Фарғона давлат университети ҳузуридаги олтиариқ саноат техникуми “мутахасислик фанлар” кафедраси битирув малакавий иш


Норвегия профессионал таълим тизими



Download 311 Kb.
bet7/12
Sana17.07.2022
Hajmi311 Kb.
#811035
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
Bog'liq
диплом иши 2022 янги ЯКУН бўлди

2.2 Норвегия профессионал таълим тизими
Норвегияда профессионал таълим тизими таълимнинг ажралмас қисмидир. Мамлакатда профессионал таълими миллий иқтисодий ва аҳоли бандлигини таъминлаш мақсадларига эришишнинг асосий воситаси деб ҳисоблайди. Норвегияда сифатли таълим бериш сиёсий тамойиллардан бири ҳисобланади.
Норвегия ўқувчилари давлат ҳисобидан таҳсил олишади. Ўқувчиларнинг фақат кичик бир қисми ўз маблағлари ҳисобидан таълим олади. Мамлакатда ижтимоий шериклар иш берувчилар, ва касаба уюшма ташкилотлари профессионал техник таълимини амалга оширишда муҳим рол ўйнайди. Ижтимоий ҳамкорлар ва давлатнинг ўзаро ҳамкорлиги “Касбий тайёргарлик тўғрисида”ги қонун билан тартибга солинади.
Норвегияда профессионал техник таълим ислоҳотлари доимий равишда давом этмоқда.
Ўрта маълумотга эга бўлган фуқароларни касбга ўқитиш тўғрисидаги қонуни (Act relating to Post-secondary Vocational Education and Training) 2003 йилда қабул қилинган бўлиб, қонун олти ойдан икки йилгача профессионал дастурларни ташкил этишни тартибга солади.
Норвегияда Профессионал техник таълимда расмий, норасмий ва ноформал тизимлари мавжуд.
Умумий ўрта таълим мактабининг битирувчилари уч йиллик ўрта профессионал таълимда тахсил олиш ҳуқуқи, мавжуд шу жумладан деярли барча гимназияларда таҳсил олиш ҳуқуқига эга. Ўқувчиларнинг аксарияти 16-21 ёшда, ўн иккита умумий дастур ва қуйидаги тўққизта профессионал дастурлардан бирини танлашлари мумкин.
1. Техник ва саноат ишлаб чиқариш.
2. Электр.
3. Қурилиш.
4. Озиқ-овқат саноати.
5. Қишлоқ хўжалиги, балиқчилик ва ўрмон хўжалиги.
6. Соғлиқни сақлаш ва ижтимоий таъминот.
7. Дизайн, санъат ва ҳунармандчилик.
8. Медиа ва алоқа.
9. Хизмат ва транспорт.
Одатда, касбий тайёргарлик мактабида ўқитиш икки йил давом этади, мактаб устахоналарида амалий машғулотлар ва корхонада қисқа муддатли амалиётдан, кейин икки йиллик расмий шогирдлик тайёрлаш ва корхона ёки давлат таълим ташкилотида ишлаш имкониятига эга бўлади. Ушбу модел "2+2" деб номланади. Бошқа дастурларда "1+3" модели амалга оширилади, бу модел доирасида ўқувчи бир йил касбий тайёргарлик мактабида, уч йил корхонада ўқийди. Биринчи йил юқори синфларда умум таълим курсларидан ташқари, касбий соҳага кириш курслари хам ўқитилади. Иккинчи курсда ўқувчилар аниқ касбий йўналишлар бўйича ихтисослаштирилган касбий курсларни танлайдилар. Шу билан бирга, ўқувчилар цех ва корхоналарда амалий машғулотларда қатнашади. Икки йиллик шогирдлик фақат бевосита корхонада амалга оширилади. Юқоридаги дастурларни тугатгандан сўнг битирувчиларга сертификатлар берилади.
Норвегияда Профессионал таълимини бошқариш ва молиялаштириш.
Норвегия ҳукумати бошқа мамлакатларга нисбатан таълим тизимига катта миқдорда маблағ ажратади, жумладан, профессионал техник таълимга ҳам.Турли ҳудудлар ўртасида географик жойлашуви ва демографик ҳолати билан боғлиқ ресурслар ўртасида сезиларли фарқ мавжуд. Шу билан бирга, давлат таълим муассасаларида, олий таълим ва барча даражадаги таълим олувчилардан таълим тўловлари олинмайди. Норвегияда бутун таълим тизими давлат томонидан молиялаштирилади.
Махаллий ҳокимият томонидан гимназиялар, касбий тайёргарлик мактаблари, мактабларнинг кадрлари шу жумладан ўқув дастурларини ишлаб чиқиш, имтиҳонларни ўтказиш ва ўқитиш сифатини таъминлашни назорат қилади.
Таълим ва фан вазирлиги миллий таълим сиёсати ташкилотлари бошқарув учун умумий жавобгарликка эга барча даражадаги болалалар боғчасидан олий таълимгача шунингдек касбий тайёргарликлар назоратини олиб боради.
Норвегияда Махаллий ҳокимиятлар таълим ва фан вазирлиги томонидан ўрта мактаб профессионал таълимини молиялаштириш учун жавобгардир.
Таълим ва фан вазирлиги таълим дастурлари мазмунини ривожлантириш бўйича ўз мажбуриятлари доирасида таълим муассасалари ва иш берувчилар орасидан экспертларни жалб қилади. Шу мутахассислар учун профессионал режимларни тайёрлаш меҳнат бозори талаблари бўйича янги малакаларни тасдиқлайди. Янги ўқув дастурларини ишлаб чиқиш учун иш берувчилар ва профессионал таълими ўқитувчилари томонидан таклиф этилган мутахасислар доирасида гуруҳлар тузилади. Бундан ташқари, вазирлик томонидан ўқув ишларини бажарилишини назорат қилиш тизими ишлаб чиқилган.
Норвегияда профессионал техник ишлаб чиқариш таълими ижтимоий ҳамкорлари қуйидаги мажбуриятларни ўз ичига олади.
Профессионал таълимда кадрлар тайёрлаш бўйича миллий сиёсат ҳукумати таълимнинг яқин ҳамкори хисобланади, расмий ва норасмий асосда ҳокимият органлари ижтимоий шерикдирлар.Бундай кенг ваколатхона туфайли ижтимоий ҳамкорлар таълим тузилиши ва мазмуни, профессионал техник таълими учун ўқув дастурларини ишлаб чиқишда бевосита иштирок этадилар.
Профессионал техник таълимда ўқитувчилар малакасига расмий талаб ва қонунлар билан белгиланади. Профессионал техник таълим даражалари ўртасида ҳич қандай фарқ йўқ. Маълум бир соҳада ўқитишда икки йиллик магистратура дастурини тугатиш ва тўлиқ касбий амалий педагогик таълимга эга бўлиш мумкун. Касбий амалий ва педагогик таълим профессионал таълимга эга бўлган ўқувчилар учун диплом берилади. Профессионал даража тўлиқ вақтда ўқиш учун бир йиллик дастур ёки сиртқи таълим учун икки йиллик дастур малакасига эга бўлади. Ушбу дастурнинг асосий курсларида педагогик назария, касбий-техник ўқитиш амалиётидир.
Корхона ва ташкилотларда иш фаолиятни олиб бориш учун битирувчиларга қўйиладиган талаблар.
- тажрибали ҳунарманд ишчи малакаси ёки бакалавр даражаси;
- тегишли савдо ёки ҳунармандчилик соҳасида савдо агенти ёки шогирд сертификатининг мавжудлиги;
- тегишли ҳунармандчиликда уста гувоҳномасининг мавжудлиги;
- савдо ёки ҳунармандчиликда олти йиллик тажриба.
- ўрта мактабни битирган икки йиллик иш тажрибаси ва сертификат ёки узоқ муддатли иш тажрибасига эга бўлган расмий ва норасмий таълимнинг тегишли малакасига эга бўлиши керак.
Корхоналарда юқори малакали ходимлар мураббийлар сертификатига эга бўлишлари шарт эмас. Корхона ёки ташкилот раҳбарлари ўз ходимларининг қонун билан белгиланган зарур касбий тайёргарликка эга бўлишларини таъминлаши керак.
Норвегия таълим сифатни таъминлаш агентлиги профессионал таълими тизимида сифатни ривожлантириш стратегияси бўйича тавсиялар беради, ва сифатни таъминлаш тизимини баҳолайди. Профессионал таълим бўйича таълим сифатни таъминлаш агентлиги профессионал таълимида касбий малакага эга бўлишини таъминлаш учун ҳам масъул бўлиб, мактаблар билан минтақавий ҳамкорликни ривожлантиришга хизмат қилади.
Норвегия сифатни таъминлаш агентлиги 2002-йилда ташкил этилган ва 2003-йил 1-январдан бошлаб фаолият юритиб келмоқда. Бу мустақил агентлик бўлиб, унинг вазифаси сифатни баҳолашдан иборат.
Сифатни баҳолаш вазифаси турли механизмлар ёрдамида амалга оширилади, хусусан:
- профессионал таълим муассасаларини аккредитация қилиш.
- профессионал таълим дастурлари ва курсларини аккредитатциядан ўтказиш.
- аккредитатцияни кўриб чиқиш.
- профессионал таълим муассасаларида сифатни таъминлаш тизимини баҳолаш.
- таълим хизматларининг айрим турларини ёки таълим жараёнининг айрим жиҳатларини баҳолаш.
- профессионал таълимида касбий тайёргарликни баҳолаш.
Махаллий хокимятлар билан шартномани имзолаган шахслар қуйидаги мажбуриятларни ўз зиммаларига олишлари мумкун:
- турли даражадаги молиявий ёрдамни бериш;
- эҳтиёжлар бўйича статистик маълумотларни ўрганади.
- меҳнат бозорида келажакдаги иш ўрнини ўрганади;
- иш берувчилар учун кўрсатмалар ишлаб чиқади.
- ходимларни ўз ваколатларини расмийлаштиришга ва бошқаларни ўқитишга ундайди.
- ўқувчиларни профессионал таълимига жалб этиш стратегияларини ишлаб чиқади.
Профессионал техник таълим тайёргарлик доирасида ишлаб чиқариш таълимида иштирок этишни истаган корхоналар ушбу фаолиятга махаллий ҳокимиятдан розилик олишлари керак бўлади. Корхона раҳбарияти ходимларнинг таълим тўғрисидаги қонун билан белгиланган зарурий малакага эга бўлишини таъминлаши керак.
Норвегияда малака даражалари
Профессионал техник таълимда таълими асосан битирувчиларга савдо агенти сертификатини ёки магистрлик гувоҳномасини бериш билан якунланади.
Юқоридаги сертификат эгалари ўқишни кейинги босқичида давом эттиришлари мумкин. Кейинги даражадаги профессионал мактабларида қўшимча ўқитиш ёки олий таълим дастурларига кириш, тегишли сертификат бериш билан малакасини оширишни назарда тутади.



Download 311 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish