Фарғона политехника институти қурилиш» факультети ««бино ва иншоотлар қурилиши»


Қурилиш конструксияларини ҳисоблаш ва лойиҳалашнинг мақсади ва вазифалари



Download 18,39 Mb.
bet4/156
Sana21.07.2022
Hajmi18,39 Mb.
#834895
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   156
Bog'liq
2020 1 семестр Компютер дастурлари асосида қурилиш мажмуаси

. Қурилиш конструксияларини ҳисоблаш ва лойиҳалашнинг
мақсади ва вазифалари

Қурилиш конструксияларини ҳисоблашнинг асосий мақсади – қурилиш конструксиялари ташқи юклар таъсирларида ишлаганда уларнинг мустаҳкам, бикр ва устивор бўлиши учун талаб қилинган кўндаланг кесим юзаларини аниқлашдан иборатдир.
Қурилиш конструксияларини ҳисоблашнинг асосий вазифалари – ташқи юклар таъсирида конструксия элементларининг кўндаланг кесимидаги ички кучлар
(Н, Қ, М) ни аниқлаш, талаб этиладиган кўндаланг кесим юзаларини аниқлаш, темирбетон конструксиялардан арматуралар кўндаланг кесимини аниқлаш, конструксияларни биринчи ва иккинчи чегаравий ҳолатларга текшириш ва ўлчамларини аниқлаш, ҳисоб учун зарур бўлган материалларнинг механик кўрсаткичларини киритиш, юкларни жойлаштириш, олинган натижаларни таҳлил қилиш ва тўғри эчим танлаш ва бошқалар киради.
Иншоот конструксиялари юк кўтариш қобилияти бўйича икки турдаги конструксияларга бўлиб ўрганилади. Булар юк кўтарувчи ва ўз юкини ўзи кўтарувчи ёки юк кўтармайдиган конструксиялардир.
Ўз юкини ўзи кўтарувчи ёки юк кўтармайдиган конструксиялар ташқи юкларни қабул қилмайди. Юк кўтарувчи конструксиялар эса ташқи юкларни қабул қилади ва бошқа конструксияларга ўтказиб юборади. Ўз юкини ўзи кўтарувчи ёки юк кўтармайдиган конструксияларга юк кўтармайдиган деворлар, парда деворлар ва бошқалар киради.
Юк кўтарувчи конструксияларга асосий деворлар, колонналар, тўсинлар, плиталар, монолит деворлар ва бошқалар киради.
Ҳисоблашнинг асосий вазифаси конструксияларнинг ташқи кучлар таъсирида пайдо бўладиган ички зўриқиш кучларига бардош бера оладиган энг оптимал кўндаланг кесим юзасини танлаш, ҳавфсизлик, чидамлилик ва ишончлилик талабларини таъминлашдан иборатдир.
Компьютер технологияларидан фойдаланиб қурилиш конструксяиларини лойҳалаш қуйидаги асосий кетма-кетликни ўз ичига олади:
1. Ҳисобланаётган конструксия модели учун эркинлик даражасини киритиш;
1. Ҳисобланаётган конструксиянинг ҳисобий моделини яратиш;
2. Модел учун чегаравий шартларни киритиш;
2. Конструксия материали учун асосий механик кўрсаткичларини киритиш;
3. Конструксияга таъсир қилаётган ташқи кучларни киритиш;
4. Ташқи кучлар учун кучларнинг ҳисобий жамланмасини белгилаш;
5. Чекли элементлар усули ёрдамида ҳисоб ишларини амалга ошириш;
6. Олинган натижаларни ишончлилигини таҳлили қилиш;
7. Темирбетон конструксиялар учун арматуралар кесимини танлаш;
8. Ҳисобланаётган пўлат ва темирбетон конструксиялар учун ишчи чизмаларни яратиш.

Қурилиш конструксияларини компьютер технологияларидан фойдаланган ҳолда лойиҳалаш фанини ўқитишдан асосий мақсад – талабаларга бино ва иншоотлар ва уларнинг конструксия элементларини мустаҳкамликка, бикрликка ва устиворликка ҳисоблашда ҳисоблаш мураккаб бўлган масалаларни оснолаштирган ҳолда кам вақт сарфлаб, ишончли эчимларни олишда замонавий компютер технологиялардан фойдаланишни ўргатишдан иборат.


Фанни ўрганиш натижасида талабалар – бино ва иншоотларни лойиҳалаш жараёнида уларнинг компютер моделларини тўғри тузишни билишлари, уларни ҳисоблаш ва лойиҳалаш кўникмасига эга бўлишлари, шунга ўхшаш компютер ҳисоблаш дастурларидан фойдаланиш ҳамда муҳандислик ҳисоблари мураккаб бўлган фазовий масалаларни қисқа вақт ичида тўғри ҳисоблаш кўникмаларига эга бўладилар.

Download 18,39 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   156




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish