Кесим танлаш ва текшириш иккита режимда олиб борилади:
сквозной (оралиқ) режим, бу фойдаланувчи томонидан кўрсатилган ҳамма элементларининг ҳисоби автоматик равишда амалга оширалидиган жараён режими;
локал режим, бу асосида фойдаланувчи кўпвариантли лойиҳалаш – кесим катталигини ўзгартириш, пўлатмаркасини ўзгартириш, бикрлик қовурғалари жойлаштирилишини вариациялаш ва бошқа жараёнларни амалга ошириши мумкин.
Ҳисоблаш натижалари СНиП II.23-81 талабларига мувофиқ келадиган элементлар кесими ўлчамлари ва кесим юзаларининг юк кўтариш қобилияти фойдалниш коэффиценти (фоиз ифодасида) қийматларидан иборат. ЛИР-СТК системаси Windows муҳитида мустақил ишлайдиган илова дастурдир. ЛИР-Визор фойдаланувчи муҳити билан маълумотлар алмашинуви #00., *.hvm, *.stc форматидаги файллар орқали амалга оширилади.