Иқтисодий институтлар миллий иқтисодиётда рақобат муҳитини шакллантириш асоси сифатида.
Ривожланган мамлакатлар тажрибаси шуни кўрсатмоқдаки, монополияга қарши қонунларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш бозор муносабатларига ўтган ҳар бир мамлакат учун ҳаётий заруратдир, чунки эркин рақобатга йўл бермай иқтисодиётда рақобат муносабатларини ривожлантирмай туриб бозор муносабатларини шакллантириб бўлмайди. Рақобат бозор иқтисодиётини ҳаракатлантирувчи кучи ҳисобланади, иқтисодий ресурсларни тежамли ишлатишга, товар ва хизматларни кўплаб, сифатли ва арзон нархларда ишлаб чиқаришга, бозорда фаолият кўрсатувчиларни янгиликка интилишга ундайди ва у барқарор иқтисодий ўсишни таъминлайди.
Сўнгги 3 йилда мамлакатимизда маҳаллийлаштирилган маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳажми қарийб икки баробар ошди. Фақат ўтган йилнинг ўзида 455 та корхонада маҳаллийлаштириш дастури асосида 1 минг 140 та лойиҳа амалга оширилди. Бунинг натижасида ишлаб чиқариш ҳажми 1,2 баробар кўпайди ва импорт ўрнини босиш бўйича якуний самара 5 миллиард 300 миллион АҚШ долларини ташкил этди.
2011–2015 йиллардаги энг муҳим вазифа – макроиқтисодий барқарорлик ва изчил юқори иқтисодий ўсиш суръатларини таъминлаш, унинг сифат кўрсаткичларини, иқтисодиёт тармоқларини янада диверсификация қилиш, ишлаб чиқаришни модернизация этиш, техник ва технологик янгилаш, мамлакатимизда ишлаб чиқарилган маҳсулот ҳамда хизматларнинг ички ва ташқи бозорлардаги рақобатдошлигини ошириш ҳисобидан яхшилашдан иборат.
Иқтисодиётдаги таркибий ўзгаришлар ва уни янада диверсификация қилиш саноатнинг ялпи ички маҳсулотдаги улушини 2010 йилдаги 24% дан 2015 йилда 28% га, қурилишнинг улушини эса – 6,4% дан 7,6% га ошириш имконини беради. Натижада 2011–2015 йилларда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми 1,3 баробар ортгани ҳолда, унинг ялпи ички маҳсулотдаги улуши 17,5% дан 13,5% га тушади.
Инфратузилмани транспорт ва коммуникация қурилишини ривожлантириш.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 21 декабрдаги ПҚ – 1446-сон қарорига мувофиқ “2011-2015 йилларда инфратузилмани, транспорт ва коммуникация қурилишини ривожлантиришни жадаллаштириш тўғрисида”ги Дастурдан кўзланган асосий мақсад - ишлаб чиқариш, транспорт ва муҳандислик-коммуникация инфратузилмаси тармоқларининг республика иқтисодиёти тармоқлари ва ҳудудларини истиқболда ривожлантириш борасида амалга оширилаётган дастурлар билан узвий боғлиқ ҳолда илдам ривожланишини таъминлаш ҳамда бунинг негизида янги иш жойларини яратиш, аҳолининг бандлиги ва турмуш даражасини узлуксиз ўсиб боришини таъминлашдир.
Мазкур дастурдан умумий қиймати 8 миллиард 504 миллион долларлик жами 85 та лойиҳа ўрин олган бўлиб, уларнинг бажарилиши натижасида жами 14394 та янги иш ўрни яратилади. Дастур доирасида амалга оширилаётган кенг кўламли ишлар мамлакатимизнинг асосий транспорт шакллари: ҳаво, темир йўл ва автомобиль транспорт тизимини, шунингдек, инженерлик-коммуникация инфратузилмаси ва телекоммуникация инфратузилмасини ривожлантиришни жадаллаштиришга, мавжуд ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш салоҳиятидан тўлиқ ва кенг миқёсда фойдаланишга қаратилган.
“2011-2015 йилларда инфратузилмани, транспорт ва коммуникация қурилишини ривожлантиришни жадаллаштириш тўғрисида”ги Дастур асосида халқаро аҳамиятга эга Бухоро, Навоий, Тошкент ва Термиз шаҳар аэропортлари йўловчи терминалларини қуриш ва реконструкция қилишга 41,1 млн. долл. миқдордаги маблағ йўналтирилган.
2011-2015 йилларда транспорт инфратузилмаси, алоқа ва телекоммуникация ҳамда инженерлик-коммунал соҳаларни ривожлантиришни жадаллаштириш дастури инвестиция лойиҳаларининг жами 7389,2 млн.долларлик 368 та лойиҳа бўлиб, шундан 5607,4 млн.долларлик 322 та лойиҳа транспорт инфратузилмасига, 74,1 млн.долларлик 5 та лойиҳа алоқа ва телекоммуникация соҳасига, 1426,9 млн.долларлик 41 та лойиҳа инженерлик-коммунал соҳасига ажратилган.
Йўл-транспорт инфратузилмасини тараққий эттириш саноатни жадал ривожлантириш ва унинг салоҳиятини оширишга хизмат қилмоқда. 2014 йилда умумий фойдаланиш учун мўлжалланган 540 километр автомобиль йўлини қуриш ва реконструкция қилиш ишлари якунланди. 116 километрдан иборат икки полосали йўл кенгайтирилиб, тўрт полосали қилиб қайта қурилди, бу эса ўз навбатида ушбу йўлларда қатновни 3 баробар ошириш имконини берди.
Ўтган йили темир йўллар қуриш, реконструкция қилиш ва электрлаштириш, юк ва йўловчи ташийдиган темир йўл транспортини қайта тиклаш ва модернизация қилиш бўйича лойиҳаларни амалга ошириш мақсадида 630 миллион доллардан зиёд маблағ ўзлаштирилди.
Авиация транспортида юк ташиш ҳажми 126 миллион 300 минг тонна-километрни ташкил қилди ёки 2013 йилга нисбатан 8,5 фоизга ошди. 2014 йилда «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси дунёдаги 270 дан ортиқ авиакомпанияни ўзида бирлаштирган Халқаро ҳаво транспорти ассоциациясининг (IATA) тенг ҳуқуқли аъзоси бўлди.
Do'stlaringiz bilan baham: |