Қўқонсой) XVI асрда Хўқанд музофоти хукмдори Тангриёр Султон томонидан таъмирлаб, кенгайтирилган эди. Сойнинг махала худудидан ўтган ўзани жуда нишоб бўлиб, бахор фаслида сув катта келиб, қирғоқларини емириб юборар эди. Таъмир асносида мироблар ва усталар сойнинг нишоб қисмини ўн қисмига бўлиб, ҳар бир қисмга харсанг, ёғоч, шох-шабба ва тупроқ ётқизиб, ўзанни зинапоя шаклига келтирдилар. Қадимдан қолган бу усул “Шалдирамоқ” деб айтилади. Шу-шу бу жойларнинг номи “Шалдирамоқ” деб айтиладиган бўлди.

33

3

“Толзор” МФЙ
1720 йил

Толзор маҳалласига оид илк тарихий маълумот 1720 йилларга тўғри келади. Бу ерга Қўқоннинг иккинчи хони Абдурахимбий васиятига кўра, у кишининг хотини Ойчучук Ойим “Чилустун” деб номланган хонакох қурдиради. Маҳалла хонақох шарафига Чилустун деб аталган. Толзор деган ном эса ХХ асрнинг иккинчи ярмида вужудга келди.

34

4.

“Ғиштли масжид” МФЙ
1912 йил

Ғиштли масжид- Хўқанднинг бевосита Ипак Йўлида жойлашган қадимий маҳаллаларидан бири сифатида машхур. Ўтмишда маҳалла Эски Работ деб аталган. Шахарнинг бу қисмида ўтмишда ҳам бир неча ўнлаб масжидлар бор эди. Бироқ, 1912 йил янгича, яъни Оврўпача ғиштдан янги масжид биноси қурилгач, халқ уни “Янги ғиштли масжид” яъни, янгича ғиштдан қурилган масжид деб атай бошлади. Талаффузда атамадаги “янги” сўзи тушиб қолиб, “Ғиштли масжид” шаклига келиб қолди. Масжуд қурилиши шу даражада воқеа бўлганки, масжид номи аста секин маҳалла номига айланиб қолди. Яъни, Эски Работ маҳалласи ХХ асрнинг бошларидан Ғиштли масжид деб айтила бошланди.

35

5.

“Вақф чорсу” МФЙ
1865 йил

Маҳалланинг қадимий номи “Оқ тўнли азизлар” деб аталган. Қўқон хони Норбўтабий тахтга ўтирганларининг дастлабки йилларида, хижрий 1179 (милодий 1865) йилда бу ердаги мозор ва хонақох таъминоти учун мозор атрофидаги ерларни вақф мулкига айлантирадилар. Кейинчалик бошқа давлат арбоблари ва бойлар ҳам шу атрофдан ер сотиб олиб, мозор вақфига берадилар. Вақф сўзи арабча бўлиб қўзғалмас мулк деганидир. Мазкур мозор ва хонақохнинг тўрт томони вақф мулкига айлангач, одамлар бу жойни “Вақф чорсу” яъни тўрт томон хам вафга айланган жой (Чорсу-тўрт томон деганидир) деб атай бошланган.

36

6.

“Тўғонбоши” МФЙ
19 аср

Кейинчалик номи “Қипчоқ ариқ” бўлиб кетган Мухаммад Аминхон нахри шахарнинг ғарбий қисмини сув билан таъминлайди. Уни ҳар жой хар жойида тўғон билан бўғиб, тармоқ ариқлар чиқарилган. Шундай тўғонлардан бири Оқ масжид мавзесида қурилган. Бу тўғондан чиқарилган тармоқ ариқлар ушбу мавзени суғориб, Парпашабоф, Арғамчи қишлоқ, Қудуқлик орқали шахар чеккасига чиқиб кетган. Ушбу тўғон туфайли Оқ масжид мавзесининг марказ қисми Тўғонбоши деб аталадиган бўлган.

37

7.

“Яланғоч ота” МФЙ
1924 йил

Халқ орасида “Яланғоч ота” лақаби билан машхур зотнинг насл-насаблари Зухриддин Эшон бинни Мухйиддин Эшон бинни Нуриддин эшондир. У кишининг насаби хожа Ахмад Яссавийга боради. Яланғоч ота руслар келганидан сўнг, тахминан 1877-1878 йилларда вафот этиб, ўзларининг сой бўйидаги хонакохларига дафн этилганлар.

38

8.

“Янги Чорсу” МФЙ
1992 йил

Ўтмишда бу жой Булжор мавзеи деб аталган. Булжор уруш холатларида ёхуд уруш сафарига жўнаш олдидан салтанатнинг ҳар томонидан келадиган лашкарлар тўпланадиган жой демакдир. Ушбу мавзеда катта хажмда қурилиш ишлари олиб борилиб, масжид, мадраси ва бошқа жамоат бинолари барпо этилгач, Булжор майдони шахар ташқарисига кўчирилди. Қурилишлар битгач, бу ер чорсу холатигакелди, яъни, тўрт томонга йўл кетадиган майдонга айланди. Бу майдондан жануброқда шахарнинг машхур Чорсу майдони мавжуд бўлганлиги туфайли янги ташкил топган чорсуга “Янги чорсу” деб ном берилди.

39

9.

“Қаландархона” МФЙ
1849 йил

Қаландархона қаландарлар истиқомат қиладиган, зикри-самъо маросимлари ўтказиладиган, ғариблар учун мехмонхона вазифасини ўтайдиган маскандир. Шундай қаландархоналардан бири Абдуррахимбий ибн Шохрухбий томонидан 1722 йилда шахарнинг Умматвалий (хозирги Қаландархона) маҳалласи марказида қурилган. 1849 йилда Худоёрхон қаландархонани бутунлай янгидан қурдирган. Мазкур қаландархона иншооти маҳалла номи бўлиб қолган.

40

10.

“Ёғ бозори” МФЙ
ХIХ аср

Маҳалланинг маркази илгари Бобочинор деб айтилар эди. Бу ерда улкан бир чинор бўлиб, катта йиғинлар, баъзан хон сайлаш маросимлари ҳам ўтказилар эди. Вақтлар ўтиши билан Бобочинор мавзеи бозорга айланди. Бу ерда атрофдаги тоғли қишлоқлардан олиб келинган жувоз ёғи сотилганлиги учун бу бозор “Ёғ бозори” номини олган. Худоёрхон керосин заводи қургандан сўнг бу Ёғ бозорининг бир четида лампа ёғи ҳам сотила бошлади.

41

11.

“Чархини кўприги” МФЙ
19 аср

Маҳалла номи ХVIII асрнинг биринчи ярмида Оқтепасой устига хонликнинг йирик давлат арбоби, ўтмишда оддий чархин бўлиб, кейин хонликнинг разведка хизмат бошлиғи даражасига кўтарилган Қосим Мехтар томонидан қурдирилган кўприк номидан ҳамда шу маҳаллада истиқомат қилувчилар касб коридан олинган. Бу маҳаллада кўпроқ чархинлар истиқомат қилганлар. Чархинлар- шахар ва қишлоқларда аравада юриб савдо қилувчи чакана савдогарлар.

42

12.

“Ноиб кўприги” МФЙ
1924 йил

Саййид Мухаммад Худоёрхон даврида қипчоқлар билан бир неча марта уруш бўлган. Урушлардан бирида маҳалла қахли сойдан ўтиладиган кўприкни бузиб, қипчоқ тўдаларини Ўрда томонга ўтказмай, қайтариб юборган. Маҳалла ахлининг бу фидойилиги эвазига Худоёрхоннинг ноиби (бош вазири) Отабек Ноиб ўз хисобидан Оқтепасой устига янги мустахкамм кўприк солдириб беради. Кўприк халқ оғзида “Ноибнинг кўприги” деган ном олади. Маҳалла ҳам аста секин шу номни олади.

43

13

“Исфара гузар” МФЙ

1798 йилда Қўқон тахтига Саййид Мухаммад Олимхон ўтиради. У катта харбий ислохот ўтказади. Ислохот асноси тоғликлардан иборат зарбдор қўшин таъсис этади. Исфара, Мастчох, Қоратегин ва бошқа жойлардан аскар йиғади. Исфарадан келган йигитлар Султонобод маҳалласига жойлаштирилади. Йигитлар маҳалла қиз-жувонларига уйланиб, шу ерда томир отадилар. Шундан бери бу жой Исфара гузари деган ном олади..

44

14

“Қаймоқли гузар” МФЙ

Хонлик йилларида Хўқанд Марказий Осиёнинг Энг ййирик савдо марказларидан бири сифатида машхур бўлиб, шаҳар олтита йирик бозор ҳамда ихтисослашган ўнлаб кичик бозорларга эга бўлган. Ихтисослашган бозорлардан бири Қаймоқли гузар эди. Тўғри, қаймоқ бошқа бозорларда ҳам сотилган, бироқ бу ерда сотиладиган қаймоқ таърифи бўлиб, Сўх, Ашт, Чодак каби тоғли қишлоқлардан келтирилар, ўзига тўқ хонадонлар, чойхонада нонушта қилишга ўрганган хўрандалар айнан шу ерда қаймоқ харид қилганлар. Бозорча номи кейинчалик маҳаллага ҳам ёйилиб, “Қаймоқли гузар” деб номланган.

45

15

“Мисгарлик” МФЙ

Мисгарлик-шаҳарнинг қадимий маҳаллаларидан бўлиб, унда асосан мисгар ва кандакор усталар истиқомат қилганлар. Бу маҳаллада ишлаб чиқарилган мис буюмлар ва санъат асарларининг довруғижахоннинг турли мамлакатларига тарқалиб кетган. Шу туфайли маҳалла номини “Мисгаарли” деп аташади.

46

16

“Дегрезлик” МФЙ

Мафкура силсиласига дош бериб, ўз номини сақлаб қола оладиган маҳаллалардан бири Дегрезлик маҳалласидир. “Дегрез” атамасининг луғавий маъноси форс тили ёрдамида англашилади. “Дег”-қозон, рехтан (рез) – қуйиш демакдир. Демак, Дегрез - қозон қуйиш касбидир. Қозонлар кўпинча чўяндан қуйилганлиги туфайли, умуман чўян қуйувчилар ҳам дегрезлар деб айтилади.

47

17

“Калвак” МФЙ
18 аср

XVIII асрда сойнинг маҳалладаги кўприги ўрнига тўғон кўприги қурилган. Бу тўғоннинг кўтарилиб-туширилиб туриладиган пайтда сув ўтказгич бироз тушириб қўйилган. Ҳам кўприк, ҳам тўғон, ҳам сув тақсимлагич вазифасини ўтовчи бу иншоот маҳаллий миробчиликда “Калви” деб аталади. Ба ерга қурилган калви Зарафшон ва Сўх дарёларига қурилган калвилардан бироз кичикроқ бўлгани учун, “Калви” сўзи ёнига “ак” кичрайтирилиб қўшимчаси қўшилиб, “Калвак” деб атаганлар.

48

18

“Нонвойлик гузар” МФЙ

“Нон ҳар бир хонадонда, хар бир гузарда ёпилган ҳолда алоҳида нонвойлик гузари нега вужудга келган?” – деган савол туғилиши табиийдир. Тўғри, нон ёпилмайдиган хонадон, маҳалла гузар деярли бўлмаган. Бироқ, у ерларда оддий уй нони, кунда истеъмол қилинадиган оби нон ёпилган. Нонвойлик гузарида мехмондорчилик дастурхони, йўқлов, бемор кўриш учун олиб бориладиган, турли маросимларга сотиб олинадиган, тансиқ нонлар, беш-олти хил патирлар, шимой нон, пойгир, гижда, ёғлик кулча, қўшоқ нон ва бошқа анвойи нонлар ёпилган.

49

19

“Шайхон” МФЙ

1720 йилларда “Ўрта Хосабоф” маҳалласидаги эгасиз катта бир боғда жойлашган “Заркокил Ҳалифа” деган жой етти нафар шайхга берилган. Шайхлар бу ерга ўз қўллари билан хонакох кўриб, истиқомат қилганлар. Вақти келиб вафот етганларида шу хонакохга дафн этилганлар. Шу туфайли бу жой “Мозори шайхон (шайхлар мозори)” деб ном олган. Аста-секин яқин атроқ маҳаллалар ҳам ўз майитларини шу ерга дафн эта бошладилар. Натижада, Шайхон каттагина қабристонга айланди. “Шайхон” деган ном шу қадар ўзлашиб келдики, маҳалланинг эски номи кишилар хотирасидан кўтарилиб кета бошлади.

50

20

“Ғишт кўприк” МФЙ

1826 йилда Қўқон хонлигининг йирик арбоби, Мухаммад Алихоннинг махсус топшириқларини бажарувчи Хожа Додхох деган ном билан машхур Баходирхожа Орифхожа ўғли ўз мол-мулки хисобидан савоблик тариқасида Улкансой устидаги эски бостирма кўприкни бутунлай олдириб ташлаб, янги кўприк қурдиради. Бу кўприк ўз замонасининг энг мукаммал мухандислик иншоотларидан бири эди. Кўприкнинг асоси сувга чидамли махсус пиширилган ғиштдан уриб чиқилган олтита равоқдан иборатдир. Сув ушбу олти арқ ичидан оқиб ўтади. Юза қисми хам ғишт билан қопланган. Тўрт четидан тўрт минора кўтариб чиқилган. Кўпри устига ғиштдан кўтарилган тўрт дўкон ва мавсумий енгил дўконлар, бу иншоот нафақат кўприк, балки савдо растаси хам эканлигини билдиради. Раста усти ёпилган. Кўприкнинг ён бошларида хон тегирмони обжувози бўлган. Қўқон русия томонидан босиб олиниш пайтида кўприкнинг расталари ва томи ёниб кетган. Қайта ёпилган том 1918 йил воқеаларида ёниб кетган. 1936 йилга келиб, бус-бутун кўприк олиб ташланган ва ўрнига замонавий темир бетон кўприк қурилган. Кўприк бузиб ташлансаа, унинг номи бутун маҳаллага ном бўлиб қолди.

51

21

“Ғалчасой” МФЙ

Кўхистонда дехқончилик қилиш учун ярайдиган ер нихоятда тақчил бўлганлиги туфайли, ўша ерли аҳолининг катта бир қисми водийга келиб ўрнашиб қолган. Тоғликларни тожиклар “Ғарча” (Ғар – тоғ демакдир) деб атаганлар. Ўзбекча талаффузга “Ғалча” шаклида ўтган. Улар жойлашган жойлар Ғалча деб ном олган.

52

22

“Папашабоф” МФЙ

Парпашабоф маҳалласида парпаша ишлаб чиқарувчи бофанда (тўқувчи) усталар истиқомат қилганлар. Парпаша ипак ва ип, баъзан майин жун аралаштириб тўқиладиган газлама. Ўриши ипдан, арқоғи ипакдан бўлган. Бу газлама Қўқон, Наманган, Тошкент, Бухоро ва Самарқандда кўплаб тўқилган. Парпашадан асосан паранжи, мурсак, нимча, чопон. Чақмон каби уст кийимлар тиқилган. Парпашабозлик каби уст кийимлар тикилган.

53

23

“Артизон бўйи” МФЙ 1915-1920 йиллар

Гидрогеологлар тадқиқот оилб бориб, Сўх-Қўқон ер ости суви манбасини топдилар. 1927 йили Офтобойим мадрасаси ҳовлисида биринчи артезиан қудуғи кавланди. Ер ости суви қувурлар воситасида ер юзасига чиқарилди. Ер остидан чиқадиган сув қувурдан махсус қазилган катта ховузга оқиб тушар эди. Шу туфйли одамлар бу жойни “Артизон бўйи” деб атай бошладилар.

54

24

“Темирйўлчи” МФЙ

Темирйўлчи махалласининг худудининг катта қисми ана шу ерлар ўрнида пайдо бўлган. Темир йўл гуркираб турган пайтда бу маҳлла аҳолисининг аксарият темир йўл орқали тирчилик ўтказганлар. Шу тафайли янги пайдо бўлган маҳаллага маҳалла аҳли “Темирйўлчи” дуб ном берганлар.

55

25

“Қипчоқ ариқ” МФЙ

Худоёрхон даврида Мусулмонқулдан сўнг мингбошилик мансабига ўтирган қипчоқ Мулла Холбек Додхох бу ариқни бошқариш ишини ўз тасаруффида қолдиради, зеро ариқ катта дароад келтира эди. Бу даромадни камайтирмаслик мақсадида Мулла Холбек аҳолини хашарга сафарбар қилиб, ариқни кенгайтиради. Ариқнинг “Қипчоқ ариқ” деб номланишига сабаб шу.

56

26

“Булоқбоши” МФЙ

Шахримиз жой номлари тарихи бўйича олиб борилган тадқиқотлар шуни кўрсатадики, “Булоқбоши” деб номланган жойлар бир нечта экан. Улардан бири Афғонбоғ депарасида бўлса, яна бири ҳалқ лафзида ҳозир ҳам “Динам” деб айтиладиган жой, яъни Дегрезликнинг юқори томонида, яна бири эса, “Жахонаро” саройининг орқа тарафида бўлган. Бу депарадаги чуқурликдан ўнлаб булоқлар қайнаб турар эди. Шу туфайли бу мавзе ҳам “Булоқбоши” дуб ном олган.

57

27

“Ғозиёғлиқ” МФЙ
1935 йил

Узоқ ўтмишда, аждодларимиз уруғчилик тузумида умургузаронлик қилган пайтларда, хар бир уруғ ўз тамғасига эга бўлган. Тамғаларда турли буюмлар, жониворлар, ўсимликлар, жониворларнинг айрим аъзолари сурати туширилган. Хар бир уруғ ўз тамғасида тасвирланган нарса номи билан аталган. Чунончи болға тасвири туширилган тамғага эга бўлган уруғ “Болғали” деб, ғоз тасвири туширилган тамғага эга бўлган уруғ “Ғоз уруғи” деб номланган. Аҳоли кўпайиб, уруғ нуфузи кўпайиб боргач, бу уруғ ичида янги уруғлар пайдо бўлди. “Ғоз уруғи” ичида пайдо бўлган янги уруғларга ғознинг турли аъзолари туширилган тамғалар берилди. Шу жумладан, ғоз оёғи тасвири туширилган тамғага эга бўлган уруғ “Ғозоёғли” деган ном олди. “Ғозоёғли” атамаси аста-секин талаффузда “Ғозиёғлик” шаклига келиб қолди. Йирик “Минг” уруғлар иттифоқи таркибида бўлган “Ғозиёғли” уруғи XVI – XVII асрларда Қўқон шаҳри четидаги бўш ерларга келиб ўрнашиб, турғун бўлиб қолган. Улар жойлашган жой уруғ номи билан “Ғозиёғлиқ” дуб номланди.

58

28

“Аччиқкўл” МФЙ

1842 йилда Хўқанд охирги марта девор девор билан ўраб олинди. Натижада узунлиги 19 чақирим (тахминан 17,5 км) га етадиган айлана хандак ҳосил бўлади. Кўлга айланган ушбу чўкмадаги сув ҳам хеч қайёққа оқиб чиқмай, шўрланиб қолган. “Шўр” сўзи кўпроқ форс тилида қўлланилади. Туркий халқлар “шўр”ни “аччиқ” деб атайдилар. Шу туфайли бу ерда пайдо бўлган шўр кўл туркий лафзда “Аччиқкўл” дуган ном олди.

59

29

“Чорчинор” МФЙ
1930-1935 йиллар

1826 йил кўламида. Маҳалла аҳли “Дарвеона” маросимини ўтказаётган эдилар. Сохибзода хазрат бу ерда тўхтаб, хашарга хисса қўшиб, чориёрлар: Абу Бакр Сиддиқ (Розиаллоху анҳу), Умар Ибн Хаттоб (р.а) шарафларига тўртта чинор кўчатини ўтказадилар. Шу эзгу воқеа туфайли маҳалла номи ўзгариб, Чорчинор (тўртта чинор) деб аталадиган бўлди.

60

30

“Бирлик” МФЙ
1966 йил

Маҳалланинг катта қисми ўтмишда “Пиллачилик маҳалласи” деб аталган. Маҳалла аҳли қадим замонлардан бери пиллачилик касби билан тиркчилик қилиб келган. Маҳалла номи совет йилларида ўзгартирилиб, унга “Бирлик” деган размий ном берилган. Пиллачилик маҳалласининг асосий кўчаси ҳам шу ном билан аталиб, XX асрда “Бирлик” деб ном берилган.

61

31

“Исломобод” МФЙ

XX аср ўрталарида бу маҳалла таркибига, “Эшон боғдор”, “Ҳаққулобод”, “Кўк тўнли азизлар”, “Қўтирқипчоқ” каби бир қанча эски маҳаллалар ҳам қўшиб юборилган. Шуни эслатиб қўйиш керакки бу ерда ҳам “Мўйимуборак” зиёратгохи бўлган. Унда Расулуллох (с.а.в) нинг муборак мўйлари сақланган. Истиқлол йиллари маҳалла аҳли сўрови билан “Исломобод” маҳалласи деб номланди.

62

32

“Қўш чинор” МФЙ
1994 йил

Қўшчинор маҳалласи XX асрнинг иккинчи ярмида вужудга келган. “Қўшчинор” номи тарихий манбаларда учратилмади. Маҳалла аҳли бу номни танлашда қандай манбаъларга асослангани бизга қоронғу балки, Ғалчасой ариғи йоқасида жойлашган қўшчинор тегирмони бу ном учун асос бўлган.

63

33

“Собир Абдулла” МФЙ

Собир Абдулла маҳалласи XX асрнинг олтмишинчи йилларида Навбахор мавзесини негизида ташкил топган. Ушбу тарихий мавзе Хўқанд шахрининг шимоли-шарқий худудини ўз ичига олган. Ушбу маҳаллага номи қўйилган атоқли адиб, Ўзбекистон ҳалқ шоири, драматур Собир Абдулла 1905 йилда Бекбўтабек кўчасида туғилган. Ёзувчи адабиёт тарихи билан чуқур шуғулланиб Қўқон адабий мухитини ўрганиш ишига хисса қўшган.

64

34

“Марғилон дарвозаси” МФЙ 1994 йил

1740 йиллардаги қурилиш асноси Марғилон йўли устига қурилган дарвоза “Марғилон дарвозаси” деп аталадиган бўлди. Бу дарвоза ўз навбатида шу дарвоза ёнидаги маҳаллага, аминликка, кейинчалик катта бир дахага ном беради. Хозирги “Марғилон дарвозаси” маҳалласи ўтмишдаги шу номли маҳалладан бир неча марта каттадир.

65

35

“Азиз тепа” МФЙ

Арзиқ – охакли модда бўлиб, арзиқли тупроқдан урилган девордан нихоятда мустахкам бўлади. Маҳалла аҳоли азалдан бери унинг тупроғини қурилишга ишлатиб келар эди. Шу боис, бу ерларнинг номи “Арзиқ тепа” дуб аталиб келишган. Улкан “Арзиқ тепа” тепалигидан хозир қабристон худудида кичик бир парча сақланиб қолган холос. Маҳалланинг қабристонга яқин кичик бир қисми Арзиқтепа деб номланган.

66

36

“Алишер Навоий” МФЙ 1994 йил

Маҳалланинг тарихий номи “Тоғлиқ”дир. Шарқий Туркистон деб аталадиган, уйғурлар ватани бўлмиш жойлар XVI – XVII асрларда Хитой томонидан басиб олишди. Уйғур халқи Хитой босқичларига қарши озодлик курашини сотиб борадилар. Бу курашга машхур суфий Махдуми Аъзамнинг Қошғарга бориб қолган авлодлари рахбарлик қилдилар. Шунинг учун уларга “Тоғлиқ” деган ном берилди.

67

37

“Галабақоллик” МФЙ

Галабақоллик – бир неча бақоллик дўконларига эга бўлган жой деганидир. Маҳаллий топонимикада “гала” сўзи учраб туради. Ўзбекистоннинг кўпгина шаҳарларида ўтмишда “Галаатторлик”, “Галақассоблик” деган жойлар бўлган. Демак, “Галабақоллик” – бир қанча бақолларнинг дўконлари мавжуд бўлган раста ҳамда бақоллар яшайдиган кўча, маҳалла демакдир.

68

38

“Тўқлимерган” МФЙ
1994 йил

Тўқлимерган ҳақидаги дастлабки маълумот “Олтин бешик” достонида учрайди. Бобур Мирзо янги туғилган ўғлини душманлар таъқибидан қочиб кетаётган пайтда Хўқанд яқинига қолдириб кетишга мажбур бўлади. Бола оч қолиб йиғлаётган пайтда, чангалзордан бир она йўлбарс чиқиб уни эмизади. Одамлар бу ҳолни кўриб, Овчи маҳалласида яшайдиган ака-укалар Аширқул Мерган, Тўқли Мерган ва Қурбон Мерганни чақириб келишади. Улар йўлбарс билан тиллашиб, болани олиб, одамларга беришади. Одамлар бу болага “Олтин Бешикхон” деб ном берадилар. Олтин Бешикхон катта бўлиб, Хўқанд музофоти хокими бўлгач, мазкур ака-укаларга катта ерлар, мулклар беради. Тўқли Мерганга текан жой катта қишлоққа айланиб, унинг номи билан аталиб кетади ва кейинчалик шаҳарга айланиб кетади.

69

39

“Оқ олтин” МФЙ
1994 йил

Бу маҳалла худудининг каттагина қисми шаҳар девори билан ўраб олинмасдан олдин Хўқанд Хонларининг “Ер Масжид” кўриги таркибида бўлган. Совет йилларида собиқ кўрик ерлари ўрмон хўжалигига, колхоз ва совхозларга берилди. XX асрнинг охирги чорагида бу ерларнинг бир қисми шаҳарга қайтарилиб, янги маҳалла бино этилди ва совет давридаги пахтачилик сиёсати таъсирида “Оқ олтин” деб номланди.

70

40

“Нурафшон” МФЙ
1994 йил

Маҳалланинг каттагина қисми XIX аср хужжатларида “Лўлиён” – “Лўлилар” деб аталган. Бундай номга эга бўлган маҳаллалар Марказий Осиёнинг бошқа кўпчилик шаҳарларида ҳам бўлган, Маҳалланинг яна бир қисми “Доруломон” деб номланган. Бу номнинг келиб чиқишига бир қанча ривоятлар бор. Хозирги кунка келиб “Нурафшон” маҳалласи номи берилган.

71

41

“Урганжибоғ” МФЙ 1987йил Данғара туманидан Қўқон шахрига ўтган.

Хоразм мўғуллар томонидан истило қилиниб, унинг пойтахти Урганж (хозирги кўхна Урганж) вайрон этилгач бу ерларда истиқомат қилувчи “Урганжий” уруғига кирувчи бир қанча тирик қолган аъзолари Туркистоннинг бурчакларига тарқалиб келадилар, улардан бир неча гурухи Хўқанд яқинидан бошпана топадилар. Улар ўзлари жойлашган жойларига ўз уруғлари ва пойтахтларини номини бериб “Урганжий” деб атайдилар. Шахар четидаги бу жой боғ ичида бўлганлиги учун Урганжибоғ деб ном олади.

72

42

“Ат-Термизий” МФЙ
1994 йил

Бу маҳалла тарихи инсонийлик, мехр-муруват, хайри-садоқат намунасидир. Шайх Носируддин Валий хазратлари 1809 йилда вафот этдилар. У зотни водий аҳли катта издихом билан ўзлари яратган боғнинг ўртасига дафн этдилар. Шундай бир маҳаллага улуғ махаддис Абу Абдуллоҳ Мухаммад ибн Али ибн Хусайн ал Хаким Ат-Термизий номлари берилди.

73

43

“Навбахор” МФЙ
1991 йил

Бу маҳалла собиқ Саланг ва Навбахор мавзелари заминида ташкил этилган. “Саланг” қадимий туркий сўз бўлиб, дехқончилик учун фойдаланмаган бўш ер, очиқ майдон даган маънони билдиради. Баъзан бу атама “Шаланг” шаклида ҳам ишлатилади. Бу мавзенинг бир қисми шаҳар ҳудудида, катта қисми эса алоҳида қишлоқ эди. 1960 йилларгача бу ерларда дехқончилик қилиб келинган.

74

44

“Авғонбоғ” МФЙ
1989 йил

Тарихий маълумотларга кўра бу жойнинг вужудга келиши Авғонлар билан боғлиқ. Авғон қишлоғи яқинида боғлар барпо этилиб. “Авғонобод” деган ном олдади. Маҳалла ҳудудига “Эски араб” маҳалласи ва бир қанча мавзелар киритилган. Табиати сўлим иқлими мўтадил бўлган бу ҳудудга Қўқон ҳонлари бир неча марта ёзлик саройлар қурганлар.

75

45

“Ашурали Зохирий” МФЙ

Бу маҳалланинг тарихий номи барча манбаларда “Ойим қўрғнча” тарзида келади. “Ойим” – ҳонларнинг хотинларига бериладиган унвон. Ҳоннинг қизлари, опа-сингиллар эса “Ойимча” деб аталган. “Қўрғонча ” атамаси эса катта қишлоқдан ажралдиб чиққан. Кичик қишлоқча маъносини англатади.

76

46

“Ўрмонбоғ” МФЙ

Махалла ўрни ўтмишда Ойдинкўл мавзеи деб аталган.Мавзенинг четларида кичик махаллалар бор эди. Русия хукмдорлиги пайтида бу ерлар ҳарбий полигонга айлантирилган эди. Совет хокимияти йилларида эса бу ерлардан экин майдонлари сифатида фойдаланилган. 1950 йилда бу мавзенинг шарқий қисмига халқ хашари йўли билан Ўрмонбоғ барпо этилган.

77

47

“Райхон “ МФЙ

Ўтмишда Хўқанди латифда еттита чорсу бўлган экан. Чорсу тўрт томондан катта йўл бошланадиган катт майдон. Етти чорсудан бири Райхон Чорсу бўлиб, мазкур маҳалла ўрнида жойлашган. XXI аср бошларида, маҳалла ва бошқарув тизимига эътибор кучайгач. Абу Тайииб Хўқандий турар жой мавзейи бир неча маҳаллага ажратилди. Улардан бирига Райхон номи берилди.

78

48

“Истиқлол” МФЙ

Ҳозирги истиқлол маҳалласи ҳудудининг катта қисми ўтмишда йирик “Шалдирамоқ” мавзейи таркибида бўлган. Мустақиллик йилларида Шалдирамоқ мавзейининг янги қурилган кўчалари асосида янги маҳалла таъсис этилиб. Истиқлол деган ном берилган.

79

49

“Хўжанд дахаси” МФЙ

Маҳалла номини Хўжанд дарвозаси деб номлагганда тўғрироқ бўлур эди, зеро, у шундай ном билан аталиб келган. Даха номи бир маҳалла учун катталик қилса керак. 1741-1750 йилларда шаҳар биринчи марта девор билан ўраб, олинганида шу мавзеда очилган дарвоза Хўжанд дарвозаси деб ном олади.

80

50

“Мустақиллик” МФЙ 1842 йил

1842 йилда Шералихон тахтга ўтирган пайтда, шаҳар атрофи девор билан ўраб олинди. Маҳалла ўрнининг яна бир қисми “Қораммўнди ”деб аталган. Истиқло йиллари мавзе номи ўзгартирилиб, унга Хўқандий йирик аллома ва адиб Абу Тайииб Хўқандий номи берилди. XX аср охирларида маҳалла бошқарув тизимига эътибор кучайгач Абу Таййиб Хўқандий турар жой мавзейи бир неча маҳаллага ажратилди. Мазкур маҳаллага мустақиллик деб ном берилди.

81

51

“Озодлик” МФЙ

XX аср охирида маҳалла бошқаруви тизимига эътибор кучайиб, мазкур турар-жой мавзейи маҳаллаларга ажратилган. Шундай янги таркиб топган маҳаллалардан бирига, Озодлик деган ном берилди.

82

52

“Янги обод” МФЙ
1994 йил

Ушбу маҳалла ҳудудининг катта қисми ўтмишда Тепақўрғон деб аталган. XX аср охирида маҳалла бошқаруви тизимига эътибор кучайиб, мазкур турар-жой мавзейи маҳаллаларга ажратилган. Шундай янги таркиб топган маҳаллалардан бирига, Янги обод деган ном берилди

83

53

“Бўстон” МФЙ
1842 йил

Истиқлол йилларида маҳалла қадриятлари тикланиб. Маҳалла бошқарувига эътибор кучайтирилгач Алишер Навоий турар-жой мавзеи маҳаллаларга тақсимланди. Янги маҳаллалардан бирига Бўстон деган рамзий ном берилди.

84

54

“Ширин” МФЙ
1842 йил

Истиқлол йилларида маҳалла қадриятлари тикланиб. Маҳалла бошқарувига эътибор кучайтирилгач Алишер Навоий турар-жой мавзеи маҳаллаларга тақсимланди. Янги маҳаллалардан бирига Ширин деган рамзий ном берилди.

85

55

“Хурлик” МФЙ
1842 йил

Истиқлол йилларида маҳалла қадриятлари тикланиб. Маҳалла бошқарувига эътибор кучайтирилгач Алишер Навоий турар-жой мавзеи маҳаллаларга тақсимланди. Янги маҳаллалардан бирига Хурлик деган рамзий ном берилди.

86

56

“Наврўз” МФЙ
1842 йил

Истиқлол йилларида маҳалла қадриятлари тикланиб. Маҳалла бошқарувига эътибор кучайтирилгач Алишер Навоий турар-жой мавзеи маҳаллаларга тақсимланди. Янги маҳаллалардан бирига Нарўз деган рамзий ном берилди.

87

57

“Дўстлик” МФЙ
1995 йил

Маҳалла худуди Темир йўлга яқин бўлганлиги туфайли Темир йўл тортиб келиниб Шох бекат қурпилиш муносабати билан, бу ердаги тарихий мавзе ва маҳаллалар ўрнида Темир йўлга дахлдор иншоотлар Темир йўлчилар учун қурилган кўп қаватли уйлар, коттежлар, янги кўчалар вужудга келди. XXI аср бошларида мазкур тура-жой мавзеи маҳалла нуфузини олиб. Дўстлик деб аталди.

88

58

“Бунёдкор” МФЙ
1994 йил

Истиқлол йилларида маҳалла қадриятлари тикланиб. Маҳалла бошқарувига эътибор кучайтирилгач Алишер Навоий турар-жой мавзеи маҳаллаларга тақсимланди. 33-“С.Абдулла” махлласи иккига бўлиниб Янги маҳаллалардан бирига Бунёдкор деган рамзий ном берилди.

89

59

“Иттифоқ” МФЙ
2012 йил

Иттифоқ янги маҳалла истиқлол йилларида маҳалла қадриятлари тикланиб. Маҳалла бошқарувига эътибор кучайтирилгач Алишер Навоий турар-жой мавзеи маҳаллаларга тақсимланди. Янги маҳаллалардан бирига Иттифоқ деган рамзий ном берилди.

90

60

“Уста бозор” МФЙ
1995 йил

Амир Умархон тахтга ўтирган пайтларидаёқ янги ўрда қурдириш харакатига тушадилар. Қурилишга бош меъмор этиб Мирзо Ахмад Мухандис тайинланади. Уста Бозор уста Қодир ўғли Хўқанднинг Ғозиёғлиқ маҳалласига қарашли Пиртак кўчасида таваллуд топади. Уста Бозорганинг бола чақаси бўлмаганлиги учун хон томонидан берилган боғ, ховлисида мактаб ва етимхона очилади.

91

61

“Муқимий шахарчаси” 1978-1980 йиллар

Муқимий шахарчаси ўтган асрнинг етмишинчи-саксончи йилларида тошлоқ даштда бино этилди. Шахарча қурилишига унинг яқинида “Янгиқўқон” химия заводи барпо этилиши сабаб бўлди. Кейинчалик бу жойга улуғ шоир, хаттот Мавлоно Мухаммад Аминхўжа Муқимий хазратлари номи берилган.

92

62

“Шикорбеги” МФЙ
2005 йил

ХХI асрга кели истиқлол туфайли миллий қадриятларимиз, маҳалла бошқаруви тиклангач турар жой мавзелари, коттежлар, янги ховлилалр қурилган мавзелар маҳаллаларга ажратилди. Шу жумладан, Муқимий шахарчаси деб аталган турар жой мавзеи хам иккита мустақил маҳаллага ажратилди ва улардан бирига тарихий “Шикорбеги” номи берилди.

93

63

“Қудуқлик” МФЙ
2005 йил

Номнинг тлиқ шакли “Қудуқлик қўрғонча”дир. Бу жой қўрғонча бино бўлмасдан олдин “Қудуқлик Работ” деб аталган.

94

64

“Саодат” МФЙ
2005 йил

Саодат маҳалласи шахарнинг аслида кўхна, расман энг ёш маҳаллалардан бири бўлиб, 2005 йилда А.Навоий махалласининг иккига тақсимланиши натижасида ташкил топди.

95

65

“Сунбула” МФЙ
2005 йил

Сунбула маҳалласи Хўқанди латифнинг расман энг ёш, тарихан эса энг қадимий маҳаллаларидан биридир. Шахарнинг энг серахоли масканларидан бўлмиш Саланг-Навбахор маҳалласи тез суръатлар билан ўсиб, уни икки таркибий қисмига бўлиш зарурати сезилгач, 2005 йилда маҳалла икки қисмига ажратилиб, улардан бирига тарихий “Сунбула” номи берилди.


Download 242,49 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   37




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish