Ғаниев Достон Абдисаттор ўғли


-модда. Миллий ва тармоққа оид малака доиралари



Download 3,22 Mb.
bet89/105
Sana02.07.2022
Hajmi3,22 Mb.
#731931
1   ...   85   86   87   88   89   90   91   92   ...   105
Bog'liq
2 5330557342121464528

88-модда. Миллий ва тармоққа оид малака доиралари
Миллий малака доираси саккизта малака даражасини ўз ичига олади ва ҳар бир малака даражаси учун касбий фаолиятни амалга ошириш учун талаб этиладиган кўрсаткичлар тавсифлари — билим, маҳорат ва кўникмалар, шахсий ҳамда касбий билимлар, шунингдек малакага эришиш йўллари аниқланади.
Миллий малака доираси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.
Миллий малака доираси асосида давлат бошқаруви органлари ва бошқа ташкилотлар Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, иш берувчилар бирлашмалари билан биргаликда тегишли малака даражаларининг ўзига хос хусусиятларини акс эттирувчи тармоққа оид малака доираларини ишлаб чиқади ҳамда тасдиқлайди.
89-модда. Касбий стандартлар ва уларнинг лойиҳаларини ишлаб чиқиш тартиби
Касбий стандартлар кадрлар малакасини, уларнинг билим ва кўникмаларини баҳолаш, уларни аттестациядан ўтказиш, тайёрлаш ва қайта тайёрлаш учун асос сифатида ишлаб чиқилади.
Касбий стандартлар лойиҳалари:
давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, илмий ташкилотлар томонидан — Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тасдиқлайдиган режа-жадвалга мувофиқ;
Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги танлаган ташкилотлар томонидан — Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг Ўзбекистон Республикаси Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган буюртмасига мувофиқ;
ташаббус тартибида — иш берувчиларнинг бирлашмалари, касаба уюшмалари, уларнинг бирлашмалари, касбий ассоциациялар, илмий ташкилотлар ва бошқа манфаатдор ташкилотлар томонидан ишлаб чиқилади.
Касбий стандартлар мазмуни ва уни расмийлаштиришга доир талаблар Республика кенгаши томонидан тасдиқланади.
Касбий стандартларнинг ишлаб чиқилишини мувофиқлаштириш Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги томонидан амалга оширилади.
90-модда. Касбий стандарт лойиҳасини кўриб чиқиш
Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги:
касбий стандарт лойиҳасини аввал белгиланган тартибда тасдиқланган ва рўйхатдан ўтказилган худди шундай касбий стандарт мавжудлиги (мавжуд эмаслиги) юзасидан текширади;
касбий стандарт лойиҳасини ўз расмий веб-сайтига жамоатчилик муҳокамаси учун жойлаштиради;
касбий стандарт лойиҳасининг экспертизасини амалга оширади, шу жумладан шартнома асосида экспертларни жалб этган ҳолда амалга оширади;
ижобий хулоса мавжуд бўлган тақдирда, касбий стандарт лойиҳасини эксперт хулосаси билан бирга Республика кенгашига кўриб чиқиш учун юборади;
касбий стандарт тасдиқланганидан сўнг уни давлат рўйхатидан ўтказишни амалга оширади;
касбий стандарт давлат рўйхатидан ўтказилганидан сўнг тегишли ахборотни ишлаб чиқувчига уч иш куни давомида юборади.
Касбий стандарт лойиҳасини ҳар қандай босқичда кўриб чиқиш чоғида бартараф этиладиган камчиликлар ва фикр-мулоҳазалар аниқланган тақдирда, ўн календарь кун ичида ишлаб чиқувчига лойиҳани маромига етказиш учун фикр-мулоҳазалар ва тавсиялар юборилади.
Касбий стандартнинг маромига етказилган лойиҳаси ишлаб чиқувчи томонидан қайта киритилади ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги томонидан янгидан киритилган лойиҳа сифатида кўриб чиқилади.
Касбий стандарт Республика кенгашининг хулосаси асосида тасдиқланади.

Download 3,22 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   85   86   87   88   89   90   91   92   ...   105




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish