Фаннинг маъруза матни



Download 492,27 Kb.
Pdf ko'rish
bet7/42
Sana03.06.2022
Hajmi492,27 Kb.
#631520
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   42
Bog'liq
Абдулла Шер – Ахлок фалсафаси. маъруза матн. Т.

Фойдаланилган адабиётлар:
1. Каримов И.А. Донишманд халқимизнинг мустаҳкам иродасига
ишонаман. –Тошкент: Ўзбекистон, 2000.
2. Аъзамов А. Фан ва дин: одамзоднинг пайдо бўлиши. «Тафаккур»
журнали. –Тошкент, 1999. - №4.
3. Виндельбанд В. О свободе воли. -Минск-Москва: Харвест- АСТ,
2000.


4. Инжил. Стокгольм: Библияни таржима қилиш институти, 1992.
5. Золотухина-Аболина. Е.В. Современная этика: истоки и проблемы.
Учебник для вузов. –Москва: Гардарики, 2004.
6. Стоун И. Произхождение. Роман – биография Чарлза Дарвина. –
Москва: Политиздат, 1983.
7. Қуръони Карим. –Тошкент: Чўлпон нашриёти, 1992.
8. Қуронов М. Миллий ғоя ва ўзбек характери. –Тошкент: Маънавият,
2005.


АХЛОҚ ТУРЛАРИ ВА АХЛОҚ ТУЗИЛМАСИ
Режа:
1. Ахлоқ турларининг ижтимоий-фалсафий моҳияти.
2. Ахлоқнинг асосий хусусиятлари
3. Ахлоқ тузилмаси: ахлоқий онг, ахлоқий ҳиссиёт, ахлоқий
муносабатлар.
Ахлоқ турларининг ижтимоий-фалсафий моҳияти
Инсоният тарихи қанчалик кўп даврни ўз ичига олса, ахлоқнинг хилма-
хил кўринишлари шунча кўпайиб борган. Лекин уларнинг ҳаммаси,
замонавий ахлоқ назариясига кўра, икки катта гуруҳ остида воқе бўлади,
яъни ахлоқий хатти-ҳаракатлар асос - эътибори билан икки турга бўлинади.
Улардан бири - обрўпарвар (авторитар) ахлоқ, иккинчиси - инсонпарвар
(гуманитар) ахлоқ. Энди қисқача уларнинг моҳияти ва сифатлари билан
танишиб чиқамиз.
«Обрўпарварлик ахлоқига кўра, - деб ёзади Эрих Фромм, - бир одам -
обрў эгаси инсон учун нима яхшилигини белгилаб беради, ўзни тутиш қонун-
қоидалари ва меъёрларини ҳам ўйлаб топади, ўрнатади. Инсонпарварлик
ахлоқи эса бу қонун - қоидалар ва меъёрларни ўзи яратиши, ўзи бошқариши
ҳамда уларга ўзи амал қилиши билан фарқланади.»
Фромм обрўпарварлик ахлоқинининг икки асосини кўрсатиб ўтади:
биринчиси – рационал обрўпарварлик, унга кўра, рационал обрў эгаси ўзига
юкланган вазифани омилкорлик воситасида бажариб, мазкур вазифани
юклаганлар томонидан ҳурматга сазовор бўлади. Бироқ рационал
обрўпарварлик вақтинчалик ҳодиса, у обрў эгаси фаолиятининг
самарадорлиги билан боғлиқ. Иккинчиси – норационал обрўпарварлик, у бир
томондан ҳукмронликка, иккинчи томондан, қўрқувга асосланади ва узоқ
муддат давом этади: муайян тарихий даврни ўз ичига олади. Норационал
обрўпарварлик танқидни на фақат тан олмайди, балки таъқиқлайди. Рационал
обрўпарварлик обрў эгаси томонидан субъектга нисбатан ахлоқий тенгликни
тақазо этса, норационал обрўпарварлик айнан тенгсизлик асосига қурилади.
Бунда обрў эгасига «гап қайтармаслик», «қулоқ солиш» - фазилат, «қулоқ
солмаслик» - иллат ҳисобланади. Одатда, обрўпарварлик ахлоқи деганда,
кўпроқ норационал обрў эгаси ўрнатган қонун-қоидалар, меъёрлар назарда
тутилади.
Шундай қилиб, инсонпарварлик ахлоқи субъектнинг ўз инсонийлик
табиатини, барча фазилатларни, очиқ-ойдин намоён этишини таъминлайди.
Обрўпарварлик ахлоқида эса, аксинча, субъектга, обрў эгасига бўйсуниш,
қулоқ қоқмаслик, ўз индивидуаллигини йўқотиш ҳадислари рўй беради.
Лекин, фожеа шундаки, буни инсоннинг ўзи англамайди: атроф-муҳитдаги
обрў эгасининг улуғлиги, билимдонлиги қаҳрамонлиги, мурувватлилиги,
халққа оталарча ғамхўрлиги ва зарурий қаттиққўллиги ҳақида тўқилган


мифлар, унинг шахсига сиғиниш бунга йўл бермайди. Бундай одамлар
жамиятда асосий кўпчиликни, обрўпарварликнинг моҳиятини тушуниб етган,
оммага қўшилмаган, ўз индивидуаллиги ва ички эркинлигини сақлаб қолган
шахслар эса жуда камчиликни ташкил этади. Натижада жамиятнинг асосий
кўпчилиги эзгулик деб ҳисоблаган нарса аслида ёвузлик бўлиб чиқади, халқ
оммаси англамасдан ёвузликка хизмат қилганини кейин, обрў эгаси шахсига
сиғиниш фош этилганидан сўнггина тушуниб етади. Чунончи, Ҳитлерга
эргашганлар ўша пайтлар Олмонияда кўпчиликни ташкил этарди, улар
ўзларининг йўли тўғри эканига қаттиқ ишонган эдилар: «Фюрер
адашмайди!» Ҳозир эса Ҳитлер ким-у, унинг тутган йўли қандай эканини
ҳамма яхши билади, Олмония аҳолисининг асосий кўпчилиги фашизмга,
унинг обрўпарварлик ахлоқига қарши.
Бизнинг мамлакатимиз ҳам собиқ Шўролар Иттифоқи таркибида
Ленин, Сталин ва комунистик партия ўрнатган обрўпарварлик ахлоқини
бошидан кечирди, мустақиллик туфайлигина халқимиз инсонпарварлик
ахлоқи меъёрлари билан ҳаёт кечириш йўлига кирди. Жаҳон афкор оммаси,
эркин, демократик жамиятларининг ҳаммаси ана шу ахлоқий йўлдан
бормоқда. Айнан шундай ахлоқ жамият ва шахснинг эркинлигидан,
индивиднинг ихтиёр эркинлигидан келиб чиқади. Шу сабабли ихтиёр
эркинлиги Ахлоқ фалсафасининг энг муҳим, энг долзарб муаммоси сифатида
алоҳида эътиборга молик. Қолаверса, ихтиёр эркинлигининг ахлоқий
моҳиятини тушунмай туриб, Ахлоқ фалсафасининг аҳамияти ва заруриятини
тўлақонли тасаввур этиб бўлмайди.

Download 492,27 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   42




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish