Касалликлар номенклатураси ва классификацияси. Клиник-анатомик конференциялар, даволаш-назорат комиссиялари ва уларнинг даволаш-диагностика ишидаги аҳамияти
Клиник-анатомик конференция ҳақида тушунча, унинг мақсади, вазифалари, ўтказилиш вақти ва тартиби. Клиник-анатомик конференцияларда муҳокама қилинадиган масалалар ва уларни ташкил этиш қоидалари. Даволаш-назорат комиссияси, унинг вазифалари, иш юритиш тартиби ва қоидалари. Врачлик хатоликлари, уларнинг сабаблари ва келиб чиқиш манбалари. Врачлик хатоликларнинг турлари: диагностик, даво тадбирларига алоқадор, ташкилий, хужжатларни расмийлаштиришдаги ва тиббий ходимлар томонидан қўйиладиган хатоликлар. Ятрогения, унинг халқоро касалликлар таснифидаги ўрни.
Амалий машғулотлар
Амалий машғулотларни ташкил этиш бўйича
кўрсатма ва тавсиялар
1. Секция ва биопсия курси амалиёт машғулотларига талабалар олдиндан дарслик ва ўқув қўлланмаларига эга бўлиб, патологоанатомик текширувларнинг ўзига хос хусусиятларини билган ҳолда келишлари зарур.
2. Касаллик тарихи, унинг тўлдирилиш тартиби, ўлим ҳақида эпикриз тузиш, мурдани патологик анатомия текширувига юбориш тартибини билиш тавсия этилади.
3.Касалликларга хос равишда ривожланган органлардаги анатомик ўзгаришлар ҳақида тўғри тасаввурга эга бўлиш учун аутопсия амалиётида бевосита иштирок этиб, орган ва тўқималардаги макроскопик ўзгаришлар ҳақидаги баённоманинг тузилиши тартибини билиб олиш тавсия этилади.
4. Аутопсия амалиётида бевосита иштирок этиб, иш қуроллари, уларни ишлатиш тартиби, резина қўлқоп кийиб орган ва тўқималарни ушлаб пайпаслаб уларнинг чин морфологик ҳолатини билиб олиш тавсия этилади.
5. Аутопсия пайтида кесиб олинган орган бўлаклари ва биопсия материалини қандай ҳолатда ва қотириш учун қайси бир эритмаларга солишни ўз қўллари билан амалга ошириш тавсия этилади.
6. Дарс мобайнида касалликларга хос патоморфологик ўзгаришларни аниқлаш учун аутопсия ва биопсия микропрепаратларини микроскоп остида кўриб, ўрганиш зарур.
7. Тарқатма материалларни (орган ва тўқималар макроскопик рангли расмлари, микроскопик расмлар, схемалар) ўрганиш ва улардан кенг миқёсда файдаланиш тавсия этилади.
8. Амалий машғулот дарсларида мультимедия усулида тайёрланган кўргазма материаллар билан танишиш, уларни таҳлил ва муҳокама қилиш, керакли жойларидан нусха олиш тавсия этилади.
9. Амалий машғулотлар ўтиш пайтида янги инновацион технологиялари асосида тузилган услубий қўлланмалардан доимий ҳолда фойдаланиш тавсия этилади.
10. Амалий машғулот мобайнида талабалар билим даражасини мунтаззам равишда аниқлаб ва баҳолаб бориш учун оғзаки ва ёзма равишда саволлар, тестлар ва масалалардан фойдаланиш зарур бўлади.
11. Талабалар томонидан ўз билим даражасини доимий холда билиб ва уни ўзгартириб бориш учун, талабаларга қўйилган баллар оғзаки холда эълон қилиниб, ҳамда рейтинг бурчагида кўрсатилиб борилиши зарур.
Do'stlaringiz bilan baham: |