Фанни ўҚитишда ахборот-коммуникация технологиялари. Электрон қЎлланма, мультимедиа иловалари, Ўргатувчи дастурий таъминотлар ва улардан дарс жараёнида фойдаланиш


Эстетик талабларга қуйидагилар киради



Download 97,67 Kb.
bet5/9
Sana22.02.2022
Hajmi97,67 Kb.
#96313
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
Pedagogik dasturiy vositalardan foydalanish

Эстетик талабларга қуйидагилар киради: тартиблилик ва ифодалилик (элементлари, жойлашиши, ўлчами, ранги), безашнинг функционал вазифаси ва эргономик талабларга мослиги.
Махсус талабларга қуйидагилар киради: интерфаоллик, мақсадга йўналганлик, мустақиллик ва мослашувчанлик, аудиолаштириш, кўргазмалилик, кириш назорати, интеллектуал ривожланиш, дифференциациялаш (табақалаштириш), креативлик, очиқлик, қайта алоқа, функционалилик, ишончлилик.
Эргономик талабларга қуйидагилар киради: дўстоналик, фойдаланувчига мослашиш, экран шаклларини ташкил этиш.
Методик талаблар педагогик дастурий воситалар асосида ўқитишга мўлжалланган ўқув фанининг ўзига хос хусусиятларини, унинг қонуниятларини, изланиш методлари, ахборотга ишлов беришнинг замонавий усулларини жорий қилиш имкониятларини ҳисобга олишни кўзда тутади.
Фанлардан яратиладиган педагогик дастурий воситалар қуйидаги методик талабларга жавоб бериши керак:

  1. Педагогик дастурий воситалар – ўқув материалини тақдим этишнинг тушунчали, образли ва ҳаракатли компонентларининг ўзаро боғлиқлигига таянган ҳолда қурилиши.

  2. Педагогик дастурий воситалар ўқув материалини юқори тартибли тузилма кўринишида таъминлаши. Фанлараро мантиқий ўзаро боғлиқликнинг ҳисобга олиниши.

  3. Педагогик дастурий воситаларда таълим олувчига ўқув материалини босқичма-босқич ўзлаштирганлигини турли хилдаги назоратларни амалга ошириш асосида аниқлаш имкониятларининг яратилиши.

ЭЛЕКТРОН ҚЎЛЛАНМА, МУЛЬТИМЕДИА ИЛОВАЛАРИ, ЎРГАТУВЧИ ДАСТУРИЙ ТАЪМИНОТЛАР ВА УЛАРДАН ДАРС ЖАРАЁНИДА ФОЙДАЛАНИШ
Ўқитиш жараёнини электрон воситалари ёрдамида қўллаб қувватлаш соҳасидаги тизимли изланишлар 30 йилдан кўпроқ тарихга эга. Бу вақт давомида АҚШ, Kанада, Англия, Франция, Япония ва бошқа бир қатор давлатларда ахборот ва коммуникатсион технологиянинг турли типларига мўлжалланган ўқув компютер тизимлари ишлаб чиқилган. Дастлабки электрон воситалар йирик саноат корхоналарида ҳарбий ва фуқаролик ташкилотларига услубий ва ахборот дастурли воситаларни ишлаб чиқиш учун юқори малакали психологлар, педагоглар, компютер дизайнлари ва бошқа мутахассислар жалб қилинган. Илк ўқув электрон дастурли воситаларни яратиш учун бевосита дастурлаштириш технологиясидан фойдаланилган. Дастурчи сифатида кўпинча олий ўқув юртларининг юқори босқич таълим олувчилар ва илмий ходимлар иштирок етишган. Kейинроқ ўзида универсиал муҳитни тасвирлайдиган, уларни ўқув услубий материаллар билан тўлдириш имконини берадиган қатламлар юзага келади. Қатламлар бевосита дастурлаштиришни талаб қилмаса ҳам ёки ҳар бир ўқитувчи электрон ўқув дастурли воситасини тайёрлай олса ҳам бундай муҳитлар кенг тарқалмади. Электрон ўқув воситаларини ишлаб чиқиш ва фойдаланиш дастлаб иккита асосий қисмга бўлинади:
-биринчи йўналиш бўйича доирасига турли ўқув фанлари автоматлаштирилган.Таълим бериш тизимлари ишлаб чиқилиб ўқув жараёнига тадбиқ етилган. Бундай автоматлаштирилган таълим бериш тизимларининг ядроси бўлиб, педагогларга ўз ўқув услубий материални ўрганишни махсуслаштирилган тиллар ёки бошқа асбобли воситалар ёдамида дастурлаштириш имконини берувчи муаллифлик тизимлари ҳисобланади;
- иккинчи йўналиш : турли соҳаларни ахборотлаштириш жараёнлари билан узвий боғлиқ. Ушбу йўналиш доирасига алоҳида компютерли ўқув дастурлари автоматлаштирилган тизимлар елементлари обйектлар ва жараёнлар таркибини математик моделлштириш киради.
Ўтган асрнинг 80 - йилларидан бошлаб ўқитишни ахборотлаштирилган санъат интелекти ишланмаларига асосланган интеллектуал ўқитиш тизимларини яратиш ва қўллаш билан боғлиқ бўлган янги йўналиши жадал ривожланган. ХХ асрнинг 80 – йилларида компютерларнинг кенг тарқалиши таълим соҳасида нафақат янги техникавий, балки дидактик имкониятларини ҳам яратди.
Kомпютерларнинг асосий афзалликлари уларнинг яқинлашувчанлиги, мулоқотнинг оддийлиги, ва албатта графикавий имкониятларидир. Ўқув компютер тизимларида графикавий илюстратсияларни қўллаш фақат таълим олувчиларга ахборотни узатиш тезлигини ошириш ва уни тушуниш, интенсивлигини ошириш имкониятини бериб қолмасдан балки уларга инноватсия сезгирлик, образли фикрлаш каби қобилиятларни ривожлантиради. Хотира ҳажми катта бўлган электрон воситалар ва глобал телекоммуникатсия муҳитларининг пайдо бўлиши ва ичига гиперматнларни, мулти ва гипермедиа технологияларини, виртуал тизимларни қўллайдиган ўқув дастурли воситаларни яратишга олиб келади. Бундай тизимлардан фойдаланиш лазерли компакт дискларга электрон дастурлар маълумотларини китоблар бошқа маълумотларни кўплаб ададлаштириш имкониятини яратади.Шу билан бирга ҳозирги вақтда электрон ўқув воситалари соҳасида ўқув услубий ишланмалардан ортда қолмоқда.Бундай ортда қолиш табиийдир.Чунки таълим жараёнини электрон воситалри ёрдамида қўллаб қувватлаш, фанлараро интегратсиялашувини таъминлашни талаб етади. Айнан услубий муаммоларни йечишдаги ортда қолиш таълимга янги ахборот ва коммуникацион технологияларни қўллашнинг потенсиал ва реал имкониятларини орасидаги узилишнинг асосий сабабларидан бири бўлиб ҳисобланади. Таълимни ахборотлаштиришнинг замонавий босқичи тенденсиялардан бири бўлиб, электрон маълумотларни енсклопедиялари, таълим берувчи дастурлар билан таълим олувчилар билимини автоматик назорат қилиш воситалари электрон ўқув нашрлари сифатида кўриб чиқиладиган ягона дастурли услубий мажмуаларидаги электрон дарсликлар, тринажёрлар ва виртуал стендлар каби электрон воситаларни яратишга интилиш ҳисобланади.

Download 97,67 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish