Фарғона давлат университети ҳузуридаги олтиариқ саноат техникуми “мутахасислик фанлар” кафедраси битирув малакавий иш


Туркия профессионал таълим тизими



Download 311 Kb.
bet9/12
Sana17.07.2022
Hajmi311 Kb.
#811035
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12
Bog'liq
диплом иши 2022 янги ЯКУН бўлди

2.3.Туркия профессионал таълим тизими
Туркияда профессионал техник таълими бўйича миллий сиёсати қуйидагиларга қаратилган:
- меҳнат бозоридаги талаб ва таклифлари.
- битирувчиларини халқаро ташкилотларга ишга жойлаштириш, таълим сифатини доимий равишда ривожлантириш ва яхшилаш.
- 1982 йилги қабул қилинган конститутсияда давлатнинг таълим билан боғлиқ барча асосий мажбуриятлари кўзда тутилган.
Амалдаги таълим тизимига турк халқининг асл фарзанди. Камол Отатурк асос солган. Туркия таълим тизимлари мамлакат Конституцияси, таълим–тарбия тўғрисидаги Қонунларга амал қилади
Туркияда таълим босқичлари қуйидаги таркибга эга:
- мактабгача таълим 1 ёшдан 3 ёшгача мактабга тайёрлаш 3 ёшдан 5 ёшгача
- бошлангич ўрта мактаб 4 йил
- ўрта таълим 4 йил
- профессионал ва техник таълим Университетга кўчириш имконияти билан 2 йил
олий таълимда 4-йил бакалавр
Туркия Республикасида барча босқичдаги таълим давлат назоратида бўлиб, бундай назоратга кирмайдиган таълим тарбия масканларини очиш мумкин эмас. Хусусий мактаблар хам давлат таълим стандартлари талабига мос келиши ва давлат дастурларини тўла бажаришга мажбур.
Жисмоний шахслар, уюшмалар, корпоратсиялар ёки бошқа турдаги ташкилотлар, хусусий мактаблар очиши мумкин. Мактабгача таълим, шунингдек, бошланғич ва ўрта таълим учун. Хусусий мактаблар таълим фаолиятини сертификатлаш бўйича бир хил қоидаларга эга. Ўқув йили, ўқув режаси, ўқитувчилар малакасини баҳолаш, тартиби амалдаги қонунларга асосланган холда оширилади.
Расмий ва норасмий таълим билан боғлиқ қонунчилик назорати, Туркия таълим вазирлигининг вазифаси ҳисобланади. Бундан ташқари, Туркия таълим вазирлиги ўқув дастурларини тайёрлаш, ҳаракатларни мувофиқлаштириш учун масъулдир. Ҳудудлардаги таълим фаолиятини Туркия Таълим вазирлигига бўйсунувчи ҳудудий таълим бошқармалари томонидан назорат қилинади. Бошланғич таълим ташкилотлари фаолиятини назорат қилиш ҳудудий миқёсда таълим инспекторлар томонидан амалга оширилади.
Туркия таълим вазирлиги томонидан таълим инспекторлари ўрта таълим муассасаларини назорат қилади.
Туркияда тўлиқ ўрта таълимнинг икки тури мавжуд умумий ва касбий. Тўлиқ ўрта таълим умумтаълим мактабларида амалга оширилади,ва камида 4 йил давом этади. Бунда 9 ва 12 –синфлар, 14 ёшдан 17 ёшгача бўлган ўқувчиларни қамраб олади. Профессионал таълим тизимида 5 йил муддатдаги дастурларни амалга оширадилар.
Туркиядаги техник профессионал таълим тизими иккита асосий компонентни ўз ичига олади,
- назарий ўқитиш таълими
- амалий иш жойида ўқитиш.
Профессионал таълим тизимига қуйидагилар киради:
- ўрта махсус
- профессионал таълими муассасалари;
Туркияда 228 та касб бўйича таълим берилади.Ўқувчилар ўзлари танлаган касбларни тугатгандан сўнг битирувчиларга ихтисослаштирилган ишчи ва мутахассис малакаларини олиш имкониятини берадиган ўрта касбий мактаблари мавжуд
Норасмий таълим Туркия Таълим вазирлиги билан келишилган ҳолда ишлайдиган давлат ва хусусий таълим муассасаларида қисқа курслар, тренинглар, шогирдлик дастурлари ва масофавий таълим орқали амалга оширилади. Халқ таълимининг умумий мақсадлари ва асосий тамойилларига мувофиқ норасмий таълимга ҳеч қачон расмий таълим тизимида ўқимаган ёки ўқишни тугатмаган фуқаролар қамраб олинади.
Туркияда мажбурий ўрта таълим муддати қонуний равишда 12 йил қилиб белгиланган. Шогирдлик деганда касбий таълим марказларида назарий таълим ва иш жойида амалий машғулотлар олиб бориладиган таълим тушунилади. Очиқ касб-ҳунар литсейига ўқишга кириш турли сабабларга кўра ўрта мактабни тамомламаган ёшлар учун мажбурий ҳисобланади. Очиқ профессионал литсейида улар профессионал таълими марказларининг ўқув дастурларида қатнашишлари мумкин.
Профессионал техник касбий таълимни таъминлаш республика даражасида марказлаштирилган.
Туркия таълим вазирлигининг ҳудудий бўлимлари ҳар бир минтақадаги таълим ташкилотлари томонидан профессионал техник таълимини амалга оширилишини назорат қилади.
Туркия Таълим вазирлиги 1993 йилдан бери модулли профессионал техник таълими дастурларини ишлаб чиқмоқда. 2002-йилдан бошлаб Европа Иттифоқи томонидан молиялаштирилган лойиҳалар орқали фаоллаштирилиб борилмоқда.
Туркия таълим вазирлиги профессионал техник таълим ва таълимнинг ҳуқуқий, сиёсий ва ташкилий жиҳатлари учун масъулдир.Республика миқёсида профессионал таълим сифатини ҳам таълим вазирлиги томонидан профессионал техник таълими бошқармаси орқали назорат амалга оширилади. Туркияда профессионал техник таълим ва таълим сифатини назорат қилишни тартибга солувчи ҳуқуқий ҳужжатлар мавжуд эмас, аммо сифатни умумий бошқариш бўйича бир қатор ҳуқуқий ҳужжатлар мавжуд. Таълимнинг бошланғич ва ўрта босқичларида сифатни таъминланиши Туркия Таълим вазирлиги томонидан назорат қилинади.
Сифатни таъминлаш тизими икки даражага эга:
- баҳолаш ва назорат
- марказий ҳамда маҳаллий даражада амалга оширилади.
Туркияда профессионал таълим учун педагогларни тайёрлаш давлат тасарруфидаги олийгохларда 4 йил мобайнида таълим оладилар. Олийгохни битиргандан сўнг хар бир битирувчи имтихон топширади, имтихондан аъло бахо олганлар нуфузли давлат мактабларида ишга кабул килинадилар. Имтихондан коникарсиз ўта олмаганлар факатгина хусусий мактабларда фаолият юрита оладилар.
Профессионал техник таълимининг мақсади, ўқувчиларни маълум бир касбга тайёрлашдир, гарчи университетга кириш имконияти ҳам сақланиб қоладиган бўлса хам Туркиядаги профессионал литсейларида адвокатлик малакаси мавжуд. Тиббиёт билим юртлари, савдо ва туризм мактаблари, махсус таълим муассасалари, умумий ўрта мактаблар хусусий мактаблардир.
Таълим муассасаларининг ушбу таснифида кўрсаткич турли хил мутахассисликлар ва касблар билан эмас, балки техник мактабларнинг гендер бўлинишини сақлаб қолишдир. Мажбурий таълим ва ихтиёрий таълим сертификатланган масофавий таълим дастурлари шаклида тақдим этилиши мумкин Туркиядаги профессионал техник таълими модулли тўртта малака даражаси бўйича ўқувчи, магистр, уста мураббий, раҳбар.
Турли хил онлайн ёки офлайн кечки курсларидан иборат норасмий таълим мактабга бормаган ва бирон бир сабабга кўра ўқишни якунлай олмаган ёшлар учун мўлжалланган. Туркияда норасмий таълим Миллий таълим вазирлиги томонидан бошқарилади, ва ўқув марказлари тармоғи томонидан амалга оширилади. Ўрта таълимни тугатгандан сўнг, ўқувчилар якуний имтиҳон топширишлари шарт. Ушбу имтиҳондан муваффақиятли ўтган ўқувчилар университетга кириш имтиҳонини топширишга рухсат этилади, бу эса ўз навбатида уларга ўқишга кириш ҳуқуқини беради.
Туркия таълим тизимининг механизмларини Копенгаген декларатсияси тамойилларига мувофиқ ўзгартириш ва институтсионал таълим ислоҳотларига шаффофлик ва барқарорликни таъминлаш жараёнида мамлакатда касбий таълим тизимини мустаҳкамлаш лойиҳаси доирасида модернизатсия амалга оширилди.
Расмий ва норасмий таълим билан боғлиқ маъмурий қонунчилик ва назорати Туркия таълим вазирлигининг маъсулияти ҳисобланади. Ушбу лойиҳани амалга ошириш бўйича келишув Туркия ҳукумати ва Европа Иттифоқи ўртасида 2000 йил июл ойида имзоланган.Профессионал таълим лойиҳаси доирасида миллий таснифлаш стандартига тўғри келадиган, модулли таълим тизимига асосланадиган, умрбод таълим тамойилларини сақлайдиган ва ижтимоий-маиший таълимни амалга оширадиган халқаро миқёсда тан олинган касбий таълим тизимини яратиш бўйича тадқиқотлар олиб борилди.
Туркиянинг иқтисодий эҳтиёжлари .
Ушбу лойиҳа доирасида профессионал таълимининг ўқув режалари ва кредитлар сонини ўзгартириш имкониятлари ўрганилди. Улар уч йиллик ананавий профессионал таълими дастури янги тўрт йиллик намунавий дастурга ўтиш режалаштирилмоқда Улар уч йиллик ананавий профессионал таълими дастури янги тўрт йиллик намунавий дастурга ўтказишни кўриб чиқилмоқда Бундан ташқари, ушбу ташаббуслар таълим дастурларини долзарб бўлиб қолмоқда Туркия профессионал таълимининг Европа Иттифоқи таълим майдонига интегратсиялашув жараёни Миллий таълим вазирлигининг ташкилий тузилмасига ўз таъсирини ўтказди, 2011-йилда Касбий таълим Бош бошқармаси ташкил этилди. Шу билан бирга, глобаллашув давридаги энг янги касблар таҳлили бошланади.
Ўқувчилар ўқиш охирида оладиган якуний сертификат уларнинг ўрта таълим муассасаларига қабул қилинишига таъсир қилади Туркияда ўрта таълим 14 ёшида турк ўқувчилари литсейларга ўқишга киришади. Туркияда ўрта таълим муассасалар пулликдир.Сертификатнинг ўртача балли ва молиявий таъминланишига қараб, ўқувчиларлар қуйидаги турдаги таълим муассасаларидан бирини танлашлари мумкин: Давлат литсейлари. Анадолу литсейлари. Ушбу муассасанинг дастури қўшимча инглиз тилини ўз ичига олади, бошқа фанлар ҳам чет тилида ўқитилиши мумкин.
Туркия таълим тизими, ўқитиш услуби бизникидан анча фарқ қилади. Масалан, давлатда 200 дан ортиқ университети бўлса деярли барчаси мустақил. Қанча квота ажратлиши, грантлар, шунга ўхшаш барча нормативларни ўқув даргохининг ўзи белгилайди, хамда ўқув даргоҳлари халқаро талабларга тўлақонли жавоб бера олади. Шунингдек хар бир ўқувчини эрки ва эътиқодини ҳурмат қилган холда таълим бериш, муносабатда бўлиш уларнинг ютуғидир.

Download 311 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish