Ғаниев Достон Абдисаттор ўғли


КИРИШ I-БОБ



Download 3,22 Mb.
bet7/105
Sana02.07.2022
Hajmi3,22 Mb.
#731931
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   105
Bog'liq
2 5330557342121464528

КИРИШ




I-БОБ



Аҳоли эҳтиёжманд қатламлари бандлиги тушунчасининг назарий ва илмий методологик асослари




1.1



Аҳоли бандлигини таъминлашнинг концептуал асослари




1.2



Аҳолини эҳтиёжманд қатламларини аниқлашнинг илмий назарий методологик жиҳатлари




1.3

Аҳолини эҳтиёжманд қатламлари бандлигини таъминлашнинг хориж тажрибаси




II -БОБ

Ўзбекистонда эҳтиёжманд қатламлари бандлигини таъминлашда ижтимоий иш




2.1



Ўзбекистонда эҳтиёжманд қатламлари бандлигини таъминлаш бўйича ижтимоий сиёсат




2.2

Аҳолининг турли қатламлари билан ишлашда ижтимоий иш ҳодимларининг ўрни




III -БОБ

Янги Ўзбекистонда аҳоли эҳтиёжманд қатламларини ижтимоий ҳимоялашда инновацион тенденциялар




3.1

Фағона вилоятида аҳолининг эҳтиёжманд қатламларини аниқлаш омиллари “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ҳамда “Ёшлар дафтари” билан ишлаш меҳанизмларини такомиллаштириш йўллари




3.2

Ижтимоий тадбиркорлик ва инклюзив бизнес аҳолининг эҳтиёжманд қатламларини бандлигини таъминлашнинг замонавий усуллари сифатида







ХУЛОСА







ТАКЛИФ ВА ТАВСИЯЛАР







ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ







ИЛОВАЛАР






Кириш
Мавзунинг долзарблиги: Жаҳон мамлакатларида аҳолини ижтимоий ҳимоя қилишнинг манзиллилигини ошириш, бюджет маблағларидан самарали фойдаланишга қаратилган чора-тадбирларга устуворлик қаратилиши ўз навбатида аҳолининг эҳтиёжманд қатламларини аниқлаш, уларни турли ижтимоий гуруҳларга ажратиш, мамлакатда ижтимоий муҳтожлик бўйича чегараларни ўрнатиш билан бир қаторда аҳолини аниқ ва самарали ижтимоий ҳимоя қилиш механизмини яратиш учун замин яратган.
Мамлакатимизда 2017-2021 йилларга мўлжалланган Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси1нинг 4-йўналиши “Ижтимоий соҳани ривожлантириш” деб номланиб, унда аҳолининг эҳтиёжманд қатламларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлашни назарда тутилган. Шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг “Ижтимоий тадбиркорлик тўғрисида”ги, “Аҳоли бандлиги тўғрисида”ги Қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Аҳолининг ҳожатманд қатламларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш ҳамда тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2016 йил 22 февралдаги ПФ-4782-сонли, 2017 йил 1 декабрдаги “Ногиронлиги бўлган шахсларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5270-сонли фармонлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 4 август ПҚ-4797-сонли «Аҳолига давлат ижтимоий хизматлари ва ёрдам тақдим этиш тартиб-таомилларини автоматлаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорлари мамлакатимизда аҳолининг эҳтиёжманд қатламларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг бандлигини таъминлаш орқали муносиб турмуш тарзини яратиш борасида кучли ижтимоий сиёсат олиб борилаётганининг ҳуқуқий ассослари ҳисобланади.
Бугунги кунда Ўзбекистон Республикасида аҳолининг эҳтиёжманд қатламларини ижтимоий ҳимоялаш давлатимиз сиёсатининг устувор йўналиши ҳисобланади. Мамлакатнмизда ижтимоий ҳимояга ва ёрдамга муҳтож тоифаларга кам таъминланганлар, кўп болали оналар, ногиронлиги бўлган инсонлар, ёлғиз қариялар, меҳрибонлик, мурувват уйи тарбияланувчилари ва бошқалар киради. Аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламини, эҳтиёжманд қатламларини бандлигини таъминлаш, муносиб ҳаёт тарзи яратиш масалалари хамон долзарб ва муаммоли жараён бўлиб қолмоқда.
Ижтимоий ҳимоялаш тизимининг устуворлиги аҳолининг эҳтиёжманд қатламларини иш билан банд қилиш масаласини ҳал қилишга кенг йўл очади. Шу ўринда аҳолининг эҳтиёжманд қатламлари билан ишлашнинг турли йўллари ва методларини аниқлаш, улардаги узвий боғлиқлик ва ҳамкорликни ташкил қилиш, ижтимоий-иқтисодий омиллардан самарали фойдаланиш муҳим ва долзарб масаладир. Айниқса, эҳтиёжманд қатламлар билан ишлашда ижтимоий тадбиркорлик, инклюзив бизнес фаолиятини кенг оммалаштириш аҳолининг эҳтиёжманд қатламларини бандлигини таъминлашнинг устувор йўлларидан биридир. Юқоридаги фикрлардан келиб чиқиб мавзусининг долзарблигини қуйидаги омиллар билан белгилаш мумкин:
Биринчидан, жамиятда яратилган ижтимоий ҳимоялаш тизими аҳолининг эҳтиёжманд қатламлари учун уларнинг бандлигини таъминлаш орқали муносиб турмуш тарзини яратишда мустаҳкам ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилади. Бу ижтимоий тизимдан самарали фойдаланишда аҳолининг эҳтиёжманд қатламини бандлигини таъминлаш алоҳида аҳамият касб этади.
Иккинчидан, ижтимоий ҳимоялаш аҳолининг эҳтиёжманд қатламлари бандлигини таъминлашнинг манзилли амалга оширишни талаб қилади. Шу боис ҳам аҳолининг эҳтиёжманд қатламларини аниқлаш, илмий-амалий ўрганиш, ижтимоий фаоллашиш тенденцияларини аниқлаш, бандлигини таъминлашнинг турли механизмларидан унумли фойдаланиш шу куннинг долзарб масалаларидан бири ҳисобланиб, мазкур жараённи атрофлича илмий-назарий таҳлил қилиш амалий аҳамият касб этади.
Аҳолининг эҳтиёжманд қатламлари билан ишловчи ижтимоий соҳа ходимларини тайёрловчи олий таълимни тизимли ислоҳ қилишнинг устувор йўналишларини белгилаш, замонавий билим ва юксак маънавий-ахлоқий фазилатларга эга, мустақил фикрлайдиган юқори малакали кадрлар тайёрлаш жараёнини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш, олий таълимни модернизация қилиш, илғор таълим технологияларига асосланган ҳолда ижтимоий соҳа ва иқтисодиёт тармоқларини ривожлантириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2019 йил 8 октябрдаги ПФ-5847-сонли “Ўзбекистон Республикаси олий таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги фармони қабул қилинди. Бу эса ўз навбатида аҳолининг эҳтиёжманд қатлмлари билан ишловчи ижтимоий иш касбининг янада мураккаблашувига, масъулияти ва вазифаларининг ортишига олиб келади.
2021 йил – Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили деб номланиши ҳам соҳа мутахассисларига муҳим вазифаларни юклайди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 20 апрелдаги ПФ-6208 сонли “Ёшларнинг тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва бандлигига кўмаклашиш, уларни ижтимоий ҳимоя қилиш ҳамда бўш вақтини мазмунли ташкил этишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони, 2018 йил 5 июндаги ПҚ-3775-сонли “Олий таълим муассасаларида таълим сифатини ошириш ва уларнинг мамлакатда амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳатларда фаол иштирокини таъминлаш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида” ҳамда 2020 йил 13 октябрдаги ПҚ-4860-сонли “Алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болаларга таълим-тарбия бериш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорларида Ўзбекистонда аҳолининг эҳтиёжманд қатламларини ижтимоий химоя қилиш, ёшларга таълим бериш тизимини самарадорлигини ошириш, уларнинг бандлигини таъминлаш орқали жамиятда ўз ўрнини топишларида кўмаклашиш масаласи кўндаланг қўйилган. Мазкур чора-тадбирлар мамлакатимизда яшаётган барча эҳтиёжманд қатламларнинг ижтимоий ҳимоялашда, уларнинг бандлигини таъминлаш орқали фаровон ҳаёт кечиришларида мустаҳкам асос бўлиб хизмат қилади.

Download 3,22 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   105




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish