Чизиқсиз итерация процессори – бир томонлама боғланган ҳамда чизиқсиз физикавий пластинкасимон (текис кучланганлик ҳолатида, текис деформация) ва массив (уч ўлчовли кучланганлик ҳолати) системаларни ҳисоблашни амалга оширади.
Комбинацияланган чизиқсиз процессор – турли хилдаги комбинациялашган системаларни ҳисоблашни амалга оширади.
ЛИРА ПК да Чизиқсиз процессорлар асосида конструкцияни автоматик лойиҳалаш технологик занжирини қуйидагича қуриш мумкин- ҲЗЖ - лойиҳаловчи система – ишчи чизмаларнинг эскизлари. Темирбетон конструкцияларни лойиҳаловчи ЛИР-АРМ системаси амалдаги меъёрий талабларга мувофиқ арматура, колонна, балка, плита ва қобиқларга биринчи ва иккинчи чегаравий ҳолатлар бўйича кесим юзалар танлашни амалга оширади. Ҳисоб схемаси ва кучлар ЛИР-ВИЗОР системасидан импортланади. Бунда бетон ва арматураларнинг ихтиёрий характеристикалари ишлатилиши назарда тутилган, бу эса иншоотларни реконструкция қилиш билан боғлиқ бўлган ҳисоблашларда муҳим аҳамиятга эга.
Ҳисоблашлар натижасида балка ва колонналар чизмалари шакллантирилади ҳамда чизмаларнинг dxf форматидаги файллари яратилади.
1-расм. ЛИР-ВИЗОР тизими кўриниши
ЛИР–ЛАРМ системаси алоҳида олинган стерженли ёки пластинкали темирбетон элементларни меъёрий талабларга биноан лойиҳалашни амалга оширади.
Элементнинг ҳисоблаш схемаси ва унга таъсир қилувчи кучлар ЛИР-АРМ системасидан импорт қилинади ёки фойдаланувчи томонидан берилади. Танланган элемент учун арматура танланади ҳамда берилган арматуралаш жараёни текширилади (2-расм).
2-расм. ЛИР-АРМ тизими кўриниши
ЛИР-СТК – системаси пўлат конструкцияларни лойиҳалашга мўлжалланган. ЛИР-СТК системаси иккита режимда ишлайди: ферма, колонна, балка каби пўлат конструкция элементларига халқаро меъёрий талабларга мувофиқ кесим юза танлаш ва берилган кесим юзаларни текширишни амалга ошириш (3-расм).
Бир нечта бир хил турдаги элементларни конструктив элементларга бирлаштириш ва конструктив элементларни унификациялаш имкониятини яратади. ЛИР-СТК талаб қилинаётган элементни лойиҳалашда бир нечта вариантларни текшириб чиқиш имкониятини яратувчи локал режимида ишлаши ҳам мумкин. ЛИР-СТК лойиҳалаш ва пўлат конструкциялар қисмларини ҳисоблаш модулини ўз ичига олади. Энг оддий қисмлардан мураккаб қисмлар тузиш режими мавжуд. Масалан: “Ригелнинг колонна билан уланиши” ва “боғланишлар уланиши” оддий қисмлари асосида “учта ригелнинг ва тўртта боғланишнинг колоннага уланиши” мураккаб қисмни тузиш мумкин. ЛИР-СТК системаси ЛИР-КМсистемасига асос системадир. Яъни, конструктив схема, элементларнинг танланган ва унификацияланган кесим юзаси ҳамда унификацияланган ва ҳисобланган тугунлар ҳақидаги маълумотларни ЛИР-КМ системасига етказиб беради.