Фарғона политехника институти



Download 1,36 Mb.
Pdf ko'rish
bet67/92
Sana24.02.2022
Hajmi1,36 Mb.
#198142
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   ...   92
Bog'liq
kasbij talim metodikasi

Назорат учун саволлар 
1. Таълим жараёни тузилмаси деб қандай мектодга айтилади?
2. Тўрт поғонали метод ва ақлий хужум методлари хақида тушунча беринг 
3. Таълим воситалари неча турга бўлинади ва улархақида тушунча беринг. 
4. Ёндошиш тамойилларига асосланиб ўқитиш методларини ажратинг. 
5. Муаммоли баён методи қандай? 
6.Таълим тизимида мустақил таълим ўрни. 
7. Мустақил таълим мазмуни тушунтирнг. 


65 
8. “Ялпи фикрий хужум” методи қандай? 
9. Матнли-маълумот олиш ва маълумотни қайта ишлаш учун нималар керак? 
10. Тасвир ва матнни ёзиш ва сақлаш учун қандай жихозлар қўлланилади? 
14-Маъруза 
КАСБИЙ ТАЪЛИМНИ РИВОЖЛАНТИРИШДА АМАЛИЙ 
КЎНИКМАЛАРНИ ЎРГАНИШНИНГ ИЛҒОР УСУЛЛАРИ 
Режа: 
1.Ўрганишнинг танланган асосларини қўллаш. 
2. Ўрганишнинг тўрт поғонали усули. 
3. Йўналтирувчи матн усули. 
4. Лойиҳа усулини қўллаш. 
Таянч сўз ва иборалар: 
Ўрганиш, хулқ, тақлид, одат, англаш, уриниш, муваффақият, амалий кўникмаларни 
ўзлаштириш, тушунтириш, намойиш этиш, такрорлаш, машқ қилиш, амалга ошириш, 
текшириш, хулоса чиқариш, баҳолаш мезонлари. 
1. Ўрганишнинг танланган асосларини қўллаш. 
Умуман « Ўрганиш» тушунчасида хулқнинг янги турларини ўзлаштириш ёки 
мавжуд бор хулқнинг ўзгаришини тушунилади. Бу ўзаро боғланишда « хулқ» тушунчаси 
қуйидагиларни билдиради: 
- билим ва кўникмаларнинг қўлланилиши; 
- шахснинг бирор муайян фаолиятда қарашларига нисбатан реаксияси. 
Оддий формулага келтирилганда: 
+ =
Бу тушунчага аниқроқ таoриф берамиз: 
Ўрганиш шундай жараёнки, унда ўқувчи табиий атроф муҳит билан 
муносабатлари ва бунда ҳосил бўлган тажриба орқали хулқини ўзгартиради. 
Бунда хулқ қуйидагиларни ўз ичига олади: 
 хулқ мақсадлари; 
 хулқ имкониятлари; 
 хулқ шақллари; 
Ўрганиш орқали ўқувчи идрокка, ўз фикрига, билим кўникмаларга ва маҳоратга 
эришади. Янги хулқ шақллари ва натижалар муваффақиятли ўрганишнинг аниқ 
далилларидир. 
Ўрганиш турлари. 
Ўрганиш ҳар хил ҳолатда ўтиши мумкин: 
 тақлид орқали; 
 одат туфайли; 
 муваффақият туфайли; 
 уриниш, ҳато ва муваффақият туфайли; 
 англаш, тушуниб етиш орқали; 
Дастлабки хулқ 
ўрганиш 
Ўзгарган хулқ 


66 
1. 
Тақлид орқали ўрганиш. Тақлид бошқа ўқитувчиларнинг хулқий намуналарини 
қабул қилиш ва худди ўшандай тақлид қилишдир. Бу жараён онгли ёки онгсиз равишда 
ўтиши мумкин. Бу ўрганиш тури ҳаракатларни ўргатишда энг самарали ҳисобланади. Бу 
ўрганиш турини кундалик хаётда ҳам кузатиш мумкин. Масалан, болалар ота-оналарига ёки 
ёшлар ўз ифтихорларига тақлид қилишлари мумкин. 
2. 
Одат туфайли. Бу ўрганиш тури шартли рефлекс ёки классик шақллантириш 
орқали ўрганиш сифатида тавсифланади ва рус психолог олими И.Павловнинг 
тадқиқотларига асосланади. Шартли реакциялар одатлар ҳосил бўлишда, бахтсиз 
ходисаларнинг олдини олишга қаратилган хулқ турлари пайдо бўлишда катта аҳамиятга эга. 
3. 
Муваффақият туфайли. Ўрганишнинг бу усули оператив шартлаштириш деб 
тавсифланади ва шундай жараённи назарда тутадики, бунда шартли риякцияларни режали 
равишда ўрганиш қулга киритилган ўқув ютуқлари ёрдамида амалга оширилади. 
Ўрганишнинг бу усули америкалик психологлар Скинер ва Торндайк тадқиқотларига 
қарашлидир. 
Ўқувчининг мустақил ўрганиш ва ишлаш томон қўйган ҳар бир қадами кузатилади, 
агар и ўзлаштиришда ўрта даражадан юқори натижага эришса, бу мақтов билан тан олинади. 
Мақтов шартли қўзьатувчи ҳисобланади. 
Агар масалаларни тўғри хал қилишга қаратилган хулқ тез-тез қайтарилиб турса, 
унда бу ҳулқ узоқ вақт эсда қолади (машқлар қонуни). 
4. Уриниш, хато қилиш ва муваффақият туфайли ўрганиш. Бу усул оператив 
шартлантириш билан боғлиқ, аммо бу ерда муваффақият хисси шарт эмас, Бу усул дастлаб 
тушунарсиз мураккаб вазият билан боғлиқ. Бунда «уринишлар» орқали мураккаб вазият ҳал 
қилиниши керак (масалан, нотаниш калитлар йиғимида тўғри калитни топиш). Бунда 
муваффақиятсиз бўлган нотўғри ечимлар кейинчалик қайтарилмайди. Тўғри ечимлар эса 
муваффвқият ёки қисман муваффақият туфайли аниқланади ва узоқ вақтда эслаб қолинади. 
Бу усул кўп вақт сарфлашни талаб қилади, жуда ташвишли ва тасодифга асосланганлиги 
туфайли ундан фақат муаммоларни ечишга қаратилган хулқни машқ қилдириш керак 
бўлганда фойдаланиш керак. 
5. Англаш, тушуниб етиш орқали ўрганиш. Англаш, тушуниб етиш деб бехосдан 
бирор аввал кўринмаган «алоқани кўриш» ва тушуниб етиш назарда тутилади. Бу ерда 
илгари тушунарсиз бўлган жараёнлар, ҳодисалар, сабаб-оқибат алоқалари фикран 
ўзлаштирилади. 
«Англаш, тушуниб етиш» бу ақлий жараён натижасидир. Бунда маълумотларни 
қайта ишлаш пайтида уларни қайта тартиблаш ва структуралаш орқали янгидан ўзаро
боғланишлар ҳосил бўлади . Бу муаммоларни ўрнида ҳал қилиш мумкин эмас, демак барча 
тақлиф қилинган турли ечимларни фикр, яъни тасаввур даражасида кўриб чиқиш керак 
бўлади, муаммонинг ечими кутилмаганда келиб чиқади ва англанади, шунингдек, 
кейинчалик уни ақлий ҳаракатлар учун машқ ва такрорларсиз ишлатиш мумкин. 
Ўрганиш турлари 
Одат 
туфайли 
Муваффақият 
туфайли 
Тақлид 
орқали 
ўрганиш 
Англаш, 
тушуниб етиш 
орқали 
Уриниш, хато қилиш 
ва муваффақият 
туфайли 


67 
Ўқитувчи таълимий фаолият машқларини ўтишда онгли равишда ўрганишнинг 
турли усулларидан фойдаланиши мумкин. Бу ерда «англаш, тушуниб етиш» орқали ўрганиш 
усулида кўпроқ эътиборни қаратиш керақлиги алоҳида кўрсатилади, чунки у узининг узоқ 
таъсири билан ажралиб туради. 

Download 1,36 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   ...   92




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish