3. Истеъмолчи қуйидаги ҳуқуқларга эга:
шартномага мувофиқ зарур кўламда, белгиланган сифатда, унинг ҳаёти ва саломатлиги учун хавфсиз бўлган, мулкига зарар етказмайдиган хизматлардан фойдаланиш;
Ижрочидан хизмат кўрсатишнинг амалдаги тартиби, талаблари, қоидалари ва ўзгаришлар тўғрисидаги, шунингдек, қаттиқ ва суюқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш бўйича хизматлар тарифлари тўғрисида маълумот олиш;
Ижрочи томонидан қаттиқ маиший чиқиндиларни олиб чиқишнинг минимал даврийлигига риоя этилишини талаб қилиш: чиқинди тўплаш шохобчаларидан — бир кунда бир маротаба ва якка тартибдаги турар жой секторидан «сигнал» усулида — уч кунда бир маротаба
ўн икки ойдан ортиқ бўлмаган давр учун олдиндан ҳақ тўлаш, кейинчалик тегишли тарифлар ошганда қайтадан ҳисоб-китоб қилмаслик;
Ижрочи томонидан қаттиқ маиший чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш жадвалига риоя қилинмаган ҳолларда Ижрочининг оператив тартибда қаттиқ маиший чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш чораларини кўриши лозим бўлган диспетчерлик хизматига _______________ телефон рақами орқали буюртманома бериш;
Ижрочи томонидан шартнома мажбуриятлари сифатсиз бажарилган ҳолларда Ижрочига ёзма, электрон ёки оғзаки шаклда шикоят қилиш ва Ижрочидан хизматлар тўлиқ кўрсатилмаганлиги ёки тегишлича бўлмаган сифатдаги хизматлар кўрсатилганлиги ҳолатини тасдиқловчи далолатномани тузишни, шунингдек, аниқланган камчиликларнинг белгиланган муддатларда бартараф этилишини талаб қилиш;
хизматлар кўрсатилаётганда Ижрочи айби билан юзага келган камчиликларнинг бепул бартараф этилишини талаб қилиш;
доимий яшаш жойида вақтинча бўлмаганлигининг ҳужжатлар билан тасдиқланган давр ёки шартномада белгиланган тартибда хизматлар кўрсатилмаган давр учун қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш бўйича хизматларга ҳақ тўлаш мажбуриятларидан тўлиқ озод бўлиш;
қаттиқ ва суюқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш бўйича сифатсиз хизмат кўрсатилганлиги сабабли, агар Ижрочи ўз вақтида шартномани бажаришга киришмаса ёки сифатсиз хизмат кўрсатса, зарарлар ундирилишини талаб қилиб судга мурожаат қилиш.
Истеъмолчи қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
4. Истеъмолчи қуйидагиларга мажбур:
қаттиқ ва суюқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш бўйича кўрсатилган хизматлар учун тўловларни ушбу шартномада белгиланган муддатларда ўз вақтида ва тўлиқ миқдорда тўлаш;
контейнерда тўплаш тизимида — чиқинди тўплаш шохобчаларида чиқиндиларни жойлаштиришда чиқиндиларни контейнерларга ташлаш;
тўплашнинг «сигнал» усулида — қаттиқ маиший чиқиндиларни ўз уйларида сақлаш ва Ижрочининг қаттиқ маиший чиқиндиларни олиб чиқиш жадвали бўйича етиб келган махсус автотранспорт воситасига жойлаштириш;
қаттиқ ва суюқ маиший чиқиндиларни рухсат этилмаган жойларга ва объектларга ташламаслик ҳамда жойлаштирмаслик (кўчаларга, сув йўлларига, ариқ ва қаттиқ ҳамда суюқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва кўмиш учун белгиланмаган бошқа жойларга, шу жумладан, автотранспорт воситаларидан уларнинг тўхташи, тўхтаб туриши ёки ҳаракатланиши вақтида)
қаттиқ маиший чиқиндиларни уларни жойлаштириш объектларида (идишлар, ер ўралари ва ҳоказолар), ташкилот ҳудудида, далаларда ва аҳоли яшаш пунктларида ёқмаслик;
кўп квартирали уйнинг умумий фойдаланишдаги жойларида қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва сақлаш жойлари ташкил этилишига йўл қўймаслик;
қаттиқ ва суюқ маиший чиқиндиларни махсус автотранспорт воситасига ортиш учун Ижрочининг ортиш жойига бемалол ўтишини таъминлаш;
чиқинди тўплаш контейнерлари, чиқинди тўплаш шохобчалари, чиқинди тўплаш камералари ва бошқа ускуналарнинг носозликлари аниқланганда Ижрочини дарҳол хабардор қилиш;
ў?ларининг мулки бўлган кўп квартирали ва якка тартибдаги уйларда прописка қилинган (шу жумладан, вақтинча прописка қилинган) ёки ҳақиқатда истиқомат қилувчи шахслар сони тўғрисидаги маълумотлар ўзгарганлиги тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг ҳудудий органлари ҳузуридаги Санитар тозалаш хизматларини ташкил этиш маркази (кейинги ўринларда Санитар тозалаш маркази деб аталади) ёки унинг туман (шаҳар)га бириктирилган вакилларини ўн иш куни мобайнида хабардор қилиш;
йирик габаритли маиший чиқиндилар ва қурилиш чиқиндилари, чорвачилик, шунингдек дарахт ва буталарни кесиш ҳамда агротехник ишлов беришдан ҳосил бўладиган чиқиндиларни хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, профессионал бошқарув ташкилотлари томонидан белгиланган, вақтинчалик махсус ажратилган жойларга жойлаштириш ва улар чиқинди тўплаш шохобчаларидаги контейнерларга ташланишига йўл қўймаслик;
Истеъмолчи қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятларга ҳам эга бўлиши мумкин.
|