Фаннинг маъруза матни


Оилавий мулк, фарзанд тарбияси ва оиланинг тарқалиши



Download 492,27 Kb.
Pdf ko'rish
bet32/42
Sana03.06.2022
Hajmi492,27 Kb.
#631520
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   42
Bog'liq
Абдулла Шер – Ахлок фалсафаси. маъруза матн. Т.

Оилавий мулк, фарзанд тарбияси ва оиланинг тарқалиши
Оиланинг яна бир жиҳати - унинг ўз мулкига эгалиги. Агар никоҳ
оиланинг ботиний кўриниши бўлса, оилавий мулкни унинг ташқи кўриниши
дейиш мумкин. Оиланинг мавжуд бўлиши учун ишлаб топиладиган маблағ
ҳам зарур. Оила учун топиладиган ана шу маблағ, шубҳасиз ахлоқий
табиатга эга: оила бошлиғи оила аъзоларини ҳалол едириб-ичириши,


кийдириши лозим. Оилани одатда эркак киши бошқаради. У нафақат «топиб
келади», балки оилавий мулкка хўжайинлик қилиш, уни тақсимлаш ҳуқуқига
ҳам эга.
Юқорида айтганимиздек, никоҳ эзгу мақсадга йўналтирилган,
зиммасига зурриёт қолдиришдек юксак масъулият юкланган, ахлоқ билан
чегараланган қўшилув, бирлашув; бу бирлашувдан мақсад - ҳаётда ўзларидан
яхшироқ, мукаммалроқ бўлган, ўзлари эришолмаган орзуларни рўёбга
чиқарадиган одам нусхаларини яратиш. Бундай одамлар фарзандлардир. Шу
муносабат билан машҳур олмон исломшуноси ва шарқшуноси Аннемарие
Шиммел хоним баъзи мутасаввифлар учун умумийлик табиатига эга бўлган
қизиқ бир фикрни келтиради: «Баъзи сўфий-теософик оқимларнинг
тарафдорларида маҳсулот берадиган ҳар бир хатти-ҳаракатни «никоҳ» деб
аташга мойиллик бор. Уларнинг фикрича, пўлат билан чақмоқтош бирлашса,
бу никоҳдан янада етукроқ фарзанд, яъни олов дунёга келади. Эркаклик ва
аёллик унсурларининг бирлашуви ҳаётни янада юқорироқ поғонага
чиқарувчи омилдир».
Шу боис оилада боланинг аҳамияти ниҳоятда катта. Ота болада ўз
жуфти ҳалолини, она эса севимли эрини кўради: болада эр-хотиннинг
муҳаббати предметлашади, жонланади. Бола - оилани тутиб турувчи жонли
муҳаббат. Болалар оилада умумий оилавий мулк ҳисобига еб-ичадилар,
тарбия оладилар.
Оилада болалар интизомли бўлиб ўсмоқлари, ота-онага бўйсунишлари
лозим. Лекин бу интизом эркин ўсиб келаётган гўдакни қулликка ўргатиш
эмас, балки болаларга хос эрка-тантиқлик, ўзбошимчалик сингари салбий
хусусиятларни йўқотишга хизмат қилиши керак. Ота-онага бўйсунишдан
бош тортишга йўл қўйиш боланинг келажакда қўпол, бадхулқ, нокамтарин
бўлиб етишувига олиб келади. Шу боис оила илк ахлоқий тарбия ўчоғи
сифатида катта аҳамиятга эга.
Оила тарқалиши ҳам мумкин. Бунинг турли сабаблари бор. Бири -
оиланинг ахлоқийлик нуқтаи назаридан тарқалиши. Бунда болалар балоғатга
етгач, эркин шахс сифатида янги оилага асос бўлишлари - ўғил болаларнинг
уйлантирилиши, қизларнинг 
эрга 
берилиши 
назарда 
тутилади.
Уйлантирилган ўғилларга ҳам, эрга берилган қизларга ҳам янги оила қуриш
ва уни моддий жиҳатдан дастлабки пайтларда муҳтожликдан сақлаб туриш
учун етарли бўлган уй-рўзғор ашёлари ажратилади.
Шунингдек, оиланинг ўз-ўзидан тарқаб кетиш холатлари ҳам мавжуд.
Унда ота-онанинг ёки отанинг вафоти туфайли оила мулкининг мерос
тарзида бир ёки бир неча фарзандга ўтиши муносабати билан оила тарқалади.
Бундан ташқари, никоҳ бекор қилиниши муносабати билан ҳам оила
тарқалади. Аслида никоҳ ҳам диний, ҳам дунёвий нуқтаи назардан
бузилмаслиги керак. Лекин ўртада хиёнат содир бўлиши ёки яна бошқа бир
хил сабаблар туфайли никоҳни фақат қонун билан тан олинган идора - суд
бекор қилиши мумкин, зеро у, айтганимиздек, ахлоқий ҳодиса. Ҳар бир
жамият мана шу сўнгги турдаги оила тарқалишига қарши курашади. Бундай
оила бузилиши қанча камайса, у ўша жамиятнинг ахлоқий жиҳатдан


такомиллашиб бораётганини англатади.

Download 492,27 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   42




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish