Фарғона давлат университети География (ўрганиш обьекти бўйича)
йўналиши магистранти Маматисаков Жаҳонгирмирзо Жамолиддин ўғлининг “Фарғона водийсида экологик ва зиёрат туризмини ҳудудий ташкил этишнинг хусусиятлари” мавзусидаги
магистр академик даражасини олиш учун ёзган диссертациясига
ТАҚРИЗ
Республикамизда туризм ва унинг тармоқларида хизмат турларини шакллантириш, ҳудудларнинг табиий ва ижтимоий-иқтисодий имкониятларини ҳисобга олган ҳолда, уларнинг ихтисослашуви ҳамда ҳудудий таркибини такомиллаштириш бўйича қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида «туризм индустриясини жадал ривожлантириш, иқтисодиётда унинг роли ва улушини ошириш, туристик хизматларни диверсификатсия қилиш ва сифатини яхшилаш, туризм инфратузилмасини кенгайтириш», ҳамда «одамларнинг экологик хавфсиз муҳитда яшашини таъминлаш» юзасидан муҳим вазифалар белгилаб берилган. Шу жумладан мазкур тадқиқот ишида ҳам Фарғона водийсининг экологик ва зиёрат туризми имкониятлари, уларни худудий ташкил этиш хусусиятлари ёритиб берилган бўлиб тадқиқот объекти сифатида Фарғона водийси ҳудуди танланган. Шунга мувофиқ водий ҳудудидаги табиий ва диний объектларни экотуризм ва зиёрат туризми мақсадида ўрганиш ва уларни таснифлаш ҳамда ҳудудий ташкил этиш хусусиятларини географик жиҳатдан таҳлил қилиш бўйича таклиф қилинган тавсияларни баҳолаш каби вазифалар белгиланган ва ўз ечимини топган.
Тадқиқот иши кириш, 3 та боб, хулоса ва фойдаланилган адабиётлардан иборат. Тадқиқот ишининг 1 боби “Туризмни географик тадқиқ этишнинг назарий услубий асослари” деб номланган бўлиб, бунда туризм тушунчаси, тавсифи ва йўналишлари, туризм ва унинг ривожланишига таъсир этувчи омиллар ҳамда экологик ва зиёрат туризмининг ижтимоий-иқтисодий географик жихатлари келтириб ўтилган.
2 бобида “Фарғона водийсида экологик ва зиёрат туризмининг бугунги ҳолати ва муаммолари” таҳлил қилинган бўлиб, ушбу бобда минтақада туризм салоҳияти ва унинг бугунги ҳолати, интақа туристик йўналишларни ҳудудий ташкил этиш масалалари, минтақада экологик ва зиёрат туризмини ривожлантириш имкониятларини бахоланган. Якуний 3 бобда “Фарғона водийсида экологик ва зиёрат туризмини ривожлантириш истиқболлари” ёритилган бўлиб, бу режада Экологик туризм ва уни ривожлантиришнинг географик асослари ишлаб чиқилган. Зиёрат туризми объектлари, уларнинг ижтимоий-экологик функцияси ҳамда Фарғона водийсида экологик ва зиёрат туризмини ривожлантириш истиқболлари бўйича таклифлар берилган. Фарғона водийси табиатини экологик ва зиёрат туризми имкониятларини аниқланиб, улардан оқилона фойдаланиш йўлларини кўрсатилган.
Магистрант Маматисаков Жаҳонгирмирзо Жамолиддин ўғлининг “Фарғона водийсида экологик ва зиёрат туризмини ҳудудий ташкил этишнинг хусусиятлари” мавзусидаги магистр академик даражасини олиш учун ёзган диссертацияси Давлат аттестацияси томонидан белгиланган талабларига жавоб беради деб ҳисоблайман ва ҳимояга тавсия этаман.
Тақризчи: Андижон Давлат Университети география кафедраси мудири дотсент, г.ф.н Р. Қодиров
Do'stlaringiz bilan baham: |