Жисмоний иш динамик ва статик бўлиши мумкин
1) Динамик иш - юкни юқорига ёки пастга кўтариш.
2) Статик иш - одамнинг фазода тана, қўл ва оёқларини ўзгартирмаган ҳолда куч сарфлаб ишлашдир.
Ақлий меҳнат
Ақлий меҳнат-одамнинг ишлаб чиқариш жараёнини бошқариш ва ижодий фаолият билан банд бўлишдир. Унинг асосини маълумотни идрок қилиш, қайта ишлаш ва қарорлар қабул қилишни ташкил этади. Маълумотни қабул қилишда асосан кўриш ва эшитиш органлари томонидан амалга оширилади. Бунда диққат, хотира, интеллектуал фаолият сингари олий руҳий функциялар ишга солинади.
Ақлий фаолиятнинг ҳамма ҳолларида асаб тизими унинг марказий бўлишларининг иштирок этиши асосий белги саналади. Аксарият ақлий меҳнатни бажариш мушак фаолиятининг пасайиши (гипокинезия) билан бирга ўтади.
Толиқиш
Толиқиш - иш бажариш жараёнида организмни иш қобилиятини пасайиши. Баъзан иш бажариш жараёнида организмни иш қобилиятини пасайиш ҳоллари содир бўлиши мумкин, бу ҳолларга обеъктив равишда толиқиш деб баҳо берилади, субъектив равишда чарчаш сезгиси юзага чиқади. У анча оғир, кўп куч талаб этадиган, давомли меҳнатни бажариш натижасида пайдо бўладиган ва меҳнат натижаларининг миқдори ва сифат жиҳатидан ёмонлашуви билан ифодаланади.
Толиқиш - қайтувчан, физиологик ҳолатдир. Толиқиш бир қатор физиологик кўрсаткичлар бўйича аниқланиши ҳам мумкин. Иш бажаришда чарчаш, диққат-эътибор функциясининг ёмонлашуви, мускул чидамининг баъзан кучнинг ҳам пасайиши, толиқиши юзага келганидан далолат беради.
Микроиқлим
Ишлаб чиқариш муҳитида метериология шароитини ифодаловчи омиллар ҳавонинг ҳарорати, нисбий намлиги, барометрик босим ва иш жойларидаги ҳаво ҳаракатининг тезлиги кишининг иш қобилиятига, меҳнат унумдорлигига ва инсон организми жараёнларига катта таъсир кўрсатади. Инсон танасидаги доимий ҳарорат-организм терморегуляцияси физиологик ва кимёвий жараёнлар асосида ушлаб турилади ва ташқи муҳит билан организм орасидаги иссиқлик алмашинуви тўлиқ таъминланади. Ҳароратнинг 15-200С, нисбий намликнинг 35-75% бўлиши моддалар алмашинуви ва иссиқлик ажралиш жараёнларини амалда ўзгартирмайди.
Организмнинг ташқи муҳит билан иссиқлик алмашинуви метериологик шароитдан ташқари, бажарилаётган ишнинг тури ва ишчининг физиологик ҳолатига ҳам боғлиқдир. Совуқ шароитда ишловчи ишчилар учун саноат корхоналари бинолар ичини иситиш ва уларни махсус кийим-бош билан таъминлаш зарурдир. Ҳаво ҳароратини ўлчаш учун ҳар хил симобли, спиртли ва юқори - қуйи контактли термометрлардан, ўзи ёзар термографлардан ҳавонинг нисбий намлигини ўлчаш учун психометрлардан фойдаланилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |