Молиявий таъминлашнинг имконли манбалри куйидагилардир:
Тижорат банклари, Молиявий компаниялар, Инвестицион компаниялар, Инвестицион фондлар, Кредит идоралари, Харидорлар, Махсулот берувчилар, Дуст ва танишлар.
Инвестицион фондлар хиссадорлик юқори усиш потенциалига эга.
Капитални жалб қилишнинг бошка имкониятлари хам бор. Масалан, ихторчи инвесторлар гурухидан молия олиш мумкин. Бунинг учун агар иши юришмай колганда, ўзининг ишлаб чиккан технологиясини уларга топшириши керак. Хорижий молиялар манбалари мавжуд. Масалан, хорижий фирмалар, улар бошка давлатларга инвестиция қилиш имкониятларини фаол урганмокдалар.
Назорат саволлари:
1. Сармоя нима?
2. Асосий фондларни айтиб беринг.
3. Айланма фондларни санаб беринг.
4. Номоддий активлар нима ?
5. Пул ресурсларини санаб беринг.
6. Пул маблагларини каердан олиш мумкин?
2-савол бўйича дарс мақсади: Талабаларда капитал инвестицияси ва уларнинг турлари хакида тушунча ҳосил қилиш.
Идентив ўқув мақсадлари:
1. Инвестициянинг мохияти ва тузилишини очиб бера олади.
2. Даромадларни дисконлаштириш йулларини кўрсата олади.
2- савол баёни:
Кичик бизнеснинг ишбилармонлик тизимлари томонидан молия ресурслари кундалик харажатларини ва инвестицияни молия билан таъминлашда ишлатилади.
Инвестиция – бу молиявий ресурсларни турли фаолият, асосан ишлаб чиқаришни ривожлантириш учун узок муддатли капитал киритиш таклифи бевосита корхонани кушимча фойда олиши ёки корхона компания ишига таъсир курсатиш ниятида кимматбаҳо когозларни сотиб олишда ишлатилади. Инвестициялар молиявий, хакикий, аклий бўлиши мумкин. Бундан ташкари, инвестициялар таваккалли, тугри, портфелли, аннуитет турларга бўлинади ва шу жихатдан фаркланади.
Венчурли (таваккаллик) капитал – бу таваккалчилик капитал киритишни белгилаш учун ишлатилади, у ўзини янги акциялар чиқарувчи инвестиция шаклида курсатади. Бўлар янги акциялар чиқарувчи инвестиция шаклида ўзини курсатади.
Тугри инвестициялар – бу хўжалик юритувчи субъектини Низом капиталига киритилган маблаги ёки янгидан бунёд этилаётган корхона учун фойда куриш максадида ва ушбу ишбилармонлик тизими бошқарувини бошқаришда катнашиш ҳуқуқини кулга киритиш учун ишлатилади.
Режа билан сугурта рентасини капитал маблаг билан кимматбаҳо когоз сотиб олишга сарфлаганда хосил бўлади. Бу ерда сугўрта килинган шахс хар йилги белгиланган фойдани, хамда кимматбаҳо когоздан келган фойдани олади. Кичик бизнесда инвестицияни юридик ва жисмоний шахслар, таваккалчилик даражасига нисбатан инвесторларга, янги бизнес ташкилотчиларга, олиб сотарларга бўлиниб, амалга оширилади.
Инвестор – бу карор кабўл килувчи ва ўзининг шахсий, карзга олинган маблагларини ва бошка жалб килинган мулкий ва маданий бойликларини инвестицион лойихага киритувчи жисмоний ва юридик шахсдир.
Дисконтлаштириш – бу хар хил йиллардаги иктисодий кўрсаткичларини вакт бўйича солиштириш турига келтиришдир. Ушбу операция шунга асосланганки, хар кандай келажакда олинадиган пул маблаги айланишга киритилиб, фойда келтиришга мажбур килинса, унда 3 йилдан сунг пул микдори факатгина сакланиб колмасдан, купайиши хам мумкин. Инвестициялардан келадиган даромадни дисконтлаштириш – бу келажакда олинадиган пул маблагларини хозирги пул кийматига нисбатан аниқлашдир.
Do'stlaringiz bilan baham: |