2. Ресурслар билан ишлаш (кимё ўқув предметини ўқитиш талаблари, ДТС да белгиланган талабларни билиши, намунавий, ишчи ўқув режалардаги соҳага оид ажратилган соатлар ҳажми, уларнинг бошқа ўқув предметлари орасидаги улуши хақида тушунчага эга бўлиши, зарур бўлса, ўзгартиришлар кирита олиши, умумкасбий фанларнинг педагогик асослари, шахс ривожланишининг педагогикаси, психологияси, физиологиясини билиши, ўқув ва услубий билимларни ўзлаштирганлиги, мотивацияга эгалиги). 3. Кимё лабораториялари ускуналари билан ишлаш кобилияти (кимё фани ўқув хоналари ва лабораторияларининг жиҳозланиши бўйича талабларни билиши, лаборатория ускуналари билан ишлаш малакаларига эгалиги). 4. Ахборот-информацион технологиялар билан ишлаш (ахборот –коммуникацион технологияларидан фойдаланиш даражаси, ўқув машғулотларида маъруза, лаборатория, амалий машғулот ва семинарларда интернет манбалари мавзуга доир янги маълумотлар ва бошқалардан фойдаланиш даражаси). 4. Ахборот-информацион технологиялар билан ишлаш (ахборот –коммуникацион технологияларидан фойдаланиш даражаси, ўқув машғулотларида маъруза, лаборатория, амалий машғулот ва семинарларда интернет манбалари мавзуга доир янги маълумотлар ва бошқалардан фойдаланиш даражаси). 5. Ўз-ўзини ривожлантириш (ўқитувчи учун касбий компетенцияни ривожлантиришнинг зарурияти, чет тиллари ( инглиз, немис ва б.)ни билиш даражаси, Ўзбекистонда 2017-2021 йилларда янги қурилган ёки модернизация қилинган йирик кимёвий ишлаб чиқариш (завод, қўшма корхона)лар ва уларда борадиган кимёвий жараёнлар ҳақида маълумотга эгалиги, экологик компетентлиги) малакалари ажратиб кўрсатилган. Тадқиқот доирасида кимё ўқитувчиларини касбий компетентлигини аниқлашда фақат ташхислаш методикаси билан чекланиб қолмасдан, олий таълим муассасаларида фаолият олиб бораётган кимё ўқитувчиларининг касбий компетентлигини аниқлашнинг яна бир методикаси яратилиб, амалиётда синовдан ўтказилди. Жумладан, бу борада олий таълим муассасалари кимё бакалавриат таълим йўналишида ўқитиладиган умумкасбий фанлар (мавзуга доир адабиётлар тахлилидан маълум бўлдики, жахон амалиётидан келиб чиқиб кимё бўйича умумкасбий фанлар сифатида ноорганик, органик, физик, шунингдек аналитик кимё фанлари олинди), кимё ўқитиш методикаси, педагогика ва педагогик маҳорат, компетенция, меъёрий хужжатларга доир жами 100 та тест саволлари ишлаб чиқилди ҳамда тест синовлари 2019-2022 йилларда ўтказилди, натижалари таҳлил қилинди.
Do'stlaringiz bilan baham: |